‏ Hebrews 5

1Ҳар бир олий руҳоний инсонлар орасидан танлаб олинади. У Худога гуноҳлар учун назрлар ва қурбонликлар келтириб, халқ вакили бўлиб хизмат қилади. 2Ғафлатда гуноҳ қилиб қўйган одамларни олий руҳоний тушунади, чунки у ўзи ҳам инсон, камчиликлари бор. 3Шу сабабдан у нафақат халқнинг гуноҳлари учун, балки ўзининг гуноҳлари учун ҳам қурбонликлар келтириши зарур. 4Ҳеч ким ўз хоҳиши билан олий руҳоний бўла олмайди, балки Ҳорунга
Ҳорун — Мусонинг акаси, Исроил халқига олий руҳоний бўлиб хизмат қилган биринчи инсон.
ўхшаб Худо томонидан тайинланади.

5Шу тариқа, Масиҳ ҳам олий руҳонийлик шарафига интилмади, бундай мартабага У даъвогарлик қилмади. Аксинча, Унга:

“Сен Менинг Ўғлимсан,
Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”
Забур 2:7 га қаранг.
,

— деб айтган Худо Уни Олий руҳоний қилиб тайинлади.
6Зеро, бошқа бир жойда Худо Унга шундай деган:

“Сен Маликсидиқ
Маликсидиқ — Ибтидо 14:17-20 да айтиб ўтилган, Ҳорундан олдин яшаган руҳоний. Унинг аждодлари ёки ўлими ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ (7:3 га қаранг).
сингари,
То абад руҳонийсан.”
Забур 109:4 га қаранг.

7Масиҳ бу дунёда яшаган пайтда кўз ёш тўкиб, Худога фарёд қилди, Унга илтижо қилиб ёлворди
Масиҳ…илтижо қилиб ёлворди — Марк 14:32-42, Юҳанно 12:27-33 га қаранг.
. Чунки Худо Уни ўлимдан қутқаришга қодир эканлигини Масиҳ билар эди. У Худони юксак даражада эъзозлагани учун Унинг илтижоси ижобат бўлди.
8Гарчи У Худонинг Ўғли бўлса ҳам, азоб–уқубат чекиб, итоаткорликнинг асл маъносини англади. 9Худо азоблар орқали Масиҳни баркамол қилди. Шундай қилиб, Унга итоат қилганларнинг ҳаммаси учун Масиҳ абадий нажот манбаи бўлди. 10Худо Масиҳни “Маликсидиқ сингари Олий руҳоний” деб эълон қилди.

Имонда улғайинглар

11Олий руҳонийимиз ҳақида сизларга яна кўп гапирган бўлардим–у, аммо қандай қилиб сизларга тушунтиришни билмайман, чунки сизнинг ақлингиз ўтмас бўлиб қолган. 12Сизлар ўзларингиз аллақачон устозлик қилишингиз керак эди! Аммо сиз бошқаларга эмас, бошқалар сизларга Худо каломининг илк асосларини ўргатишлари керак. Сизлар ҳали ҳам сутга муҳтожсиз! Қуюқ овқатни ҳазм қила олмайсиз. 13Сут билан озиқланадиган ҳар бир киши ҳали чақалоқ. У тўғри билан нотўғрининг фарқига бормайди. 14Қуюқ овқат эса улғайганлар учундир. Улар тажриба орттириб, яхшини ёмондан фарқлай оладилар.
Copyright information for UznUzbC