Ezra 3
Қуддусда сажда қилиш қайтадан бошланади
1Исроил халқи ўз шаҳарларига ўрнашиб олгандан кейин, еттинчи ойда ▼▼ еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади.
ҳаммаси Қуддусда йиғилишди ▼▼ …еттинчи ойда ҳаммаси Қуддусда йиғилишди — бу ўринда милоддан аввалги 538 йил, Куруш Бобилда ҳукмронлик қилишни бошлаган йил ҳақида гап кетаётган бўлиши мумкин (1:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).
. 2Ёҳузадах ▼▼ Ёҳузадах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўзадах (шу бобнинг 8–оятида ҳам бор).
ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел ▼▼ Шалтиёл ўғли Зарубабел — 1 Солномалар 3:17-19 га кўра, Зарубабел Шалтиёлнинг укаси Подиёнинг ўғли эди. Шалтиёл ва Подиё сургун қилинган Яҳудо шоҳи Ёҳайхиннинг ўғиллари бўлиб, Шалтиёл тўнғич фарзанд эди (4 Шоҳлар 24:8-17 га қаранг). Шалтиёлнинг ўғли бўлмаганига икки тахмин мавжуд: у бефарзанд эди ёки фарзандлари бўлган–у, аммо ҳаммаси ҳалок бўлган. Сабаби нима бўлишидан қатъи назар, шоҳ сулоласи Подиё орқали давом этган. Матндаги “Шалтиёл ўғли” ибораси Зарубабел шоҳ Ёҳайхиннинг ҳаққоний тахт вориси эканлигини кўрсатади.
ўз уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига атаб, қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Улар Худонинг одами Мусонинг Таврот китобида ёзилган амрларига мувофиқ куйдириладиган қурбонликларни келтирмоқчи эдилар. 3Улар маҳаллий халқлардан қўрқишларига қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга қурбонликларни куйдириб назр қилдилар. 4Сўнгра Мусонинг қонунида ёзилгани сингари, Чайла байрамини ▼▼ Чайла байрами — еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида нишонланган (Левилар 23:33-43 га қаранг).
нишонладилар. Байрамнинг ҳар бир кунига оид қурбонликлар келтириб, куйдирдилар. 5Улар кунда куйдириладиган қурбонликлардан ташқари, ҳар ойда нишонланадиган янги ой шодиёнасида ва йил давомида Эгамизга атаб нишонланадиган байрамларда қурбонликлар келтирдилар. Шунингдек, кўнгилдан чиқариб қурбонликлар олиб келдилар. 6Хуллас, одамлар еттинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб, Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонликларни келтира бошлаган эдилар. Лекин Эгамизнинг Маъбади пойдевори ҳали ётқизилмаган эди. Халқ Маъбадни қайта қура бошлайди
7Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ▼▼ Форс шоҳи Куруш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига ▼▼ Яффа шаҳри — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бўлиб, Қуддус учун бандаргоҳ вазифасини ўтаган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
садр ёғочларини келтирдилар. Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга ▼▼ Сидонликлар ва Тирликлар — Сидон ва Тир Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳарлар. Бу шаҳарлар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади.
егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар. 8Сургундан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой ▼▼ икки ой — иброний календарининг иккинчи ойи, Зив ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан апрелнинг ўртасидан бошланади. Шоҳ Сулаймон Маъбадни айнан шу ойда қуришни бошлаган эди (3 Шоҳлар 6:1 га қаранг).
бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, сургундан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар. 9Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё ▼▼ Хўдавиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Яҳудо. Унинг Хўдавиё деган шакли 2:40 дан олинган.
наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди. 10Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар зиллари билан Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар. 11Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар:“Эгамиз яхшидир,Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.”
Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилгани учун бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди. 12Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар. 13Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди.
Copyright information for
UznUzbC