‏ Isaiah 12

Шукрона қўшиғи

1Ўша куни сен айтасан:
“Сенга шукур айтаман, эй Эгам,
Мендан ғазабланган эдинг,
Ғазабинг босилди, эй Эгам,
Менга Сен тасалли берасан!”
2Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир,
Қўрқмасман, У менинг умидимдир.
Эгамнинг Ўзи
Эгамнинг Ўзи — ибронийча матнда Йаҳ Йаҳвеҳ. Ибронийчада Йаҳвеҳ Худонинг исмидир, ЙаҳЙаҳвеҳнинг қисқа шакли.
менинг куч–қудратимдир
…куч–қудратимдир — ёки …қудратим, шукрона қўшиғимдир.
,
У менинг қутқарувчимдир.”

3Шод бўлиб, нажот чашмасидан сув оласиз.
4Ўша куни айтасиз:
“Шукроналар айтайлик Эгамизга.
Сажда қилайлик Унга!
Қилган буюк ишларини
Халқлар орасида овоза қилайлик,
Номи юксалганини ёдга солайлик!”

5Ҳамдлар айтинг Эгамизга!
Бутун ер юзида бўлган овоза
Унинг қилган ажойиб ишлари!
6Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
аҳли,
Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Муқаддас Худоси.
Copyright information for UznUzbC