‏ Ezra 6

Шоҳ Курушнинг фармони қидирилади

1Шундан сўнг шоҳ Доро
шоҳ Доро — 4:24 изоҳига қаранг.
, Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди.
2Ниҳоят, Мидия вилоятининг маркази Экбатана шаҳридаги архивдан бир ўрама қоғоз
ўрама қоғоз — папирус ёки ошланган теридан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар одатда ўрама қоғоз шаклида бўлган.
топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:

3“Шоҳ Куруш
Шоҳ Куруш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Бу уйнинг баландлиги олтмиш тирсак
олтмиш тирсак — тахминан 27 метрга тўғри келади.
, кенглиги ҳам олтмиш тирсак бўлсин.
4Деворлари йўнилган тош ва ёғочдан қурилсин, ҳар уч қатор тошнинг устига бир қатор ёғоч ётқизилсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин. 5Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар
…Навухадназар…Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар… — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.”

Шоҳ Доро Маъбаддаги ишларни давом эттиришни буюради

6Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят
Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — 4:10 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари! Сизлар нари туринглар!
7Худонинг уйидаги ишларга аралашманглар. Яҳудо ҳокими ва яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини олдинги ўрнида қайтадан қураверишсин. 8Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларига Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан — шоҳ хазинасидан тўланглар. 9Қуддусдаги руҳонийлар Самовий Худога ҳар куни куйдириладиган назрларни келтира олишлари учун уларни керакли нарсалар билан таъминланглар. Уларга сўраганини — буқа, қўчқор, қўзиларни, шунингдек, буғдой, туз, шароб ва зайтун мойини беринглар. 10Шунда улар Самовий Худога маъқул келадиган қурбонликларни назр қила оладиган бўлишади ҳамда мени ва фарзандларимни дуо қилиб юришади. 11Яна буюраман: ким бу фармонимни ўзгартирса, ўша одамнинг уйидан хода суғуриб олинсин. Айбдор одам тик ўрнатилган ходанинг учига қоқилсин. Қилган жинояти учун уйи бузиб ташланиб, гўнгтепага айлантирилсин. 12Бу фармонимни ўзгартиришга уринган ёки Худонинг Қуддусдаги уйини йўқотишга ҳаракат қилган ҳар қандай шоҳ ёки халқни Худонинг Ўзи йўқ қилсин. Зотан, Худо улуғланиши учун Ўзига Қуддус шаҳрини танлаган. Бу фармонни мен, Доро, жорий қилдим. Фармоним сўзсиз бажарилсин.”

Маъбад қуриб битказилади ва Худога бағишланади

13Шоҳ Доро юборган буйруққа мувофиқ, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришди. 14Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг
Артахшас — 4:7 нинг биринчи изоҳига қаранг. Артахшас Маъбад қайта қурилгандан кейин ҳукмронлик қилган (шу бобнинг 15–оятига қаранг). Аммо у Эзра даврида Маъбад эҳтиёжлари ва сажда маросимлари учун маблағ ажратиб, расмий ёрдам кўрсатгани сабабли уни бу оятдаги шоҳлар рўйхатига қўшишган бўлиши мумкин (7:11-26 га қаранг).
фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар.
15Адар ойининг
Адар ойи — иброний календарининг ўн иккинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади.
учинчи куни, шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йилида
шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йили — милоддан олдинги 515 йил.
Худонинг уйи қурилиши тугатилди.

16Исроил халқи — руҳонийлар, левилар ва сургундан қайтган бошқа одамлар шод–хуррамлик билан уйни Худога бағишладилар. 17Улар Худо уйининг бағишланишига атаб, 100 та буқа, 200 та қўчқор, 400 та қўзини қурбонлик қилдилар. Исроил қабилаларининг сонига кўра, бутун Исроил халқи учун 12 та такани гуноҳ қурбонлиги
гуноҳ қурбонлиги — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг.
қилдилар.
18Сўнг руҳоний ва левиларни гуруҳларга бўлдилар, уларга Худонинг Қуддусдаги уйида бажариладиган вазифаларни тақсимлаб бердилар. Буларнинг ҳаммасини Мусонинг китобида ёзилган кўрсатмалар бўйича қилдилар.

Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрами

19Сургундан қайтганлар кейинги йилнинг биринчи ойи
биринчи ой — милоддан олдинги 515 йилнинг биринчи ойи (шу бобнинг 15–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг). Иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
ўн тўртинчи кунида Фисиҳ зиёфатини ўтказдилар.
20Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар. Ҳаммалари пок бўлганларидан кейин, левилар сургундан қайтган халқ учун, руҳонийлар учун ва ўзлари учун Фисиҳ қўзисини сўйдилар. 21Сургундан қайтган Исроил халқи Фисиҳ таомидан тановул қилди. Юртдаги бошқа одамлар ҳам яҳудийларга қўшилиб, Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга сажда қилиш учун қўшни халқларнинг бутпарастлик удумларидан воз кечган эдилар. 22Ҳаммаси шод–хуррамлик билан етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини биргаликда нишонладилар. Улар хурсанд эдилар, чунки Эгамиз уларни Оссурия шоҳининг
Оссурия шоҳи — Форс шоҳи Доро назарда тутилган. Форслар Бобил шоҳлигини забт этган эдилар. Оссурия шоҳлиги Бобил шоҳлиги таркибида бўлгани учун, бу оятда шоҳ Доро Оссурия шоҳи деб аталган.
илтифотига сазовор қилган эди. Оссурия шоҳи уларга Исроил халқи Худосининг уйини қайта қуришда ёрдам берганди.
Copyright information for UznUzbC