Hebrews 2
Буюк нажотга эътиборсиз бўлмайлик
1Шу сабабдан биз бутун эътиборимизни эшитганларимизга қаратишимиз керак. Шунда ҳақиқатдан оғиб кетмаймиз. 2Фаришталар орқали ота–боболаримизга ▼▼ ота–боболаримиз — 1:1 изоҳига қаранг.
берилган Худонинг қонуни ▼▼ Фаришталар орқали ота–боболаримизга берилган Худонинг қонуни… — Қонунлар 33:2-4, Ҳаворийлар 7:53, Галатияликлар 3:19 га қаранг.
мажбурий эди. Агар ўша қонунни бузган ва унга итоат этмаган одамлар ҳар бир қилмишига яраша жазоланган бўлса, 3наҳотки биз буюк нажот хабарига эътиборсиз қолсак, жазодан қочиб қутула оламиз?! Ахир, дастлаб бу нажот хабарини бизга Раббимиз Исонинг Ўзи эълон қилди–ку. Раббимизга қулоқ солган шоҳидлар бу хабарнинг ҳақиқийлигини бизга тасдиқлашди. 4Худо ҳам бу хабарни тасдиқлади: У аломату мўъжизалар ва турли ажойиботлар кўрсатди, Ўз хоҳиш–иродаси бўйича, Муқаддас Руҳнинг инъомларини улашиб берди. Бизга нажот бериш учун Исо инсон бўлиб келди
5Биз айтаётган келажак дунёни Худо фаришталарга тобе қилмади. 6Аксинча, Муқаддас битикларда Худога шундай деб айтилган:“Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?!Инсон ўғли ▼
▼ Инсон зоти…Инсон ўғли — Забур 8:5 оятининг ибронийча матнида бу иккала ибора одамзодга ишора қилади (Забур 8:5 изоҳига қаранг). Аммо муаллиф Забурдан олинган бу сўзлар билан одамзоднинг комил вакили бўлган Исо Масиҳни назарда тутган. Исо кўпинча ўзига нисбатан Инсон ўғли унвонини ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг.
недирки, Сен уни ардоқлагайсан?!7Сен уни қисқа вақтгагина фаришталардан паст қилдинг,
Кейин эса иззату шараф тожини унга кийгиздинг ▼
▼ Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар кейинги мисра сифатида қўшимча қилинган: Жамики яратганинг узра Уни ҳукмрон қилдинг.
.8Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг.” ▼
▼ Муаллиф бу ўринда Забур 8:5-7 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
“Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг” дегани — Худо бутун борлиқни ўша Инсоннинг ҳокимиятига тобе қилганини билдиради. Ҳозирги кунда эса бутун борлиқ Унга тобе бўлганини биз кўраётганимиз йўқ. 9Аммо “қисқа вақтгагина фаришталардан паст бўлган” Инсонни, яъни Исони биз кўриб турибмиз. У инсон бўлиб келди, Худонинг инояти туфайли бутун инсоният учун азоб чекиб, ўлди. Шу сабабдан энди “иззату шараф тожини кийди.” 10Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади. 11Инсонларни гуноҳлардан покловчи Исо ва покланган инсонларнинг ҳаммаси бир оилага мансубдир. Шу сабабдан Исо уларни биродарларим деб аташдан ор қилмай, Худога шундай дейди: 12“Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман,
Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман.” ▼
▼ Забур 21:23 га қаранг.
13Исо яна шундай дейди:“Умидим Худодадир”,
сўнг яна айтади:“Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!” ▼
▼ Ишаё 8:17-18 га қаранг.
14Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди 15ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди. 16Исо фаришталарни эмас, балки Иброҳимнинг наслини ▼
▼ Иброҳимнинг насли — ҳамма имонлиларга ишора (Римликлар 4:11-12, 16, Галатияликлар 3:7 га қаранг).
қулликдан қутқаргани аниқ. 17Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. 18Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади.
Copyright information for
UznUzbC