‏ Hebrews 1

Худо Ўз Ўғли орқали охирги сўзини аён қилди

1Худо қадимда ота–боболаримизга
ота–боболаримиз — Исо Масиҳ келишидан олдин, Эски Аҳд даврида яшаган Исроил халқи.
кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди.
2Бу охирги кунларда
Бу охирги кунлар — яъни Исо Масиҳ тирилгандан кейинги давр (9:26 га ва 1 Юҳанно 2:18 га қаранг).
эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.
3Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди
…Худонинг ўнг томонида ўтирди — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.
.

Худонинг Ўғли — фаришталардан олий

4Дарҳақиқат, Худо Масиҳга “Ўғил” деб улуғ ном берди. Бу ном Масиҳ фаришталардан ниҳоятда юксак мартабага эга эканлигини кўрсатиб турибди. 5Ахир, Худо биронта фариштага:

“Сен Менинг Ўғлимсан,
Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”
Забур 2:7 га қаранг.
,

— деб айтмаган! Ёки:

“Мен Унга Ота бўламан,
У эса Менга Ўғил бўлади”
2 Шоҳлар 7:14 га қаранг.
,

— демаган!
6Тўнғич Ўғлини
Тўнғич Ўғли — Исо Масиҳнинг бутун борлиқ устидан ҳукмдор эканлигини билдирадиган унвон (шу бобнинг 2–оятига ва Колосаликлар 1:15-18 га қаранг). Яна Забур 88:28 га қаранг.
бу дунёга
бу дунё — бу ўринда муаллиф келажак дунёга ишора қилади (2:5 га қаранг).
яна юборишидан олдин эса Худо шундай деб айтади
…Худо шундай деб айтади… — муаллиф бу ўринда Қонунлар 32:43 ва Забур 96:7 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
:

“Ҳамма фаришталарим Унга сажда қилсинлар.”

7Фаришталар ҳақида эса Худо:

“Мен Ўз малакларимни шамолларга айлантираман,
Хизматкорларимни ловуллаган олов қиламан”
Муаллиф бу ўринда Забур 103:4 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
,

— деганди.
8Аммо Ўз Ўғлига У шундай деган:

“Сен Худосан, Сенинг тахтинг абадийдир,
Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир.
9Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафратланасан.
Шу боис Мен Сени дўстларингдан устун қилдим,
Ҳа, Мен, Худойинг, шодлик мойини Сенга суртдим.”
Забур 44:7-8 га қаранг.

10Ўғлига яна шундай деган:

“Сен Раббийсан,
Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан,
Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.
11Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан,
Еру осмон кийим каби эскириб кетади.
12Кераксиз либосдай уларни тахлаб қўясан,
Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан.
Сен эса ҳеч ўзгармассан,
Сен то абад яшайсан.”
Забур 101:26-28 га қаранг.

13Худо биронта фариштага:

“Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин”
Забур 109:1 га қаранг.
,

— деб айтмаган.
14Ахир, фаришталар бор–йўғи хизматчи руҳлардир! Худо уларни абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиган одамларга хизмат қилиш учун юборган.
Copyright information for UznUzbC