‏ Hebrews 7

Улуғ руҳоний Маликсидиқ

1Маликсидиқ
Маликсидиқ — 5:5-6 оятларга ва 5:6 нинг биринчи изоҳига қаранг.
— Салим
Салим — Қуддуснинг қадимги номи.
шоҳи ва Худойи Таолонинг руҳонийси эди. Иброҳим тўртта шоҳни мағлуб этиб, қайтиб келаётганда, Маликсидиқ уни кутиб олгани чиқиб, дуо қилган эди.
2Иброҳим эса қўлга киритган ҳамма ўлжасининг ўндан бирини Маликсидиққа берганди.

Маликсидиқ исмининг маъноси “адолат шоҳи” демакдир. У яна “тинчлик шоҳидир”, чунки Салим “тинчлик” маъносини беради.
3Унинг на отаси, на онаси, на насабномаси бор. Ҳаётининг боши ҳам, охири ҳам йўқ. У Худонинг Ўғли сингари, то абад руҳоний бўлиб қолади.

4Маликсидиқ қанчалик буюк зот эканлигини билиб қўйинг! Ҳатто улуғ бобокалонимиз Иброҳим ҳам ўлжасининг ўндан бирини унга берганди. 5Леви наслидан бўлган руҳонийлар
Леви наслидан бўлган руҳонийлар — Худо Леви қабиласидан бир оилани, яъни Ҳоруннинг авлодини Исроил халқининг руҳонийлари қилиб танлади (Чиқиш 28:1, 29:1-9 га қаранг). Улар леви руҳонийлари деб ҳам аталади.
эса Худонинг қонуни бўйича Исроил халқидан, яъни ўз биродарларидан ушр
ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Исроил халқи ушрни Маъбадга олиб келиб, руҳонийларнинг кундалик рўзғорини таъминлаб турарди. Левилар 27:30-33, Саҳрода 18:21, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг.
йиғишлари керак эди. Ваҳоланки, Исроил халқининг ҳаммаси Иброҳимнинг авлодларидир.
6Маликсидиқ Леви наслидан бўлмаса–да, Иброҳимдан ушр олди. Сўнг Иброҳимни — Худонинг ваъдаларини олган зотни дуо қилди. 7Ҳаммамизга маълумки, дуо қилган одам дуо олган одамдан улуғроқдир. 8Ушр йиғадиган руҳонийлар фоний бандалар эди. Иброҳимдан ушр олган Маликсидиқ эса, Муқаддас битикларда ёзилишича, ҳануз барҳаётдир. 9Ҳатто айтишимиз мумкинки, ушр олувчи леви руҳонийлари ҳам Иброҳим орқали Маликсидиққа ушр бергандилар. 10Чунки Маликсидиқ Иброҳимни кутиб олганда, леви руҳонийлари ҳали бобокалони Иброҳимнинг пушти камарида эдилар.

Маликсидиққа ўхшаш бошқа бир Руҳоний

11Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан
…Ҳоруннинг насабидан… — шу бобнинг 5–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг.
бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни
Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳоний — яъни Исо Масиҳ (5:5-6 га қаранг).
юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди.
12Шундай экан, Худо янги руҳонийликни ташкил қилганда, янги қонунларни ҳам жорий қилди. 13 14Буни биз айтиб ўтган руҳоний, яъни Раббимиз Исо мисолида аниқ кўришимиз мумкин. Биз биламизки, Раббимиз Исо Леви қабиласидан эмас, балки Яҳудо қабиласидан келиб чиққан. Яҳудо қабиласидан ҳеч ким руҳоний бўлиб қурбонгоҳда хизмат қилмаган. Бунинг устига, Мусо бу қабила ҳақида гапирганда руҳонийликка доир бирон кўрсатма бермаган. 15Янги қонунлар жорий қилинганини яна шундан аниқ кўришимиз мумкин: Раббимиз худди Маликсидиқ кабидир. 16Унинг руҳонийлиги бу фоний дунёнинг талабига, яъни насл–насабга доир қоидаларга
насл–насабга доир қоидалар — Таврот қонунига кўра, руҳонийлар Леви қабиласига мансуб Ҳорун авлодидан бўлиши шарт эди (шу бобнинг 5–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг).
асосланмаган, балки Маликсидиқнинг руҳонийлиги сингари, чексиз ҳаёт қудратига асосланган.
17Зотан, Муқаддас Битикда У ҳақда шундай ёзилган:

“Сен Маликсидиқ сингари,
То абад руҳонийсан.”
Забур 109:4 га қаранг.

18Демак, аввалги қонун–қоидалар ожиз ва самарасиз бўлгани учун бекор қилинди. 19Чунки қонун бирон–бир кишини камолотга етказа олмаган. Энди қонун ўрнига бизга аълороқ бир умид берилди, биз бу умид орқали Худога яқинлаша оламиз.

20 21Бундан ташқари, Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлаганда онт ичганди. Муқаддас битикларда бу ҳақда шундай дейилган:

“Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас:
«Сен то абад руҳонийсан.»”

Аммо леви руҳонийлари тайинланганда, Худо бирон марта онт ичмаган.
22Демак, Худо Исо орқали бизни аълороқ бир аҳдга эриштирди, Исонинг Ўзи бунга кафилдир
…Худо Исо орқали бизни аълороқ бир аҳдга эриштирди, Исонинг Ўзи бунга кафилдир — 8:6 га қаранг. Муаллиф буни 8-10–бобларда батафсил тушунтириб беради.
.

23Яна бир фарқ шундаки, леви руҳонийларининг сони кўп эди, чунки ўлим руҳонийларга ўз хизматларини давом эттиришга монелик қилар эди. 24Аммо Исо мангу бўлгани учун то абад руҳоний бўлиб хизмат қилади. 25Шунинг учун У Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга абадий нажот бера олади. Ахир, Исо барҳаёт бўлиб, улар учун Худога илтижо қилади.

26Бизга айнан шундай — муқаддас, беғубор ва пок Олий руҳоний керак эди. Исо гуноҳкорлардан айрилган, осмондан ҳам юксакка кўтарилган. 27У бошқа олий руҳонийлар каби, ҳар куни олдин ўз гуноҳлари учун, кейин халқнинг гуноҳлари учун қурбонлик келтириши керак эмас. Чунки У бир марта Ўзини қурбон қилиб, халқнинг гуноҳлари учун келтириладиган ҳамма қурбонликларга чек қўйди. 28Тавротга биноан олий руҳонийликка ожиз бандалар тайинланарди. Аммо энди Худонинг онт ичиб берган ваъдасига
Худонинг онт ичиб берган ваъдаси — Забур 109:4 да баён этилган онтга ишора қилинган (шу бобнинг 20-21–оятларига қаранг). Мусога Тавротни бергандан анча вақт ўтгандан кейин Худо бу онтни ичган.
биноан олий руҳонийликка Худонинг Ўғли тайин этилди. У баркамолликка эришган ва то абад баркамол бўлиб қолади.
Copyright information for UznUzbC