Ezra 4
Душманлар Маъбаднинг қайта қурилишига тўсқинлик қиладилар
1Яҳудо ва Бенямин қабиласининг ғанимлари: “Сургундан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Маъбадини қайта қураётган эканлар”, деган хабарни эшитиб қолишди. 2Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн ▼▼ Оссурия шоҳи Исархаддўн — милоддан олдинги 681-669 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган. Бу парчада айтиб ўтилган одамлар мазкур ҳудудга милоддан олдинги 677 ёки 676 йилда, Исархаддўн Сурияни босиб олганда олиб келинган бўлишлари мумкин. Оссурия шоҳлари турли халқларни Самария ерларига кўчиртириб келиб ўрнаштирганлар (4 Шоҳлар 17:24-34 га қаранг). Бу халқлар ҳам Худога, ҳам бутларга сиғинганлар.
бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.” 3Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш ▼▼ Форс шоҳи Куруш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
буни бизга буюрган.” 4Шундан кейин маҳаллий халқдан бўлган бу ғанимлар Яҳудо халқини саросимага солиб, қўрқитишга ва қурилиш ишларидан қайтаришга ҳаракат қилишди. 5Улар амалдорларга пора бериб, Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида Маъбадни қайта қуриш режаларига қаршилик қилиб келдилар. Бу аҳвол то Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар ▼▼ …Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида…то Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар… — Куруш милоддан олдинги 539-530 йилларда, Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган. Шу бобнинг 24–ояти 1-5–оятларнинг давомидир. 6-23–оятларда тасвирланган воқеа анча кейин содир бўлган. Бу воқеа Эзра Қуддусга қайтиб келганига тахминан 13 йил бўлганда рўй берган эди. Ўша пайтда Нахимиё ҳали Қуддусга қайтиб келмаган бўлиши мумкин.
давом этган эди. Яҳудийлар яна қаршиликларга дуч келадилар
6Бир неча йилдан кейин ▼▼ Бир неча йилдан кейин… — шу бобнинг 5–ояти изоҳига қаранг.
шоҳ Ахашвераш ▼▼ шоҳ Ахашвераш — Ксеркс исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 486-465 йилларда ҳукмронлик қилган.
тахтга чиқди. Ахашвераш ҳукмронлигининг бошларида, ғанимлар Яҳудо юрти ва Қуддус шаҳрида яшаётган яҳудийларга қарши айбнома ёздилар. 7Ҳатто кейинроқ — Форс шоҳи Артахшас ▼▼ Форс шоҳи Артахшас — Артаксеркс исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 465-424 йилларда ҳукмронлик қилган.
ҳукмронлиги даврида ҳам Бишлам, Митрадот, Тўвал ва уларнинг бошқа шериклари шоҳга мактуб ёздилар. Мактуб орамийча ▼▼ орамийча — асл матннинг 4:8 дан 6:18 гача бўлган қисми иброний тилида эмас, орамий тилида ёзилган.
ёзилиб, таржима қилинди ▼▼ …таржима қилинди — форс тилига бўлиши мумкин.
. 8Кейин ҳоким Рахум ва котиб Шимшай ҳам шоҳ Артахшасга Қуддус аҳолисини қоралаб мактуб ёзди. Мактуб шундай сўзлар билан бошланган эди: 9“Ҳоким Рахумдан, котиб Шимшайдан ва уларнинг бошқа шериклари — ҳакамлар, йўлбошчилар, амалдорлар, Эрахликлар, Бобилликлар, Шушанликлар, яъни Элам халқидан, 10шунингдек, улуғ ва қудратли шоҳ Ўснапар Самария ▼▼ Самария — пойтахтнинг номи бўлиб, собиқ Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган.
шаҳарларига ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятга ▼▼ Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — Форс шоҳлигига қарашли бўлган катта бир вилоят. Бу вилоят Фурот дарёси билан Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган бўлиб, Яҳудо юртини ҳам ўз ичига олган эди.
олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан ▼▼ …шоҳ Ўснапар…олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан… — шоҳ Ўснапар яна Ашшурбанапал исми билан танилган бўлиб, Исархаддўннинг ўғли эди (шу бобнинг 2–оятига қаранг). Ўснапар милоддан олдинги 669-626 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган. Оссурия шоҳлари турли халқларни Самария ерларига кўчиртириб келиб ўрнаштирганлар (4 Шоҳлар 17:24-34 га қаранг).
мактуб.”11Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:“Шоҳ Артахшас жаноби олийлари! Биз — Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилувчи қулларингиз сизга салом йўлламоқдамиз.
12Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар. 13Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади.
14Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик. 15Сиз фармон беринг: ота–боболарингизнинг йилномаларини кўриб чиқишсин. Бу шаҳар ғалаён макони бўлганини ўша йилномалардан топасиз. Бу шаҳар илгаридан ҳукмдорлар ва вилоят ҳокимларига қарши бош кўтариб, кўп муаммолар туғдирган, шу сабабли вайрон қилинган эди. 16Биз жаноби олийларига шуни маълум қилиб қўймоқчимизки, агар бу шаҳар қайта қурилиб, деворлари битса, Фурот дарёсининг ғарбидаги бу вилоятга эгалик қила олмай қоласиз.”
17Шоҳ қуйидагича жавоб жўнатди:“Самарияда ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилаётган ҳоким Рахумга, котиб Шимшайга ва уларнинг бошқа шерикларига салом йўллайман.
18Сизлар менга юборган мактуб ҳузуримда таржима қилиниб, ўқиб эшиттирилди. 19Шундай қилиб, менинг фармонимга биноан, текширув олиб борилди ва бу шаҳар олдиндан шоҳларга қарши исён кўтаргани аниқланди. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳар исёну ғалаён макони бўлган экан. 20Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар. 21Шунинг учун яҳудийларга буюринглар, ишни тўхтатсинлар. Мен фармон бермагунимча шаҳар қайта қурилмасин. 22Ҳушёр бўлинглар: менинг манфаатимга зарар келтирадиган иш бошқа қилинмасин.”
23Шоҳ Артахшаснинг мактуби Рахум, котиб Шимшай ва уларнинг шериклари ҳузурида ўқилгач, улар шоша–пиша Қуддусга бордилар, шаҳар қурилишини тўхтатишга яҳудийларни мажбурладилар.
Маъбаддаги қурилиш ишлари қайта бошланади
24Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача ▼▼ Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача… — милоддан олдинги 520 йил. Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган.
у ерда ҳеч қандай иш қилинмади.
Copyright information for
UznUzbC