Isaiah 10
1Эй сиз, ёвуз фармонлар чиқарадиганлар,Қонунлар ёзиб, жабр келтирадиганлар.
2Камбағални адолатдан маҳрум қиляпсиз,
Мазлум халқимни талаяпсиз,
Овингиз бўлаётир бевалар,
Ўлжангиз бўлаётир етимлар.
3Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз?
Узоқдан бало келганда, нима қиласиз?
Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?!
Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?!
4Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз,
Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз.
Аммо шундай бўлса ҳам,
Эгам тушмас ғазабидан,
Унинг қўли ҳамон
Исроилга қарши кўтарилган.
Худо такаббур Оссурияни ҳукм қилади
5Эгам айтар: “Мана Оссурия! ▼▼ Оссурия — милоддан олдинги 701 йилда Исроилни босиб олган Оссурия шоҳи Санхарив назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ғазабимнинг ҳассаси!Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи!
6Мен уни шаккок элга қарши юбораман,
Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман,
Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан.
Халқларни лойдай оёқ ости қилади у.
7Аммо Оссурия Менинг қуролим эканини
Хаёлига ҳам келтирмас,
Булар ҳақида у ўйламас ҳам.
Унинг фикри–ёди:
Халқларни қириб ташлашдир,
Битта қўймай уларни йўқ қилишдир.
8Оссурия шоҳи шундай ўйлайди:
«Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?!
9Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?!
Хомат ҳам Арпаддай ▼
▼ Хално…Кархамиш…Хомат…Арпад… — бу шаҳарлар ҳозирги Суриянинг шимолида жойлашган эди.
қулади–ку!Самария Дамашқ ▼
▼ …Самария Дамашқ… — Самария Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти, Дамашқ Орам юртининг пойтахти эди.
каби эмасми?!10Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини,
Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини.
11Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини,
Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.»”
12Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. 13Ахир, Оссурия шоҳи шундай деган эди:«Ўз кучим билан буларни амалга оширдим,
Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман.
Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим,
Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим.
Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим.
14Қуш инига қўл суқиб тухум йиққани каби,
Халқларнинг бойликларини тўпладим.
Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар,
Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим.
Ё қанот қоққан, оғзин очган,
Ё овозин чиқарган биров бўлмади.»”
Ишаёнинг Оссурия шоҳига жавоби
15Болта мақтанарми уни ишлатганга?!Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?!
Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?!
Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?!
16Эй Оссурия,
Шу боис Сарвари Олам — Раббий
Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига.
Касалликларининг қизғин палласида
Уларнинг баданларидан ўт чиқади,
Улар гўё лов–лов этиб ёнади.
17Исроилнинг Нури ёлқин бўлади,
Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади.
Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини
Бир кунда ямлаб ютади.
18Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари
Ва унумдор далалари
Оғир хасталикка йўлиққан инсондай,
Тамомила хароб бўлади.
19Ўрмондаги дарахтлар шунчалик оз қоларки,
Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади.
Худо Ўз халқини тинчлантиради
20Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани,Ёқуб наслининг қутулганлари
Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига ▼
▼ ўз зулмкорлари — Оссурия халқи назарда тутилган.
,Улар садоқат билан таянади
Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга.
21Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари
Қайтади ▼
▼ …омон қолганлари Қайтади… — ибронийча матнда …шерёсуб…. 7:3, 8:17-18 га ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг.
қудратли Худога.22Эй Исроил, сенинг халқинг
Денгиз қумидай кўп бўлса ҳам,
Энди улардан фақатгина саноқли одамлар қайтади.
Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган,
Худо одил ҳукмини Ўз халқининг бошига солади.
23Шубҳасиз, бутун ер юзида қиёмат бўлади, зотан, Сарвари Олам — Раббий шундай қарор қилган. 24– 25Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. 26Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим ▼▼ …Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим — Ҳакамлар 7:22-25 га қаранг.
. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим ▼▼ …Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим — Чиқиш 14:26-28 га қаранг.
. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман. 27Ўша куни Оссуриянинг юкини елкангиздан улоқтираман. Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади. Ҳа, бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз ▼▼ …бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …семизлик туфайли бўйинтуруқ йўқ қилинади. Бу ўринда семизлик сўзи ижобий маънода бўлиб, Худо Ўз халқига барака беришига, уларни яна кучли қилишига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ҳўкиз семирганда шунчалик катта бўлиб кетадики, бўйинтуруқ унинг бўйнидан синиб тушади. Бўйинтуруқ йўқ қилинади, деган жумлада шу ҳодиса назарда тутилган бўлиши мумкин.
.” 28Оссурия лашкари Ояз шаҳрига ▼▼ Ояз шаҳри — Ай шаҳрининг яна бир номи бўлиши мумкин. Шу бобнинг 28-32–оятларида айтиб ўтилган жойлар Қуддус яқинида эди. Шимолдан келган босқинчилар Қуддусга ҳужум қилиш учун шу ерларни босиб ўтардилар.
келди,Мигрон бўйлаб ўтди,
Қурол–аслаҳасини Михмашда шай қилди.
29Улар Гебо сўқмоғини кесиб ўтдилар–у,
Рама халқи ваҳимага тушиб қолди,
Улар Шоулнинг шаҳри Гивода омонат тўхтади–ю,
Шаҳар аҳли қочиб кетди.
30Фарёд қилинг, эй Галим аҳли!
Эшит, эй Лайшо!
Эй шўрлик Онотўт!
31Мадменах аҳли қочиб кетди,
Гебим аҳли, паноҳ топай деб, учиб кетди.
32Ўша куни Оссурия лашкари Нав шаҳрида туради.
Қуддус шаҳри жойлашган тепаликка —
Азиз Сион тоғига қараб муштини кўтаради.
33Қара, Сарвари Олам — Раббий
Қудратли кучи ила дарахт шохларини кесиб ташлайди,
Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди,
Юксалганларини ерга уради.
34У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни,
Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини.
Copyright information for
UznUzbC