Hebrews 11
Имон нима?
1Имон — умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир. 2Имон туфайли ота–боболаримиз Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар.Қадимги имон қаҳрамонлари
3Имон туфайли биз коинот Худонинг каломи билан яратилганини англаб оламиз, кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келганини биламиз. 4Имони туфайли Ҳобил ▼▼ Ҳобил — Ибтидо 4:3-10 га қаранг.
Худога, Қобилдан кўра, яхшироқ қурбонликни келтирди. Худо Ҳобилнинг қурбонлигидан мамнун бўлиб, Ҳобилни имони туфайли солиҳ киши деб билди. Ҳобил ўлган бўлса ҳам, унинг имони ҳануз бизга намуна бўлиб хизмат қиляпти. 5Имони туфайли Ханўх ▼▼ Ханўх — Ибтидо 5:21-24 га қаранг. Шарқ ёзма адабиётида Ханўх Идрис пайғамбар деб эътироф этилган.
ўлмади. У тириклайин осмонга кўтарилиб кетди. Ханўх бирданига ғойиб бўлиб қолганди, чунки Худо уни олиб кетган эди. Муқаддас битикларда айтилишича, Худо Ханўхни олиб кетмасдан олдин ҳам ундан мамнун эди. 6Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак. 7Имони туфайли Нуҳ ▼▼ Нуҳ — Ибтидо 6:9-22 га қаранг.
оиласини қутқариш учун кема қурганди. У мисли кўрилмаган кулфат ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришларини эшитиб, Худодан қўрқиб, Унга қулоқ солганди. Қилган бу иши билан у Худонинг бутун дунё устидан чиқарган ҳукмини эълон қилди. Худо уни имони туфайли солиҳ киши деб билди. 8Имони туфайли Иброҳим ▼▼ Иброҳим — Ибтидо 12:1-8 га қаранг.
Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ерга бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди. 9Имони туфайли у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб ҳам у каби кун кечиришди, чунки Худо уларга ҳам худди ўша ваъдани берганди. 10Нега Иброҳим бундай қилди? Чунки у Худо томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган, пойдевори мустаҳкам, боқий шаҳарни кутаётган эди. 11Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди ▼▼ Ўзи қариб кетган…Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди — ёки Бепушт ва қари бўлса ҳам, Сора имони туфайли фарзанд кўрди. Ибтидо 18:10-14, 21:1-3 га қаранг.
. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди. 12Шунинг учун бир оёғи гўрда бўлган бу битта одамдан осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди. 13Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда қилган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб, хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар. 14Мусофирлигини тан олган одамлар ўзларининг ҳақиқий ватанини қўмсаётганини кўрсатадилар. 15Борди–ю, улар келиб чиққан юртини қўмсаган бўлганларида эди, у ерга қайтиб бориш учун иложини топган бўлар эдилар. 16Аслида улар яхшироқ юртни, яъни самовий ватанни қўмсаётган эдилар. Шунинг учун Худо Ўзини уларнинг Худоси деб аташдан ор қилмайди. Худо ҳатто улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди. 17– 18Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда ▼▼ Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда… — Ибтидо 22:1-14 га қаранг.
, Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади” ▼▼ Ибтидо 21:12 га қаранг.
, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди. 19Демак, Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди. Исҳоқ ўликдан тириладиган ҳамма одамларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади. 20Имони туфайли Исҳоқ ▼▼ Исҳоқ — Ибтидо 27:1-40 га қаранг.
ўз ўғиллари Ёқуб ва Эсовни дуо қилди. Келажакда дуолари амалга ошишига у ишонганди. 21Имони туфайли Ёқуб ▼▼ Ёқуб — Ибтидо 48:1-20 га қаранг.
ҳам Юсуфнинг ўғилларини бирма–бир дуо қилди. У оламдан кўз юмаётганда ҳам, ўз ҳассасига суянганича, Худога сажда қилди ▼▼ У…Худога сажда қилди — Ибтидо 47:29-31 га қаранг.
. 22Имони туфайли Юсуф ▼▼ Юсуф — Ибтидо 50:24-25 га қаранг.
Исроил халқининг Мисрдан чиқиб кетиши тўғрисида башорат қилди. У ўша пайтда ўлим тўшагида ётган бўлиб: “Менинг суякларимни ўзларингиз билан бу ердан олиб кетинглар”, деб васият қилганди. 23Имони туфайли Мусонинг ота–онаси ▼▼ Мусонинг ота–онаси — Чиқиш 2:1-2 га қаранг.
янги туғилган Мусони уч ой яширишди. Улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб, фиръавннинг фармонидан қўрқишмади. 24Мусо ▼▼ Мусо — Чиқиш 2:10-15 га қаранг.
