Ezra 8
Эзра билан бирга сургундан қайтиб келган одамлар
1Шоҳ Артахшас ▼▼ Шоҳ Артахшас — 4:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳукмронлиги даврида мен ▼▼ мен — яъни Эзра (7:28 изоҳига қаранг).
билан бирга Бобилдан кетган уруғбошилар ва улар билан бирга рўйхатга олинганлар қуйидагилар эди: 2– 3Финхаз уруғидан — Гершом.Итамар уруғидан — Дониёр.
Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш.
Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 нафар эркак.
4Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 нафар эркак.
5Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ▼
▼ Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё… — қадимий юнонча таржимадан (яна 2:8 га қаранг). Ибронийча матнда Шаханиё уруғидан — Яхазиёл ўғли….
ва у билан бирга 300 нафар эркак.6Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 нафар эркак.
7Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 нафар эркак.
8Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 нафар эркак.
9Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 нафар эркак.
10Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ▼
▼ Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит… — қадимий юнонча таржимадан (яна 2:10 га қаранг). Ибронийча матнда Шалумит уруғидан — Йўсифиё ўғли….
ва у билан бирга 160 нафар эркак.11Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 нафар эркак.
12Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 нафар эркак.
13Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 нафар эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар ▼
▼ Элифалет, Явиёл ва Шамаё…энг охирги бўлиб қайтиб келдилар — ёки Улар кейинроқ қайтиб келдилар.
.14Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 нафар эркак.
Эзра Маъбадда хизмат қилиш учун левиларни чақиртиради
15Мен уларни Оҳабо шаҳрига ▼▼ Оҳабо шаҳри — Бобил юртида жойлашган.
оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди. 16Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим. 17Уларни Косифиёдаги ▼▼ Косифиё — бу ер айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Сургундаги яҳудийлар Косифиёда яшашган ва у ерда ўзларига саждагоҳ барпо қилган бўлишлари мумкин.
левиларнинг йўлбошчиси Иддонинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга шундай деб тайинладим: “Иддонинг ҳузурига боргач, унга, унинг шерикларига, Косифиёдаги Маъбад хизматкорларига айтинглар, Худонинг уйи учун левиларни юборишсин.” 18Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё Ёқуб ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
ўғли Леви наслининг Махли уруғидан эди. Келганлар жами 18 нафар эркак эдилар. 19Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 нафар эркак эдилар. 20Булардан ташқари, 220 нафар Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар. Эзра рўза эълон қилади
21Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Оҳабо дарёси бўйида рўза эълон қилдим. 22Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқлар беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик. 23Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга, бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.Маъбад учун ҳадялар
24Сўнгра мен бош руҳонийларнинг орасидан ўн иккита руҳонийни — Шаравиёни, Хашавиёни ва уларнинг қариндошларидан ўнтасини танлаб олдим. 25Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим. 26Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди:1400 пуд ▼▼ 1400 пуд — ибронийча матнда 650 талант, тахминан 22 тоннага тўғри келади.
кумуш,200 пуд ▼
▼ 200 пуд — ибронийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади (шу оятнинг давомида ҳам бор).
кумуш буюм,200 пуд олтин,
27ярим пуд ▼
▼ ярим пуд — ибронийча матнда 1000 дарик, тахминан 8,5 килога тўғри келади.
чиқадиган 20 та олтин коса,қиймати олтинга тенг бўлган, сайқалланган аъло сифатли 2 та бронза буюм.
28Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Бу кумуш ва олтинлар ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга чин кўнгилдан назр қилинган. 29Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.” 30Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар.
Қуддусга сафар
31Биринчи ойнинг ▼▼ Биринчи ой — милоддан олдинги 458 йилнинг биринчи ойи. 7:6-9 га ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг.
ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди. 32Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик. 33Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар. 34Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик. 35Шундан сўнг сургундан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худосига қурбонликлар келтирдилар. Улар бутун Исроил халқи учун 12 та буқани, 96 та қўчқорни, 77 та қўзини Эгамизга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Булардан ташқари, халқни гуноҳларидан поклаш учун 12 та такани қурбонлик қилдилар. 36Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ▼▼ Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — 4:10 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.
Copyright information for
UznUzbC