Isaiah 11
Тинчликсевар шоҳлик ҳақида башорат
1Эссайнинг ▼▼ Эссай — шоҳ Довуднинг отаси.
томиридан новда ўсиб чиқади,Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади.
2Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи.
Бу донолик ҳамда ақл–идрок,
Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир,
Эгамизни билиш ва Ундан қўрқиш Руҳидир.
3Ўша Эссай фарзанди
Эгамиздан қўрқишдан завқ олар,
Ҳукм қилмас кўзлари кўргани ила,
Ажрим қилмас эшитганлари ила.
4У адолат ила бечорани ҳукм қилади,
Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади.
Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди,
Нафаси ила фосиқни ўлдиради.
5Адолат унинг белидаги камар бўлади,
Ҳаққоният унинг белидаги белбоғ бўлади.
6Шунда бўри қўзи билан яшар,
Сиртлон билан улоқча бирга ётар,
Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир,
Ёш бола уларни етаклаб юрар.
7Сигир билан айиқ бирга ўтлайди,
Болалари ҳам бирга ётади,
Шер ҳўкизга ўхшаб сомон ейди.
8Гўдак қора илон уяси устида ўйнар,
Ёш бола қўлини илон инига суқар.
9Муқаддас тоғимнинг ▼
▼ Муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
гир атрофидаУлар зарар келтирмас ё чақмас.
Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни,
Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни.
10Мана, Эссайнинг томиридан чиққан ▼
▼ …Эссайнинг томиридан чиққан… — яъни шоҳ Довуднинг наслидан бўлган (шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг).
шоҳ ўша куни халқлар учун баланд кўтарилган байроқ каби бўлади. Элатлар маслаҳат сўрагани унинг ҳузурига келади, Унинг маскани улуғворликка тўлади. 11Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан ▼▼ Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан… — ибронийча матнда Мисрдан, Патрўсдан…. Мисрнинг жанубий ҳудуди қадимда Патрўс номи билан аталар эди.
, Ҳабашистондан ▼▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
йиғиб келади. Эламдан ▼▼ Элам — бу юрт Бобил юртидан жануби–шарқда, ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган эди.
, Бобилдан ▼▼ Бобил — ибронийча матнда Шинар, Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Бобил шоҳлиги дастлаб шу ерда барпо бўлиб, кейинчалик кўп ерларни эгаллаган буюк шоҳлик бўлган.
, Хоматдан ▼▼ Хомат — бу шаҳар ҳозирги Сурияда жойлашган эди.
ва денгиз соҳилларидан олиб келади. 12Элатларга У белгисини кўрсатиб,Исроилнинг қувилганларини тўплайди.
Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади
Яҳудонинг тарқалиб кетганларини.
13Эфрайимнинг ▼
▼ Эфрайим — 7:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳасадгўйлигини қирқади,Яҳудонинг хусуматини тўхтатади,
Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас,
Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас.
14Ғарбда улар Филистларга чангал солади,
Биргаликда Шарқ халқини талайди,
Эдом, Мўаб ▼
▼ Эдом, Мўаб — Эдом Ўлик денгизнинг жанубида, Мўаб Ўлик денгизнинг шарқида жойлашган юртлар эди.
уларга бўйин эгади,Оммон халқи ▼
▼ Оммон халқи — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ҳудудларда яшаган халқ.
тиз чўкади.15Эгамиз тамомила қириб юборар
Қизил денгизнинг қўлтиғини ▼
▼ Қизил денгизнинг қўлтиғи — ибронийча матнда Миср денгизининг тили, ҳозирги Суэц қўлтиғи назарда тутилган.
.Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради.
Гармсел ▼
▼ Гармсел — иссиқ шамол.
келтириб, жизғанак қилиб,Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди,
Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади.
16Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда,
Уларга йўл очилганидай
Эгамизнинг халқидан қолганларга
Оссуриядан катта йўл очилади.
Copyright information for
UznUzbC