‏ Isaiah 15

Худо Мўабни вайрон қилади

1Мўаб
Мўаб — 11:14 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳақида башорат:

Вайрона бўлди тунда,
Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар.
Вайрона бўлди тунда,
Мўабдаги Хир шаҳри
Хир шаҳри — Хир–Харасотнинг яна бир номи. Бу шаҳар Мўаб юртининг пойтахти эди.
нидосиз ётар.
2Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани,
Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани.
Ҳар бирининг сочлари қирилган,
Ҳар бирининг соқоли олинган,
Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар.
3Кўчаларда халқ қанорга ўранган
…сочлари қирилган…соқоли олинган…3…қанорга ўранган — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Сочни қириш, соқолни олиш ва қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
.
Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб,
Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар.
4Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар,
Уларнинг овози Яхазгача эшитилар.
Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар,
Улар қўрқувдан қалтирар.

5Юрагим Мўаб учун фарёд қилади,
Қочоқлар қочиб борар Зўварга,
Эглат–Шалишиё шаҳрига.
Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради.
Ҳатто Хўронайим йўлида
Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади.
6Ҳа, ўтлар қуриб адо бўлди,
Майсалар тамом бўлди.
Яшилликдан асар қолмади,
Нимрим суви хароб бўлди.
7Энди улар ўзлари эришган бойликларни,
Ўзларининг ҳамма мол–мулкларини
Арабим сойлиги орқали олиб кетади.
8Фарёд етиб борган Эхлайим шаҳригача,
Йиғи етиб борган Бэр–Илим шаҳригача,
Мўаб юрти оҳу нолага тўлди!
9Ана, Дибондаги сувлар
Дибондаги сувлар — Арнон дарёси назарда тутилган бўлиши мумкин.
қон билан тўла!
Аммо энди Худо Дибонга
…Дибон…Дибон… — Қумрон қўлёзмаларидан, қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан ва қадимий лотинча таржимадан. Ибронийча матнда …Димон…Димон….
баттарини қилади.
Мўабнинг қочиб қутулганларига,
Юртдаги қолган–қутганларининг бошига
Шерларни олиб келаман.
Copyright information for UznUzbC