Hebrews 4
Худо Ўз халқига ваъда қилган фароғат
1Худонинг фароғат диёрига кириш ҳақидаги ваъдаси ҳануз кучда қолган. Шунинг учун эҳтиёт бўлайлик, тағин ваъда қилинган фароғат диёрига киришга номуносиб бўлиб қолмайлик. 2Ахир, фароғат диёри ҳақидаги Хушхабар Исроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу хабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарни эшитдилар, аммо унга ишонмадилар. 3Биз ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди:“Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим:«Улар фароғат диёримга кирмайди.»” ▼
▼ Забур 94:11 га қаранг.
Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратгандаёқ тайёрлаб қўйган. 4Чунки яратилишнинг еттинчи куни ҳақида Муқаддас битикларда шундай дейилган:“Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.” ▼
▼ Ибтидо 2:2-3 га қаранг.
Аммо баъзи одамлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар. 5Юқоридаги парчада айтилгандай:“Улар фароғат диёримга кирмайди.”
6Бундан англашиладики, фароғат ҳақидаги Хушхабарни биринчи бўлиб эшитганлар ўз итоатсизлиги учун фароғат диёрига кирмаган эдилар. Аммо баъзи кишиларга у ерга кириш учун имконият бор. 7Худо ўша кишиларни кўзда тутиб, “бугун” деб аталган яна бир кунни ▼
▼ бир кун — бу ўриндаги кун сўзи аниқ бир кунга эмас, балки маълум бир муддатга ёки замонга ишора қилади.
тайин қилди. Кўп йиллардан кейин бу кун ҳақида У Довуд орқали гапирди. Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман ▼▼ Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман… — 3:15 га қаранг.
:“Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!Тош юрак бўлманглар!”
8Агар Ёшуа ▼
▼ Ёшуа — Ёшуа 1:1-6, 21:43-45 га қаранг.
Исроил халқини фароғатга эриштирганда эди, ўшандан кейин Худо бошқа бир кун ҳақида гапирмаган бўларди. 9Хуллас, Худонинг халқини Шаббат кунига ▼▼ Шаббат куни — яҳудийлар календари бўйича ҳафтанинг еттинчи куни (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ШАББАТ КУНИ иборасига қаранг). Шаббат кунига риоя қилиш имон бўйича яшашнинг тимсолидир.
ўхшаган фароғат кутмоқда. 10Худонинг фароғат диёрига кирганлар, Худо каби ўз ишларидан дам оладилар, чунки Худо ҳам дунёни яратиб бўлгандан кейин дам олган эди. 11Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда, биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз. Худо каломининг таъсирчанлиги
12Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади. 13Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!Улуғ Олий руҳонийимиз Исо
14Шундай экан, ўзимиз эътироф этган эътиқодимизни маҳкам тутайлик! Зотан, бизнинг улуғ Олий руҳонийимиз бор. Худонинг самодаги ҳузурига кириб борган бу Олий руҳонийимиз Худонинг Ўғли Исодир. 15У ожизликларимизга ҳамдард бўла олади. Ахир, У биз каби ҳар томонлама синалган, лекин бизга ўхшаб гуноҳ қилмаган. 16Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради.
Copyright information for
UznUzbC