Ezra 7
Эзра Қуддусга келади
1Орадан кўп йиллар ▼▼ кўп йиллар — тахминан 60 йил.
ўтди. Форс шоҳи Артахшас ▼▼ Форс шоҳи Артахшас — 4:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳукмронлиги даврида Эзра деган бир одам бор эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди:Эзра — Сараёнинг ўғли ▼▼ …ўғли… — бу ўриндаги ибронийча сўз авлоди деган маънони ҳам бериши мумкин. Одатда Муқаддас Китобда берилган насабномаларда ҳамма наслларнинг тўлиқ рўйхати берилмай, фақат маълум бир авлоднинг маълум бир аждоддан келиб чиққани кўрсатилади.
,Сараё — Озариёнинг ўғли,
Озариё — Хилқиёнинг ўғли,
2Хилқиё — Шаллумнинг ўғли,
Шаллум — Зодўхнинг ўғли,
Зодўх — Охитобнинг ўғли,
3Охитоб — Эмориёнинг ўғли,
Эмориё — Озариёнинг ўғли,
Озариё — Маройўтнинг ўғли,
4Маройўт — Зарахиёнинг ўғли,
Зарахиё — Уззининг ўғли,
Уззи — Буккининг ўғли,
5Букки — Абушуванинг ўғли,
Абушува — Финхазнинг ўғли,
Финхаз — Элазарнинг ўғли,
Элазар — олий руҳоний Ҳоруннинг ўғли эди.
6– 7Эзра Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Мусога берган қонунини жуда яхши биладиган моҳир тафсирчи эди. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йилида ▼
▼ Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йили — милоддан олдинги 458 йил. 4:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Эзра Бобилдан Қуддусга томон йўлга отланди. Исроил халқидан, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан баъзилари ҳам Эзра билан бирга Қуддусга кетмоқчи бўлдилар. Эзрага Эгаси Худо ёр бўлгани учун, шоҳ унга сўраган нарсасини инъом қилди. 8– 9Биринчи ойнинг ▼▼ Биринчи ой — иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида улар Эзранинг бошчилигида Бобилдан чиқдилар. Эзрага Худонинг марҳамати ёр бўлгани учун, улар тўрт ойдан кейин — бешинчи ойнинг ▼▼ бешинчи ой — иброний календарининг Ав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июлнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида Қуддусга етиб келдилар. 10Эзра бутун ҳаётини Эгамиз берган Таврот китобини ўрганишга, унга амал қилишга, Тавротдаги қонун–қоидаларни Исроил халқига ўргатишга бағишлаган эди. Шоҳ Артахшаснинг Эзрага берган хати
11Эгамизнинг Исроил халқига берган амр ва қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳ Артахшас мактуб берган эди. Мактубнинг мазмуни қуйидагича эди: 12“Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин.13Менинг шоҳлигимда истиқомат қилаётган Исроил халқидан, шунингдек, руҳоний ва левилардан сен билан Қуддусга кетишни истаган ҳар кимга ижозат берилсин, деб фармон бераман. 14Мен ва еттита маслаҳатчим сени Яҳудо юрти ва Қуддусга юбориб, у ердаги вазиятни текшириб чиқишингга ваколат берамиз. Сенга топширилган Худойингнинг қонуни у ерда ижро этиляптими ёки йўқми, билиб кел. 15Қуддусда маскан қилган Исроил халқининг Худосига биз кўнгилдан чиқариб назр қилган кумуш ва олтинларни ҳам ўзинг билан олиб кет. 16Бобил вилояти бўйлаб сен тўплайдиган ҳамма кумуш ва олтинни ол. Исроил халқи ва уларнинг руҳонийлари ўз Худосининг Қуддусдаги уйи учун кўнгилдан чиқариб берадиган назрларни ҳам олиб кет.
17Бу кумуш ва олтинга, биринчи навбатда, буқалар, қўчқорлар, қўзилар, уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларини сотиб ол. Буларни Худойингнинг Қуддусдаги уйи қурбонгоҳида назр қил. 18Қолган кумуш ва олтинни эса Худойингнинг хоҳишига мувофиқ, ўзингга ва ҳамкорларингга маъқул келганича ишлатсанг бўлади. 19Худойингнинг уйида фойдаланиш учун берилган буюмларни Қуддусдаги Худога инъом қил. 20Борди–ю, Худойингнинг уйи учун яна бошқа харажатлар талаб қилинса, маблағни шоҳ хазинасидан олишинг мумкин.
21Мен, шоҳ Артахшас, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ▼
▼ Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — 4:10 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
хазинабонларининг ҳаммасига фармон бераман: Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин. 22200 пудга ▼▼ 200 пуд — орамийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади.
қадар кумуш, 1000 тоғорага ▼▼ 1000 тоғора — орамийча матнда 100 кор, тахминан 22 тоннага тўғри келади.
қадар буғдой, 200 кўзага ▼▼ 200 кўза — орамийча матнда 100 бат, тахминан 2200 литрга тўғри келади (шу оятнинг давомида ҳам бор).
қадар шароб, 200 кўзага қадар мой ва керагича туз берилсин. 23Самовий Худо Ўз уйи учун нималарни амр қилган бўлса, ўша нарсалар албатта муҳайё қилинсин. Мендан ва менинг меросхўрларимдан Худо ғазабланмасин. 24Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади.25Сен эса, Эзра, Худо берган донолик билан қози ва ҳакамларни тайинла. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда Худойингнинг қонунларини биладиган жамики халқни ҳукм қилсинлар. Қонунларни билмайдиган одамларга сизлар таълим беринглар. 26Худойингнинг қонунига ва шоҳнинг қонунига итоат қилмаганларнинг ҳаммаси албатта жазога тортилсин: қатл қилинсин ёки сургун қилинсин, қамоққа ташлансин ёки мол–мулки мусодара қилинсин.”
Эзра Худони мадҳ қилади
27Ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдаги уйини шарафлаш истагини шоҳнинг юрагига солди. 28Эгам Худонинг марҳамати билан мен ▼▼ мен — 7:27-9:15 даги ҳамма воқеалар Эзра номидан, яъни биринчи шахс тилидан ҳикоя қилинади.
шоҳнинг, унинг маслаҳатчилари ва барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим. Эзра сафарга тайёрланади
Эгам Худо менга ёр бўлгани учун мен дадил бўлиб, Исроил йўлбошчиларини ўзим билан олиб кетгани тўпладим.
Copyright information for
UznUzbC