вояга етганда имони туфайли фиръавн қизининг ўғли деб аталишни рад этди. 25У гуноҳ қилиб, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатда яшашдан кўра, Худонинг халқи билан бирга азоб–уқубат чекишни ўзига раво кўрди. 26У келажакдаги мукофотни кўзлагани учун Масиҳни деб хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди. 27Имони туфайли Мусо Мисрни тарк этди. У фиръавннинг ғазабидан қўрқмади. Гўё кўринмас Худони кўргандек, танлаган йўлидан қайтмади. 28Имони туфайли у Исроил халқига Фисиҳ ▼▼ Фисиҳ — Чиқиш 12:21-28 га қаранг.
қўзиларини сўйишни буюрди. Сўнг қўзиларнинг қонини эшиклар кесакиларига ▼▼ кесакилари — эшик ўрнатилган чорчўплар.
сепишни буюрди. Бундан мақсади Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Азроилдан асраб қолиш эди. 29Имони туфайли Исроил халқи Қизил денгиздан ▼▼ Қизил денгиз — Чиқиш 14:5-31 га қаранг.
худди қуруқликдан ўтаётгандек кечиб ўтди. Мисрликлар ҳам ўтмоқчи бўлишди, аммо чўкиб кетишди. 30Исроил халқи етти кун Ерихо шаҳри ▼▼ Ерихо шаҳри — Ёшуа 6:12-21 га қаранг.
деворлари атрофида айланиб бўлгандан кейин, уларнинг имони туфайли шаҳар деворлари қулаб тушди. 31Имони туфайли фоҳиша Раҳоба ▼▼ Раҳоба — Ёшуа 2:1-21, 6:22-24 га қаранг.
ҳалок бўлмади. У айғоқчиларга меҳмондўстлик қилгани учун Худога итоат қилмаган ҳамшаҳарлари билан бирга ўлмади. 32Яна кимни мисол қилиб келтирай?! Гидўн, Барақ, Шимшўн, Йифтох, Довуд, Шомуил ▼▼ Гидўн, Барақ, Шимшўн, Йифтох, Довуд, Шомуил — Гидўн (Ҳакамлар 6:1-8:35 га қаранг), Барақ (Ҳакамлар 4:1-24 га қаранг), Шимшўн (Ҳакамлар 13:1-16:31 га қаранг), Йифтох (Ҳакамлар 11:1-12:7 га қаранг), Довуд (1 Шоҳлар 16:1 дан 3 Шоҳлар 2:12 гача қаранг), Шомуил (1 Шоҳлар 1-4, 7-13, 15-16, 19–бобларга қаранг).
ва бошқа пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтим етарли эмас. 33Имони туфайли улар шоҳликларни босиб олдилар, давлатни адолат билан бошқардилар ва Худо берган ваъдаларга эришдилар. Шерларнинг ▼▼ Шерлар — Ҳакамлар 14:6, 1 Шоҳлар 17:34-35, Дониёр 6:13-23 га қаранг.
жағларини ёпдилар, 34ловуллаган оловни ▼▼ олов — Дониёр 3:13-27 га қаранг.
ўчирдилар ва қилич тиғидан омон қолдилар. Ҳолдан тойган пайтларида кучга тўлдилар, жангда баҳодирлик кўрсатдилар ва ўзга юрт лашкарларини тор–мор қилдилар. 35Аёллар ▼▼ Аёллар — 3 Шоҳлар 17:17-24, 4 Шоҳлар 4:17-37 га қаранг.
марҳум қариндошларини тирилган ҳолда қайтариб олдилар. Бошқалар эса имони туфайли қийноқларни бошдан кечирдилар. Улар Худодан воз кечиб, ўлимдан қутулишлари мумкин эди. Аммо улар бундай қилмадилар, чунки аълороқ нарсани, яъни абадий ҳаёт учун тирилишни умид қилган эдилар. 36Улардан баъзилари ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилари занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар. 37Уларни тошбўрон қилдилар ▼▼ Уларни тошбўрон қилдилар… — 2 Солномалар 24:20-22, Матто 23:37 га қаранг. Анъанага кўра Еремиё пайғамбар Мисрда тошбўрон қилиб, ўлдирилган.
, таналарини арралаб иккига бўлдилар ▼▼ …таналарини арралаб иккига бўлдилар… — анъанага кўра Ишаё пайғамбар Яҳудо шоҳи Манаше томонидан ана шундай ўлим жазосига тортилган.
, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар, хор бўлдилар. 38Улар чўл–саҳроларда, тоғ–тошларда дайдиб юрдилар, ғорларда, ернинг кавакларида яшириндилар. Аслида дунё уларнинг тирноғига ҳам арзимас эди! 39Улар имони туфайли Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар. Шундай бўлса–да, Худонинг ваъдасига эришмадилар. 40Худога содиқ қолган бу одамларни Худо биз билан бирга баркамол қилишни истади. Чунки У бизни ҳам ўйлаган ҳолда аълороқ режани тайёрлаб қўйганди.
Copyright information for
UznUzbC