‏ Hebrews 12

Худога содиқ қолинглар!

1Имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган ана шу одамларнинг ҳаммаси атрофимизни ўраб олган. Бу катта оломон бизни кузатиб тураркан, тақдиримиздаги мусобақада сабр–тоқат билан чопайлик. Югуришимизга халақит бераётган ҳар қандай юкни, айниқса, тўсқинлик қилаётган ҳар қандай гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик. 2Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни
шармандали ўлим — Исо Масиҳнинг яланғоч ҳолда хочда ўлдирилганига ишора. Одатда жиноятчилар шу тарзда ўлдириларди (Филиппиликлар 2:7-8 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг. Яҳудийлар ёғочга осилган одамни Худо лаънатлаган деб ҳисоблашарди (Қонунлар 21:23, Галатияликлар 3:13 га қаранг).
писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди
…Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди — 1:3 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
.
3Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун Исо ҳақида фикр юритинглар. Ахир, У гуноҳкорлар томонидан кўп хўрланиб, ҳаммасига чидаган–ку!

Худо Ўз фарзандларини тарбиялайди

4Сизлар эса қонингиз тўкилгунча гуноҳга қарши курашмадингизлар. 5Худонинг сизларга Ўз фарзандлари сифатида айтган мана бу далда сўзларини унутибсизлар:

“Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин,
Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин.
6Зеро, Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди,
Фарзанд қилиб олган ҳар бир одамни жазолайди.”
Муаллиф бу ўринда Ҳикматлар 3:11-12 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.

7Чекаётган азобларингизни Худонинг тарбияси деб билиб, сабр–тоқат қилинглар. Чунки Худо сизларни Ўз фарзандларидай кўриб, тарбия қиляпти. Ахир, ҳар бир ота ўз фарзандини тарбия қилади–ку! 8Агар Худо сизларни бошқа фарзандларини тарбиялагандай тарбияламаса, демак, сизлар Худонинг фарзандлари эмас, ҳаромзодасизлар. 9Биз жисмоний оталаримизнинг тарбиясини олиб, уларни ҳурмат қилиб келяпмиз. Шундай экан, янги ҳаётга эга бўлиш учун осмондаги Отамизга бундан–да кўпроқ итоат қилишимиз керак эмасми?! 10Жисмоний оталаримиз қисқа вақт давомида, бизни ўз билганидай тарбиялаган эдилар. Худо эса бизнинг манфаатимизни кўзлайди. Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди. 11Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради.

Худонинг йўлидан юринглар!

12Сизларнинг қўлларингиз толиққан, тиззаларингиз букилган, аммо маҳкам туринг. 13Ўзингиз учун тўғри йўлни танлаб юринг
…тўғри йўлни танлаб юринг — Ҳикматлар 4:26 га қаранг.
. Токи орангиздаги “ожиз” ва “оқсоқ” одамлар йиқилмасин, балки шифо топсинлар.

14Ҳамма билан тинч–тотув яшашга ҳаракат қилинглар. Ҳалол ҳаёт кечиришга тиришинглар, акс ҳолда, Эгамизни кўра олмайсизлар. 15Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда, унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади. 16Қаранглар, орангизда Эсовга
Эсов — Ибтидо 25:29-34, 27:30-40 га қаранг.
ўхшаганлар бўлмасин. Эсов тўнғич ўғил ҳуқуқини бир коса овқат учун сотган ахлоқи бузуқ
ахлоқи бузуқ — Эсов ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини таом эвазига сотганига ишора бўлиши мумкин. Бу қилмиши билан Эсов ўзини башарий ҳирсларини қондириш орқали обрўсини тўккан фоҳишабоз эркакка тенг қилиб қўйган. Ахлоқи бузуқ ибораси Эсовнинг ота–онасини ранжитиб, ажнабий аёлларга уйланганига ҳам ишора қилаётган бўлиши мумкин (Ибтидо 26:34-35 га қаранг).
, бетавфиқ бир одам эди.
17Ўзингизга маълумки, кейин Эсов ваъда қилинган меросни олиш учун отасидан: “Мени дуо қилинг”, деб сўради, аммо отаси уни рад этди. Эсов кўз ёш тўкиб, отасига ёлворса–да, воз кечган меросини қайтариб олишга асло имкон йўқ эди
…воз кечган меросини қайтариб олишга асло имкон йўқ эди — Эсовнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеа ва унинг хулқ–атвори ўқувчилар учун кучли бир огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади. Агар ўқувчилар ҳам узоқни кўзламасдан қарор чиқарсалар, Эсовга ўхшаб улар ҳам бир умр армону афсусларга тўла бўлишлари мумкин (4:1, 6:4-8, 10:26-31 га қаранг).
.

