‏ Hebrews 9

Аввалги аҳд давридаги диний хизмат

1Дарвоқе, аввалги аҳд
аввалги аҳд — 8:6 изоҳига қаранг.
даврида саждага оид қонун–қоидалар ва бу дунёга мансуб бўлган бир саждагоҳ бор эди.
2Бу саждагоҳ Чодир
Чодир — луғатдаги МУҚАДДАС ЧОДИР иборасига қаранг.
бўлиб, икки хонадан иборат эди. Биринчи хона Муқаддас хона деб аталарди. У ерда чироқпоя, хонтахта ва хонтахта устида муқаддас нонлар бор эди.
3Чодирнинг ички пардаси орқасида Энг муқаддас хона деб аталган яна бир хона бор эди. 4Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган Аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна
манна — Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин то Канъон юртига киргунча, Худо уларга етказиб турган махсус егулик. Манна, Шаббат кунидан ташқари, ҳар куни кечаси ерга ёғиларди, одамлар саҳарда туриб, уни йиғиб олишарди (Чиқиш 16:13-35, Ёшуа 5:12 га қаранг).
солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди
Аҳд сандиғи ичида…бор эди — Чиқиш 16:33-34, Саҳрода 17:1-11, Қонунлар 10:1-5 га қаранг.
.
5Сандиқнинг қопқоғи устига Худо ҳузурининг рамзи — қанотли карублар
карублар — самовий мавжудотларнинг ҳайкаллари. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
ўрнатилганди. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Буларнинг ҳаммасини ҳозир бирма–бир айтишнинг мавриди эмас.

6Хуллас, Чодир шу тарзда жиҳозланган эди. Руҳонийлар ҳар куни Чодирнинг биринчи хонасига кириб, ўз хизматларини адо этардилар. 7Чодирнинг ички — Энг муқаддас хонасига эса фақатгина олий руҳоний йилда бир мартагина кирарди. У доим ўзи билан қурбонлик қонини олиб кирарди. Бу қонни ўзининг ва халқнинг билмасдан қилган гуноҳлари учун назр қиларди. 8Ўрнатилган ўша тартибга биноан, Муқаддас Руҳ шуни кўрсатяптики, Энг муқаддас хона халқ учун ёпиқ. Чодирнинг биринчи хонасига оид бўлган қоидалар ҳануз кучда экан, самодаги Энг муқаддас хонага
самодаги Энг муқаддас хона — 6:19 изоҳига қаранг.
ҳам ҳали йўл ёпиқ.
9Бу қоидалар ҳозирги замон учун рамздир, улар шундай маънони билдиради: келтирилган назрлар ва қурбонликлар Худога сажда қилувчиларнинг виждонини поклай олмайди. 10Бу назрлару қурбонликлар, шунингдек, егулик, ичгулик ва ҳар хил покланиш маросимларига оид удумлар инсон танаси билан боғлиқ. Булар янги тартиб ўрнатилгунча амал қилган.

Масиҳ — баркамол қурбонлик

11Энди эса Масиҳ келган
келган — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бўлғуси.
хайр–баракаларнинг Олий руҳонийси бўлди. У инсон қўли билан қурилмаган, бу дунёга мансуб бўлмаган самодаги мукаммал Чодирга
самодаги мукаммал Чодир — 6:19 изоҳига қаранг.
кирди. Ердаги Чодирдан буюкроқ бўлган самодаги бу Чодирдан ўтиб,
12Энг муқаддас хонага кирди. Масиҳ бу хонага такалар ва буқаларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони эвазига кирди. У ерга бир марта кириб, бизни то абад гуноҳлардан озод қилди. 13Илгарилари такалару буқаларнинг қони
такалару буқаларнинг қони — Левилар 16:1-34 га қаранг.
ҳамда куйдирилган ғунажиннинг кули
куйдирилган ғунажиннинг кули — Саҳрода 19:1-22 га қаранг.
ҳаром бўлган кишиларнинг устига сепилганда, улар жисман покланардилар. Жониворларнинг қони билан шундай натижага эришилган бўлса,
14Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз.

15Ана шу сабабдан Масиҳ янги аҳднинг
янги аҳд — 8:6-13 га қаранг.
воситачиси бўлди. Энди даъват этилган одамлар Худонинг ваъда қилган абадий меросига эга бўла оладилар. Улар аввалги аҳд даврида берилган Худонинг қонунини бузиб, гуноҳ қилган эдилар. Масиҳ эса уларни гуноҳларидан халос қилиш учун қурбон бўлди.
16Янги аҳдни гўё васиятга ўхшатса бўлади. Қаерда васият бор бўлса, васият қилган одамнинг ўлими тасдиқланиши керак. 17Чунки васият ўлимдан кейингина кучга киради
…васият ўлимдан кейингина кучга киради — шу сингари, Мусо даврида Худонинг Ўз халқи билан тузган аҳди ҳам қурбонлик келтирилгандан кейингина кучга кирарди (Чиқиш 24:3-8 га қаранг). Худди шунингдек, Исо Масиҳ хочдаги ўлими орқали абадий янги аҳдни кучга киритди (13:20 га ва 1 Коринфликлар 11:25 га қаранг).
. Васият қилувчи ҳали тирик экан, васиятнинг ҳеч бир таъсири йўқ.

18Шу боис аввалги аҳд ҳам тўкилган қон орқали
…тўкилган қон орқали… — яъни қурбонлик орқали.
кучга кирганди.
19Бошида Мусо Тавротдаги ҳамма амрларни бутун халққа ўқиб берди. Сўнг бир тутам иссоп
иссоп — бу ўсимликдан кўпинча поклаш маросимларида одамларга ё нарсаларга сув ёки қон сепиш учун ишлатилган (Чиқиш 12:21-23, Левилар 14:1-7 ва Саҳрода 19:1-19 га қаранг).
ва қирмизи ип ёрдамида буқалар ва такаларнинг қони билан сувни Таврот китобига ва бутун халқнинг устига сепиб,
20деди: “Шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди.”
Чиқиш 24:8 га қаранг.
21Шунингдек, Мусо Муқаддас чодир устига ва сажда маросимларида ишлатиладиган барча ашёлар устига қон сепди. 22Дарҳақиқат, Мусонинг қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади.

23Шу сабабдан самовий Чодирнинг акси бўлган бу Чодир ва ундаги ҳамма ашёлар ҳайвонларнинг қони билан покланиши керак эди. Аммо самовий нарсалар бундан аълороқ қурбонликларни талаб қилади! 24Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий Чодирнинг соясигина бўлган бу дунёдаги Чодирнинг Энг муқаддас хонасига эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган самовий Чодирга кирди. 25Леви наслидан бўлган олий руҳонийлар ҳар йили Энг муқаддас хонага кириб, ҳайвонларнинг қонини назр қиладилар. Масиҳ эса Ўзини қайта–қайта қурбонлик қилмади. 26Агар Масиҳ ҳар йили Ўзини қурбонлик қилганда эди, дунё яратилгандан бери У қайта–қайта азоб чеккан бўларди. Бунинг ўрнига У мана шу охирги замонда одамларнинг гуноҳларини ювиш учун бир мартагина оламга келиб, Ўзини қурбон қилди. 27Инсон зоти бир марта ўлади, сўнг Худо томонидан ҳукм қилинади. 28Шу сингари, Масиҳ ҳам кўпларнинг гуноҳларини Ўз бўйнига олиш учун бир марта қурбон бўлиб, ўлди. Бу дунёга У қайтиб келади. Бу сафар У гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Уни интизорлик билан кутаётган одамларга нажот бериш учун келади.
Copyright information for UznUzbC