‏ Isaiah 1

1Омиз ўғли Ишаёнинг Яҳудо
Яҳудо — Яҳудо қабиласи Исроилнинг жанубий қисмидаги энг катта қабила эди. Шоҳ Сулаймон вафотидан кейин шимолдаги ўнта қабила жанубдаги Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан ажралиб чиқди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Яҳудо ва Бенямин қабилалари жанубий шоҳлик деб аталадиган бўлди. Жанубий шоҳликнинг пойтахти Қуддус бўлиб қолаверди, уларнинг ўз ҳукмдорлари бор эди. Эски Аҳднинг баъзи парчаларида Яҳудо сўзи жанубдаги иккала қабилага нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
ҳамда Қуддусга оид башорати. Бу даврларда Яҳудода Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё каби шоҳлар ҳукмронлик қиларди
Яҳудода…ҳукмронлик қиларди — Уззиё милоддан олдинги 781-740 йилларда, Йўтом милоддан олдинги 742-735 йилларда, Охоз милоддан олдинги 735-715 йилларда ва Ҳизқиё милоддан олдинги 716-687 йилларда ҳукмронлик қилган.
.

Худо Ўз халқига таъна қилади

2Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин,
Шудир Эгамизнинг каломи:
“Бино қилдим болаларни
болалар — Исроил халқи назарда тутилган.
, улғайтирдим уларни,
Аммо улар исён қилдилар Менга.
3Ҳўкиз билади ўз эгасини,
Ҳатто эшак билар ким уни боқишини,
Аммо халқим Исроил билмайди,
Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.”

4Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ,
Эҳ, қабиҳ насллар!
Номуссизларча иш қилар бу болалар,
Эҳ, Эгамизни тарк этган улар,
Исроил халқининг Муқаддас Худосига
Шаккоклик қилган,
Эгамизга орқа ўгирган улар!

5Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?!
Не учун исённи давом эттирасиз?!
Яраланган бутун бош,
Мадордан кетган бутун юрак.
6Бошдан–оёқ соғ жойи йўқ,
Йиринг ила қопланган, кўкариб кетган,
Яраларидан қон оқиб ётар,
Тозаланмаган, боғланмаган, мой суртилмаган
…мой суртилмаган — зайтун мойи назарда тутилган. Қадимги пайтларда зайтун мойи малҳам сифатида ишлатиларди. У оғриқ қолдириб, терини қуриб кетишдан сақлар эди.
.
7Вайроналар ичра ётар юртингиз,
Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз!
Олдингизда ерингизни
Еб битирар келгиндилар,
Бегоналар юртингизни вайрон қилар
…вайрон қилар — бу ерда қўлланган ибронийча сўз Эски Аҳднинг бошқа жойларида Садўм ва Ғамўранинг ҳалокатига нисбатан ишлатилган (шу бобнинг 9–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
.
8Аммо азиз Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 27–оятида ҳам бор). Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.

Қамал қилингандай бўлар,
У ўхшаб қолар
Узумзордаги ёлғиз чайлага,
Полизда тиккайган капага.”

9Агарда Сарвари Олам
Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни,
Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик,
Ғамўра шаҳридай
Садўм шаҳри…Ғамўра шаҳри — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг).
хонавайрон бўлардик.

10Эгамизнинг каломини эшитинг,
Садўм йўлбошчиларининг издошлари!
Худойимизнинг ўгитига қулоқ солинг,
Ғамўра халқининг шериклари!
11“Нима кераги бор Менга?!
Кўплаб қурбонлигингиз?!
Тўйиб кетдим энди
Куйдирилган қўчқорлар назридан,
Бўрдоқи ёғларидан,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Менга хуш келмади буқаларнинг,
Қўзилар ва эчкиларнинг қони.
12Ҳузуримда ҳозир бўлганингизда,
Муқаддас Ҳовлимни булғасин, деб ким айтди?
Буларни сизлардан ким сўради?!
13Энди сохта назрлар қилманглар Менга,
Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир!
Тоқат қилмасман энди
Чорловларингизга, фосиқ йиғинингизга,
Янги ой шодиёнасию Шаббат кунингизга.
14Нафратландим янги ой шодиёнангиздан
Ҳамда «муқаддас» кунларингиздан.
Булар Менга оғир юк бўлди,
Толиққанман буларни кўтаришдан.
15Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам,
Эшитмасман Мен сизларни.
Менга очганингизда қўлларингизни,
Сизлардан яшираман Мен кўзларимни.
Қўлларингиз қонга ботгандир.
16Покланг, тозаланг ўзингизни.
Кўз олдимдан йўқотинг
Қабиҳ қилмишларингизни.
Қабиҳликни энди бас қилинг!
17Ўрганинг эзгулик қилишни,
Адолатни изланг,
Йўлга солинг золимни
…Йўлга солинг золимни… — ёки …Эзилганларни қутқаринг….
,
Ҳимоя қилинг етимни,
Бева ҳақи учун курашинг.”

18Эгамизнинг каломи шудир:
“Қани, энди биргалашиб ўйлайлик:
Гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам,
Сизлар қордай оппоқ бўласиз.
Гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам,
Сизлар момиқдай оппоқ бўласиз.
19Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан,
Ейсиз, албатта заминнинг сара ҳосилидан.
20Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз,
Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз.”
Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди.

Қуддус халқининг садоқатсизлиги

21Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?!
Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?!
Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди!
Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди!
22Сенинг кумушинг тошқол
тошқол — металл эритилганда қоладиган қотишма. У чиқинди ҳисобланади ва ташлаб юборилади.
бўлди,
Шаробинг сув билан аралашди.
23Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг,
Ўғриларга шерикдир улар.
Ҳар бири порани севар,
Ҳадянинг ортидан қувар.
Етимни улар ҳимоя қилмас,
Беванинг арзи уларга етиб бормас.

24Энди Исроил халқининг қудратли Худоси,
Сарвари Олам — Раббий айтади:
“Ҳа, душманларимга ғазабимни сочарман,
Ғанимларимдан ўч олиб, тасалли топарман.
25Яна сизларга қарши қўл кўтараман.
Ишқор билан тозалагандай,
Жамики қоришмани йўқ қилиб,
Тошқолларни ажратаман.
26Азалда бўлганидай
Одил ҳакаму маслаҳатчиларни бераман.
Шундан сўнг сенга ном қўйилар:
«Солиҳлик шаҳри, Садоқат шаҳри», дея.”

27Шунда Қуддус адолат орқали қутқарилади,
Тавба қилганлар солиҳлик туфайли нажот топади.
28Исёнкору гуноҳкорлар бирга қирилади,
Эгамиздан воз кечганлар ҳалок бўлади.

29Сизлар шарманда бўласиз
Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли.
Мана, уялиб қоласиз
Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар
…Ўзингиз хуш кўрган эманлар…Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар… — катта дарахтлар остида ва махсус барпо қилинган боғларда кўпинча маҳаллий худоларга қурбонликлар келтириларди.
туфайли.
30Ҳа, сизлар ўхшаб қоласиз
Япроғи қовжираган эманга,
Ҳамда сувсиз қақраган боққа.
31Кучлилар ҳам чўпга ўхшаб қолади.
Ишлари лов этган оловга ўхшайди.
Ўзларию ишлари бирга ёниб кетади,
Ҳеч ким бу оловни ўчиролмайди.
Copyright information for UznUzbC