Ezra 5
1Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларга Исроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар. 2Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ▼▼ Шалтиёл ўғли Зарубабел — 3:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ва Ёҳузадах ▼▼ Ёҳузадах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўзадах.
ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар. 3Ўша заҳоти Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ▼▼ Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — 4:10 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳокими Таттанай билан Шатарбўзанай ҳамда уларнинг шериклари яҳудийларнинг олдига келиб: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрашди. 4Бинони қураётган одамларнинг исмларини айтишни талаб қилишди ▼▼ Бинони қураётган одамларнинг исмларини айтишни талаб қилишди — ёки Яҳудий оқсоқоллари уларга бинони қураётган одамларнинг исмларини айтиб беришди.
. 5Лекин Худо яҳудий оқсоқолларига назарини солган эди. Шунинг учун Форс амалдорлари шоҳ Дорога ▼▼ шоҳ Доро — 4:24 изоҳига қаранг.
мактуб юборишга қарор қилдилар. “Мактубга жавоб келмагунча яҳудийларни тўхтатмаймиз”, деб келишиб олдилар. Шоҳ Дорога юборилган мактуб
6Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юбордилар. 7Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:“Шоҳ Доро жаноби олийларига тинчлик–омонлик бўлсин!8Шоҳ жанобларига маълум бўлсинки, биз Яҳудо вилоятида улуғ Худога атаб қурилаётган уйга борган эдик. Бу уй йўнилган тошлардан ва садр ёғочидан қуриляпти. Иш қунт билан қилиняпти, қурилиш бир маромда илгарилаб боряпти. 9Биз ўша ердаги оқсоқоллар билан гаплашдик, улардан: «Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?» деб сўрадик. 10Сизни хабардор қилиб қўяйлик деб, уларга бошчилик қилаётган одамларнинг исмларини ҳам сўрадик.
11Уларнинг бизга берган жавоби шу бўлди: «Биз Самовий Худонинг қулларимиз. Биз тиклаётган Худонинг бу уйи анча йиллар олдин Исроилнинг улуғ бир шоҳи томонидан қуриб битказилган эди ▼
▼ …Худонинг бу уйи…Исроилнинг улуғ бир шоҳи томонидан қуриб битказилган эди — милоддан олдинги 960-953 йилларда шоҳ Сулаймон Қуддусдаги Маъбадни қурдирган эди (3 Шоҳлар 6:1, 38 оятларга ва 3 Шоҳлар 6:1 нинг биринчи изоҳига қаранг).
. 12Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун Худо уларни Халдей қабиласидан бўлган Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига берди ▼▼ …Худо уларни…Навухадназарнинг қўлига берди — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
. Навухадназар бу уйни вайрон қилиб, халқни Бобилга сургун қилди. 13– 14Худонинг уйидан олтин ва кумуш буюмларни олиб, Бобилдаги маъбадга олиб кетди. Лекин Бобил шоҳи Куруш ▼▼ Бобил шоҳи Куруш — форслар Бобил шоҳлигини босиб олганлари учун, Форс шоҳи Курушни Бобил шоҳи Куруш деб ҳам аташарди. 1:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида, Худонинг уйи қайта қурилсин, деб фармон чиқарди. У ҳатто Қуддусдаги Маъбадга қарашли ўша олтин ва кумуш буюмларни Бобилдаги маъбаддан олиб келишни буюриб, Шашбаззар деган одамга берди. Шоҳ Курушнинг ўзи Шашбаззарни Яҳудонинг ҳокими ▼▼ Яҳудонинг ҳокими — 1:8 изоҳига қаранг.
қилиб тайинлади. 15У Шашбаззарга шундай деди: ‘Бу буюмларни Қуддусга олиб бор. Худонинг уйини олдинги ўрнида қурдириб, буюмларни Маъбадга жойлаштир.’ 16Шунда Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди ▼▼ …Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди — аслида бу иш бевосита Зарубабел бошчилигида амалга оширилган эди (3:8-11 га ва Закариё 4:9 га қаранг). Лекин яҳудий оқсоқоллари, Маъбад пойдеворини Шашбаззар ётқизган, деб айтишарди. Чунки шоҳ Куруш Шашбаззарни Яҳудо ҳокими қилиб тайинлаган эди (шу бобнинг 14–оятига қаранг). Бу иш расман Шашбаззар ҳокимияти остида бажарилган эди.
. Ўшандан буён ҳозиргача қурилиш давом этмоқда, ҳали тугагани йўқ.»17Энди, шоҳимизга маъқул бўлса, Бобилдаги шоҳлик йилномаларини синчиклаб қараб чиқсалар. Ўшанда шоҳ Куруш Худонинг Қуддусдаги ўша уйини қайта қуриш учун фармон чиқарганми ёки йўқми, кўрадилар. Шоҳимиз бу ишга оид қарорларини бизга маълум қилишларини сўраймиз.”
Copyright information for
UznUzbC