Худодан юз ўгирманглар!

18Сизлар яқинлашган тоғ Синай тоғи
Синай тоғи — Чиқиш 19:10-25, 20:18-21 га қаранг.
эмас. Синай тоғи жисмоний бир тоғ бўлиб, унга қўл теккизиб кўрса бўларди. У ерда аланга ловуллаб ёнарди, устини зулмат, қора булут қоплаган, бўрон босган эди.
19Бурғу садоси янграб, Худонинг овози эшитилганди. Буни эшитган одамлар: “Ёлворамиз, Худо бизга бошқа гапирмасин”, деб ўтинганди. 20Чунки: “Тоққа ҳатто ҳайвон ҳам тегса, тошбўрон қилинсин” деган Худонинг буйруғига улар дош бера олмаган эдилар. 21Синай тоғидаги манзара шу қадар даҳшатли эдики, Мусонинг ўзи: “Қўрққанимдан титраб кетяпман”, деганди
Мусонинг ўзи…деганди — бу ўринда муаллиф Қонунлар 9:19 ни назарда тутган.
.

22Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига
Сион тоғи — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. Бу ўринда Худонинг самовий маконига ишора қилинган.
ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар.
23Исмлари осмонда ёзилган Худонинг меросхўрларига сизлар шерик бўлдингизлар. Ҳаммани ҳукм қилувчи Худонинг ҳузурига кирдингизлар. Худо баркамол қилган солиҳларнинг руҳлари олдига келдингизлар. 24Сизлар янги аҳднинг
янги аҳд — 8:6-13 га қаранг.
воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига
Ҳобилнинг қони — Ибтидо 4:8-10 га қаранг.
ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун тўкилган
Унинг қони…гуноҳларимизни ювиш учун тўкилган — 9:11-15, 10:19-22 га қаранг.
.

25Эҳтиёт бўлинглар, сизларга гапираётган Худодан юз ўгирманглар! Худо ер юзида гапирган вақтда, Уни рад этганлар ҳалокатдан қутула олмаган эдилар. Шундай экан, биз осмондан гапираётган Худони рад этсак, икки дунёда ҳам жазодан қутула олмаймиз! 26Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солган эди
…ерни ларзага солган эди — Чиқиш 19:18-20, Забур 67:8-9 га қаранг.
. Энди эса У шундай демоқда
…У шундай демоқда… — бу ўринда муаллиф Хаггей 2:6 ни назарда тутган.
:

“Мен яна бир бор ерни ларзага соламан, аммо бу сафар осмонни ҳам титратаман.”

27“Яна бир бор” дегани шуни билдирадики, яратилган бутун мавжудот йўқ бўлиб кетади, фақат тебранмас, абадий мавжудот қолади.

28Бизга тебранмас шоҳлик берилган. Шундай экан, Худодан миннатдор бўлиб, эҳтиром ва қўрқув ила Унга манзур равишда сажда қилайлик. 29Ахир, бизнинг Худойимиз ямламай ютадиган оловдир
…Худойимиз ямламай ютадиган оловдир — Қонунлар 4:24 га қаранг.
.
Copyright information for UznUzbC