‏ Hebrews 10

Масиҳ — охирги қурбонлик

1Қонун бўлғуси хайр–баракаларнинг асл сурати эмас, бор–йўғи соясидир. Ҳар йили қонун бўйича Худога бир хил қурбонликлар келтирилади. Демак, қонун бу қурбонликлар орқали Худога сажда қилувчиларни камолотга етказа олмайди. 2Борди–ю, ўша одамлар қурбонликлари орқали гуноҳдан поклана олганларида эди, уларнинг виждони қийналмасди ва улар қурбонлик келтиришни бас қилардилар. 3Ҳолбуки, қурбонликлар ҳар йили одамларга гуноҳларини эслатади, холос. 4Чунки буқаю такаларнинг қони ҳеч қачон гуноҳларни юва олмайди.

5 6Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди:

“Сен қурбонлигу назр истамадинг,
Куйдириладиган қурбонлик ҳамда
Гуноҳ қурбонлигидан
Гуноҳ қурбонлиги — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг.
мамнун бўлмадинг,
Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг.
7Ўшанда дедимки: «Мана, Мен келдим.
Муқаддас битикларда Мен ҳақимда ёзилган.
Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.»”
Муаллиф бу ўринда Забур 39:7-9 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.

8Дастлаб Масиҳ қонун талаб қилган қурбонликлар ҳақида сўз юритиб, Худога: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, куйдириладиган қурбонлик ҳамда гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг”, — деб айтган. 9Сўнг эса ҳақиқий итоаткорликни тилга олиб, шундай деган: “Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.” Бундан кўриниб турибдики, Масиҳ қурбонлик маросимларига асосланган аввалги аҳдни
аввалги аҳд — 8:6 изоҳига қаранг.
бекор қилди. Унинг мақсади юракнинг итоаткорлигига асосланган янги аҳдни
янги аҳд — 8:6-13 га қаранг.
ўрнатиш эди.
10Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади.

11Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта–қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди. 12Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди
…Худонинг ўнг томонида ўтирди — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.
.
13“Худо душманларимни оёқларим остига пойандоз қилади”, — деб Масиҳ ўша вақтдан бери кутмоқда. 14Дарвоқе, Масиҳ биттагина қурбонлик орқали гуноҳдан поклаган одамларини то абад баркамол қилди.

15Муқаддас Руҳ ҳам бу ҳақда бизга шаҳодат бериб, деди:

16“Эгамиз шундай демоқда: «Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг юрагига солиб қўяман, қонунларимни онгларига ёзаман. 17Мен уларнинг гуноҳларию қабиҳликларини ҳеч қачон эсга олмайман.»”
Еремиё 31:33-34 га қаранг.

18Демак, Худо гуноҳларни кечирган бўлса, бошқа қурбонлик келтиришнинг ҳожати йўқ.

Имонимизга содиқ қолайлик

19Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз. 20Чунки Исо биз учун янги йўлни очиб берди. У Чодирдаги парда орқали, яъни қурбон қилинган Ўз танаси орқали ҳаёт сари етаклайдиган йўлни очди. 21Ҳа, бизнинг улуғ Руҳонийимиз бор, У Худонинг бутун хонадони устидан масъулдир. 22Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади
…Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади — 9:13-14 оятларга ва 9:13 нинг изоҳларига қаранг.
. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди
Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди — рамзий маънони ифодалаб, сувга чўмдириш маросимига ишора қилади (1 Бутрус 3:21, Римликлар 6:4 га қаранг). Муаллиф Ҳизқиёл 36:25-26 ни ҳам назарда тутган бўлиши мумкин.
.
23Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир. 24Биз бир–биримизга эътиборли бўлайлик, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик. 25Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.

26Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, атайлаб гуноҳ қилишда давом этсак, бу гуноҳларимизни ҳеч қандай қурбонлик юва олмайди. 27Шунда қўрқув ичра Худонинг ҳукмини кутишдан бошқа иложимиз қолмайди. Оқибатда, Худонинг душманлари билан бирга ловуллаган оловда ёниш бизнинг қисматимиз бўлади. 28Мусонинг қонунига бўйсунишни рад этган одам икки ёки уч гувоҳнинг шаҳодати асосида шафқатсизларча ўлдириларди. 29Шундай экан, Худонинг Ўғлини оёқ ости қилган одамни қандай жазо кутишини бир тасаввур қилиб кўринглар–а! Масиҳнинг аҳд қони билан покланиб, сўнг уни булғаган одамнинг ҳоли нима кечади?! Худонинг иноят Руҳини ҳақорат қилганнинг ҳоли нима кечади?! 30Ахир, биз қуйидаги сўзларни айтган Худони яхши биламиз:

“Мен қасос оламан, жазосини бераман
Мен қасос оламан, жазосини бераман — бу ўринда муаллиф Қонунлар 32:35 ни назарда тутган. Қонунлар китобида бу сўзлар Исроил халқининг душманларига қарата айтилган. Бу ўринда эса муаллиф мазкур сўзлар билан Худонинг халқини огоҳлантиряпти.
.
Мен Ўз халқимни ҳукм этаман
Мен Ўз халқимни ҳукм этаман — бу ўринда муаллиф Қонунлар 32:36 ни назарда тутган. Ўша оятдаги ибронийча феъл оқлаш ёки ҳукм қилиш маъноларини билдиради. Қонунлар китобида бу сўзлар Исроил халқига таскин бериш учун айтилган, аммо бу ўринда муаллиф шу сўзлар билан Худонинг халқини огоҳлантиряпти.
.”

31Ҳа, барҳаёт Худонинг қўлига тушиб қолиш нақадар даҳшатлидир!

32Ўтмишингизни эсланглар. Ўшанда сизлар Худонинг нурини кўриб, кўп азоб–уқубатларга бардош берган эдингизлар. 33Баъзида сизларни ҳамманинг олдида ҳақоратлаб, хор қилишарди. Бошқа пайтларда бундай аҳволда қолган биродарларингизга ён босардингиз. 34Қамоқда бўлганларга ҳамдард бўлардингиз, мулкингиз мусодара қилинганда, буни хурсандчилик билан қабул қилардингиз, чунки сизларда боқий бойлик борлигини билардингиз. 35Шундай экан, олдингидай имонда қатъиятли бўлинглар! Шунда буюк мукофот оласизлар. 36Сабр–тоқатли бўлиб, Худонинг иродасини бажаринглар. Шунда Худонинг ваъдасига эришасизлар. 37Ахир, Муқаддас битикларда айтилгандай
…Муқаддас битикларда айтилгандай… — бу ўринда муаллиф Хабаққуқ 2:3-4 ни назарда тутган.
, келиши керак бўлган Зот ҳадемай келади. У кеч қолмайди.
38Худонинг солиҳлари Унга бўлган садоқати туфайли тирик қолишади. Борди–ю, бирортаси имондан қайтса, Худо ундан рози бўлмайди.

39Биз эса имондан қайтиб, ҳалок бўладиган одамлардан эмасмиз. Биз имонимизга содиқ қолган, нажот топган одамлармиз.
Copyright information for UznUzbC