Isaiah 14
Исроил халқи сургундан қайтади
1Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади,У яна Исроил халқини танлаб олади.
Ёқуб наслига ўз ерида ором беради,
Бирлашади мусофирлар улар билан,
Қўшилади Ёқуб хонадони билан.
2Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради,
Улар Исроил халқининг мулки бўлади.
Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади.
Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади,
Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади.
Бобил шоҳи мазах бўлади
3Эгам сизни қайғу, дард–аламдан қутқарганда, сизга азоб берган оғир ишдан халос қилганда, 4Бобил шоҳини масхаралаб бу сўзларни айтасиз:“Мана, золимнинг куни битди–я!Зўравон ▼
▼ Зўравон — Қумрон қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан.
тамом бўлди–я!5Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини,
Ҳукмдорларнинг ҳассасини!
6Бу ҳасса халқларни роса урарди,
Тўхтовсиз калтакларди,
Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди,
Шафқат қилмай таъқиб қиларди.
7Жамики замин тинч, осуда,
Улар севинч ила қўшиқ айтмоқда.
8Ҳатто сарв дарахтлари ҳалокатингдан мамнун,
Лубнон садрлари ҳам айтар:
«Энди сен чуқурда ётибсан,
Ҳеч ким бизни кесгани келмас.»
9Ўликлар диёри ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл (шу бобнинг 11, 15–оятларида ҳам бор). 5:14 изоҳига қаранг.
жонланиб қолди:Ана, келди, кутиб олайлик, дея.
Қара, уйғонди сени деб
Ер юзи йўлбошчиларининг руҳлари.
Тахтларидан оёққа қалқиди
Жамики халқларнинг шоҳлари.
10Эй Бобил шоҳи!
Ҳаммалари сенга қараб айтади:
«Ҳатто сен ҳам биздай ночор бўлдинг–а,
Бизнинг кунимиз тушди сенинг бошингга.»
11Улуғворлигинг, кайфу сафолар товуши
Улоқтирилди ўликлар диёрига!
Остингдаги қуртлар кўрпачангдир,
Чувалчанглар сенинг тўшагингдир.
12Қандай қилиб тушиб кетдинг самодан,
Эй Зуҳра юлдуз, Тонг ўғли?!
Халқларни ерга улоқтирган эдинг!
Ерга қулаб тушдинг–ку ўзинг!
13Ҳа, ўзингча айтган эдинг:
«Мен чиқиб бораман самоларга,
Тахтимни кўтараман
Худонинг юлдузлари тепасига.
Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда,
Шимолнинг энг чеккасида.
14Булутлар тепасига чиқиб бораман,
Худойи Таолодай бўламан.»
15Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига,
Чуқурликнинг туб–тубига.
16Кўрганлар сенга тикилиб қолади,
Кўнгилларида шундай ўй кечади:
«Ўша одамми бу заминни титратган,
Шоҳликларни ларзага солган?!
17Шуми оламни саҳрога айлантирган?!
Шаҳарларни ер билан яксон қилган,
Асирларни қўйиб юбормаган?!»
18Халқларнинг шоҳи бўлганларнинг ҳаммаси
Муҳташам қабрларида ётибди.
19Аммо сен улоқтирилгансан
Жирканч чирик новдадай қабрингдан.
Тош чуқурга тушадиган жасадлар,
Қиличдан қулаган жасадлар
Бўлар сенинг кафанинг.
20Ахир, ўз юртингни вайрон қилгансан,
Халқингни ўзинг ўлдиргансан.
Энди улар қатори дафн қилинмассан.
Эй фосиқ, сенинг наслинг
То абад тилга олинмас!
21Отасининг ▼
▼ Отаси — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Ота–боболари.
гуноҳлари учунЎғилларини жаллодга топширинг.
Улар асло кўтарилмас.
Энди ерга эгалик қилмас,
Ер юзида шаҳарлар барпо қилмас.”
Худо Бобилни вайрон қилади
22Қуйидагилар Сарвари Оламнинг сўзидир. “Мен Бобилга қарши қўзғаламан. Бобилдагиларнинг номини ҳам, қолган–қутганини ҳам, уруғ–аймоғини ҳам йўқ қиламан”, — деб айтмоқда Эгамиз. 23“Мен Бобилни типратиканларга мулк қилиб бераман. Уни ботқоққа айлантираман. Харобазор қилиб, супуриб ташлайман”, — деб айтмоқда Сарвари Олам.Худо Оссурияни вайрон қилади
24Сарвари Олам онт ичиб айтди:“Ҳа, Менинг белгилаганим бажо бўлади,Менинг режалаштирганим амалга ошади.
25Оссурия халқини Ўз еримда яксон этаман,
Тоғларимда уни оёқ ости қиламан.
Унинг бўйинтуруғи юртимдан олинади,
Юки Исроилнинг елкаларидан улоқтирилади.
26Бутун олам учун шу режани туздим,
Бутун халқларга қарши қўлимни кўтардим.”
27Сарвари Олам режа қилган!
Қани, буни ким бекор қила олади?!
У халқларга қарши қўл кўтарди!
Қани, Уни ким тўхтата олади?!
Худо Филистларни хонавайрон қилади
28Шоҳ Охоз вафот этган йили ▼▼ Шоҳ Охоз вафот этган йили — Охоз Яҳудода, яъни жанубий шоҳликда ҳукмронлик қилиб, тахминан милоддан олдинги 715 йили вафот этган.
бу башорат аён қилинди: 29“Бизни урган таёқ ▼▼ Бизни урган таёқ — шоҳ Охоз ёки Оссурия шоҳларидан бири назарда тутилган бўлиши мумкин.
синди”, дебСевинмангиз, эй Филистлар!
Ахир, илоннинг тухумидан қора илон чиқади!
Унинг боласи ваҳимали аждар бўлади!
30Мана, қашшоқларнинг тўнғичи тўйяпти,
Муҳтожлар эсон–омон ётибди.
Аммо сизнинг илдизингизни очликдан қуритаман,
Қолган–қутганларингиз эса қирилиб кетасиз.
31Эй Филистлар, ҳаммангиз
Азадан адойи тамом бўласиз.
Фарёд қил, эй дарвоза! Йиғла, эй шаҳар! ▼
▼ Эй Филистлар…эй шаҳар! — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди.
Шимолдан ▼
▼ Шимолдан — шимол томондан ҳужум қиладиган Оссурия ва Бобил халқларига ишора.
уруш ҳиди чиқаётир,Ўша лашкар сафдан чиқмай келаётир.
32Халқларнинг элчиларига қандай жавоб берилар?
“Эгамиз Қуддусни ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
барқарор қилди.Ўз халқи орасида муҳтож бўлганлар
У ерда паноҳ топади”, жавоби шудир.
Copyright information for
UznUzbC