Hebrews 13
Сўнгги насиҳатлар
1Бир–бирингизни биродарлардай яхши кўришни давом эттиринглар. 2Меҳмондўстликни унутманглар. Зеро, меҳмондўст бўлган баъзи одамлар ▼▼ баъзи одамлар — мисол учун, Иброҳим (Ибтидо 18:1-33 га қаранг), Лут (Ибтидо 19:1-17 га қаранг), Гидўн (Ҳакамлар 6:11-22 га қаранг), Монувах (Ҳакамлар 13:2-21 га қаранг) назарда тутилган.
ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни меҳмон қилишган. 3Қамоқдаги биродарларингизни унутманглар, гўё ўзингиз ҳам улар билан бирга қамоқда ўтиргандек, уларни ёдингизда тутинглар. Хўрланганларни унутманглар, ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринглар. 4Никоҳни ҳаммангиз эъзозланглар. Эр–хотинлик муносабатини беғубор сақланглар. Фаҳшу зинога берилганларни Худо ҳукм қилади. 5Пулга кўнгил боғламанглар, бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо:“Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”,— деб айтган ▼▼ Худо…деб айтган — бу ўринда муаллиф Қонунлар 31:6, Ёшуа 1:5 ни назарда тутган.
. 6Шунинг учун биз ишонч билан айта оламиз:“Эгам Мададкоримдир, шу боис қўрқмайман.Инсонлар менга нима қила олади?!” ▼
▼ Муаллиф бу ўринда Забур 117:6 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
7Худонинг каломини сизларга ўргатган устозларингизни хотирланглар. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида фикр юритинглар. Имонларига тақлид қилинглар. 8Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир, У ўзгармайди. 9Шундай экан, турли хил ғалати таълимотларга берилиб, тўғри йўлдан оғиб кетманглар. Қурбонлик маросимларига доир егулик–ичгулик қоидаларига риоя қилавермай, яхшиси, Худонинг инояти билан юрагингизни бақувват қилинглар. Ахир, инсонлар яратган бу қоидалар уларга риоя қилувчиларга ҳеч қандай фойда келтирмайди. 10Эсингизда бўлсин, биз кўзга кўринмайдиган, ҳақиқий қурбонгоҳ олдида сажда қилмоқдамиз. Ердаги қурбонгоҳ ▼
▼ …ҳақиқий қурбонгоҳ…Ердаги қурбонгоҳ… — мажозий маънода янги аҳдга ва аввалги аҳдга (яъни Синай тоғида Мусога берилган қонун–қоидаларга) ишора қилинган (8:6-9:15 га қаранг).
олдида сажда қилаётганлар ҳақиқий қурбонгоҳда сажда қила олмайдилар. 11Илгарилари олий руҳоний халқни гуноҳларидан поклаш учун ҳайвонларни қурбонлик қиларди. У қурбонликлар қонини Муқаддас хонага олиб киргандан сўнг, гўштини емасдан, сўйилган ҳайвонларни қароргоҳдан ташқарида куйдирарди ▼▼ Илгарилари олий руҳоний…куйдирарди — бу оятда муаллиф Покланиш кунида олий руҳоний қиладиган ишларни назарда тутган (Левилар 16:1-34 га қаранг).
. 12Шу сингари, Исо ҳам шаҳар ▼▼ шаҳар — яъни Қуддус шаҳри.
дарвозасидан ташқарида азоб чекиб ўлди. У Ўз қонини тўкиб, халқини гуноҳлардан поклади. 13Келинглар, энди биз ҳам қароргоҳ ташқарисига — Исонинг олдига чиқайлик. У билан бирга хўрликларга чидайлик. 14Зеро, бизнинг бу дунёда доимий масканимиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикканмиз. 15Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин. 16Яхшилик қилишни ва бир–биримизга ёрдам беришни унутмайлик, чунки бундай назрлар Худога манзурдир. 17Жамоатдаги йўлбошчиларингизга қулоқ солинглар, айтганларини қилинглар. Ахир, улар имон йўлида сизларга посбонлик қиладилар, Худонинг олдида сизлар учун ҳисобот берадилар. Уларга итоат қилсангиз, улар ўз ишини хурсандчилик билан бажарадилар, бўлмаса, ўлган кунидан қиладилар. Бундан сизга нима фойда?! 18Мен учун ибодат қилинглар. Виждоним тоза эканлигига аминман. Ҳурматга лойиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қиляпман. 19Ўтиниб сўрайман, мен учун ибодат қилинглар, токи сизларнинг олдингизга тезроқ қайтиб борай. Сўнгги дуолар
20Тинчлик берадиган Худо Раббимиз Исони ўликдан тирилтирди. Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун ▼▼ Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун… — 9:15-18 оятларга ва 9:18 изоҳига қаранг.
, Худо Уни Ўз халқининг улуғ Чўпони ▼▼ Чўпон — Юҳанно 10:11-16 га қаранг.
қилиб тайинлади. 21Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун, У сизларга ҳар қандай эзгу фазилат ва инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин. Исо Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. 22Эй биродарларим, сизларга қисқагина мактуб ёздим. Ўтинаман, мактубимдаги насиҳатларни сабр–тоқат билан қабул қилинглар. 23Айтмоқчи, биродаримиз Тимўтий ▼▼ Тимўтий — илк жамоатнинг етакчиси бўлиб, ҳаворий Павлуснинг ҳамкори (Ҳаворийлар 16:1-3, Филиппиликлар 2:20-22 га қаранг).
қамоқдан чиқди. Агар бу ерга у вақтида етиб келса, сизларни кўргани борганимда, уни ҳам олиб бораман. 24Жамоатдаги ҳамма йўлбошчиларингизга ва барча Худонинг азизларига салом айтинглар. Италиялик биродарларимиз сизларга салом йўллаяптилар. 25Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин ▼▼ Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин.
.
Copyright information for
UznUzbC