Isaiah 17
Худо Дамашқ ва Исроилни жазолайди
1Дамашқ ▼▼ Дамашқ — Орам юртининг пойтахти.
ҳақида башорат:“Ана, Дамашқ энди шаҳар бўлмайди!У вайроналар уюмига айланади!
2Арор шаҳарлари тарк этилади,
Сурувлар масканига айланади,
Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди.
3Эфрайим юртининг ▼
▼ Эфрайим юрти — 7:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
қалъаси йўқ бўлади,Дамашқнинг шоҳлиги кетади.
Орам халқининг омон қолганлари ғойиб бўлади,
Буларнинг ҳаммаси Исроил халқининг
Шуҳрати сингари барҳам топади,
— деб айтмоқда Сарвари Олам. —
4Ўша куни Ёқуб наслининг шуҳрати йўқолади,
Танаси озиб–тўзиб кетади.
5Мана, ўроқчилар бошоқларни ўриб олади,
Ўз қўллари билан дон ҳосилини йиғиштириб олади.
Ўша далаларда терилган буғдой бошоқларидай
Рафа водийсида ▼
▼ Рафа водийси — Қуддусдан бир неча километр жануби–ғарбда жойлашган.
Ёқуб наслидан ҳам озчилик қолади.6Ҳа, зайтун дарахти қоқилганда
Дарахт учида икки–уч мева қолгандай,
Ҳосилдор шохчаларда тўрт–беш мева қолгандай
Ўша бошоқларда бир–икки дон қолади”,
— деб башорат қилар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз.
7Ўша куни ҳар бир одам Яратувчига қарайди, уларнинг кўзлари Исроил халқининг Муқаддас Худосини кўради. 8Инсон қурбонгоҳларга, қўлларининг ижодига қарамайди, ўз қўли билан ясаган нарсалар — Ашерага ▼
▼ Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди.
аталган устунларни, тутатқи қурбонгоҳларини кўрмайди. 9Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади. 10Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг,Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг.
Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан,
Бегона кўчатларни ўтқазасан.
11Уларни авайлаб–асраб ўстирасан,
Тонгда уруғдан куртак чиқартирасан,
Аммо барча ҳосилинг йўқ бўлади.
Фақат дард ва алам сенга насиб этади.
12Қаранг, халқларнинг кўплигини!
Улар денгиз каби гувиллайди!
Лашкарларнинг ҳайқириғи
Тўлқинлар товушидай баланддир.
13Аммо Эгам уларга танбеҳ беради,
Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади.
Улар узоқларга қочиб қолади.
Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади,
Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади.
14Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат!
Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади.
Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади,
Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади.
Copyright information for
UznUzbC