‏ Hebrews 3

Исо Масиҳ — Мусо пайғамбардан юқори

1Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг Элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг Олий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик. 2Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлади. Мусо Худонинг хонадонида содиқ хизматкор бўлгани каби, Исо ҳам Худога содиқ бўлди. 3Бироқ Исо Мусодан кўра, кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйнинг ўзи эмас, уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку! 4Албатта, ҳар бир уйнинг қурувчиси бор, аммо аслида бутун борлиқнинг бинокори — Худо. 5Мусо содиқ қул эди
Мусо содиқ қул эди — бу ўринда муаллиф Саҳрода 12:6-8 ни назарда тутган.
. У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос.
6Масиҳ эса содиқ Ўғил эди. Унга Худонинг хонадонини бошқариш топширилди. Худонинг хонадони эса бизмиз. Биз фақат жасур бўлиб, умидимизни маҳкам тутишимиз керак
…маҳкам тутишимиз керак — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида охиригача маҳкам тутишимиз керак.
. Ахир, биз бу умидимиз билан фахрланамиз.

Имондан қайтманглар!

7Шундай экан, Муқаддас Руҳнинг айтган ушбу гапларини ёдингизда тутинг:

“Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!
8Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар,
Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай
…исён қилган оталарингиздай…Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай… — Чиқиш 17:1-7 га қаранг.
бўлманглар.
9Оталарингиз қирқ йил қилган ишларимни кўрса ҳам,
У ерда Мени синаб кўрдилар.
10Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим:
«Улар доим Мендан юз ўгиришади,
Амрларимга бўйсунишдан бош тортишади.»
11Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим:
«Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”
Муаллиф бу ўринда Забур 94:7-11 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.

12Эй биродарларим, эҳтиёт бўлинглар! Ёмон ниятга қалбингиздан ўрин берманглар, Худога бўлган ишончингизни йўқотманглар. Акс ҳолда, бу иллатлар сизларни барҳаёт Худодан қайтаради. 13Ҳар кунни Муқаддас битиклардаги “бугун” деб билиб, бир–бирингизга насиҳат қилинглар. Тағин бирортангиз гуноҳга алданиб, юрагингизни тош қилманглар. 14Ахир, биз Масиҳга шерик бўлдик. Фақат бошида эга бўлган имонимизни охиригача маҳкам тутишимиз лозим. 15Бир–бирингизга Забурдаги шу сўзларни эслатиб туринглар:

“Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!
Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”

16Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси!
Ўшанда…ҳаммаси! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Ўшанда Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси эмас, балки Худонинг овозини эшитганларнинг баъзилари исён қилдилар.
17Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди. 18Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида! 19Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар.
Copyright information for UznUzbC