Isaiah 16
Мўаб умидсиз аҳволда қолади
1Қўзилар юборгин юртнинг ҳукмдорига,Уларни юбор саҳро йўли орқали
Села шаҳридан ▼
▼ Села шаҳри — Ўлик денгиздан қарийб 40 километр жанубда, Эдом юртида жойлашган.
азиз Сион тоғига.2Худди дарбадар қушлардай
Бўлиб қолар ахир, Мўаб аҳли.
Уясидан қувилган қушлардай
Улар Арнон сойлиги ▼
▼ Арнон сойлиги — Мўаб юртининг шимолий чегараси. Арнондаги сой ғарб томонга оқиб, Ўлик денгизга қуйилади.
кечувини ғурбатда кезади.3Улар шундай дейди:
“Маслаҳат бер бизга, қарор чиқар!
Куннинг ўртасида соянгни тун каби тушир.
Яширгин қувилганларни,
Ошкор қилма қочоқларни!
4Қочоқларимиз орангизда яшасин,
Қирғин келтирувчи зўравонлардан
Мўабга бошпана бўлгин.”
Золимлар йўқ бўлганда,
Зўравонлик барҳам топади.
Талончилар юртдан ғойиб бўлади.
5Тахт ўрнатилар садоқат ила.
Тахтда ўтирар ҳақиқатгўй бир ҳукмдор.
Бу ҳукмдор Довуд хонадонидан келиб чиқар.
У адолатпарвар, одиллик билан ҳукм чиқарар.
6Ҳа, эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини,
Унинг чиройи, киборлиги, бойлигини!
Нақадар мағрурдир у!
Аммо буларнинг ҳаммаси ёлғон!
7Энди Мўаб фарёд чексин,
Ҳамма Мўаб учун нола қилсин.
Ҳа, ўша Хир–Харасот ▼
▼ Хир–Харасот — 15:1 да айтиб ўтилган Хир шаҳрининг яна бир номи (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор).
майизлариниҲамма қўмсаб, аза тутсин.
8Мана, ҳолдан тойди Хашбон далалари,
Сивмо узумзорлари ҳам.
Халқларнинг ҳукмдорлари эзган
Сивмонинг узум бошларини.
Улар Язиргача етиб бордилар,
Улар саҳрода кезиб юрдилар.
Новдалари бир вақтлар ўсиб кетиб,
Денгиздан ҳам ошиб ўтди.
9Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман,
Эй Сивмо узумзорлари!
Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан,
Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари!
Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди,
Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади.
10Боғларда шодлик,
Хурсандчилик энди бўлмас,
Узумзорларда қўшиқ айтилмас,
Шодлик қийқириқлари кўтарилмас.
Узум сиқиш чуқурларида ▼
▼ Узум сиқиш чуқурлари — 5:2 изоҳига қаранг.
Ишлайдиган ҳеч ким қолмас.
Шодлик қийқириқларини Худо бостирди.
11Шу боис юрагим Мўаб учун
Арфа каби нола қилар.
Хир–Харасот ▼
▼ Хир–Харасот — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Хир–Харес.
учун вужудим фарёд чекар.12Мўаб халқи келиб, ўзини толиқтирса ҳам,
Саждагоҳига келиб, илтижолар қилса ▼
▼ …Саждагоҳига келиб, илтижолар қилса… — Мўаб халқи ўз худоси Хамўшга илтижо қиларди (Саҳрода 21:29 га қаранг).
ҳам,Ҳеч нарсага эришмас.
13Эгамиз бу сўзларни Мўаб ҳақида олдиндан айтган эди. 14Энди Эгамиз айтар: “Ҳозир жуда кўп бўлганига қарамай, ёлланган ишчининг муддати каби, уч йилдан кейин Мўабнинг обрўси тўкилар. Халқидан қолганлари эса жуда оз, заиф бўлар.”
Copyright information for
UznUzbC