‏ Isaiah 2

Абадий тинчлик

1Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Яҳудо ва Қуддус ҳақида аён бўлган башорат.

2Шундай кунлар келадики,
Эгамизнинг уйи турган тоғ
Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади.
Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади,
Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.
3Кўплаб эллар келади,
Улар шундай деб айтади:
“Қани, юринглар!
Чиқайлик Эгамизнинг тоғига!
Эгамизнинг тоғи — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.

Қани, юринглар!
Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига!
Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини,
Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.”
Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан,
Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.
4Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида,
Ажрим қилади кўп миллатлар орасида.
Қиличларини айлантиришади омочга,
Найзаларини эса ток қайчиларига.
Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар,
Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.

Ишаёнинг Исроил халқига мурожаати

5Эй Ёқуб насли! Келинглар, Эгамизнинг нурида юрайлик. 6Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз!
Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! — ёки Эй Эгамиз! Ёқуб наслини — халқингни Сен тарк этдинг!
Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга
башоратгўйлар — ибронийча матндаги гап шарқдан келган одамлар ёки шарқдан келтирилган ишонч–эътиқодларга ишора қилиши мумкин. Башоратгўйлар сўзи контекстнинг мазмуни бўйича мазкур таржимага киритилган.
, Филистлар юртига
Филистлар юрти — Исроил юртидан ғарбда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган.
ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар.

7Қаранг, Ёқуб хонадони тўла кумуш, олтинга,
Чек–чегараси йўқ хазиналарининг,
Уларнинг юрти тўладир отларга,
Чек–чегараси йўқ жанг араваларининг.
8Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга!
Улар таъзим этарлар
Қўлларининг ижодига,
Ўзлари ясаб, яратганларга.
9Эвоҳ, мана инсон паст бўлди,
Шу тариқа одамзод тиз чўктирилди,
Уларнинг қаддини кўтарма, эй Эгам!

10Эгамдан қўрқиб қочинглар,
Қоянинг ичига кириб олинглар,
Тупроқ остига яширининглар,
Эгамнинг улуғворлиги буюкдир!
11Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади,
Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади,
Ёлғиз Худо ўша куни юксалади.

12Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор,
Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга.
Ўша мағрурларга қарши бўлар,
Уларнинг ҳар бирини ерга урар.
13Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга!
Ҳа, ўша Лубнон садрларию
Башан
Башан — Жалила кўлининг шимоли–шарқидаги ҳудуд.
эманларининг ҳаммасига.
14Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга,
Ҳамма юксак тепаликларга.
15Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага,
Ҳар бир мустаҳкам қалъага.
16Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш
Таршиш — ҳозирги Испаниянинг ҳудудида жойлашган бу бандаргоҳ шаҳар ўзининг катта ва ҳайбатли кемалари билан машҳур эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
кемаларию
Инсон яратган барча ажойиботларга.
17Ҳа, ерга урилади ўша одамзод фахри,
Паст бўлади инсоннинг юксаклиги!
Ёлғиз Худо ўша куни юксалади!
18Беҳуда бутлар тамомила йўқ бўлиб кетади.
19Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда,
Инсон Эгамиздан қўрққанидан
Кириб кетар қоялардаги ғорларга.
Унинг буюк улуғворлигидан
Яширинар ердаги чуқурларга.

20Одам, ўзим сажда қилай, деб ясаган
Олтину кумуш бутларини
Берар ўша куни юмронқозиқ
Ҳамда кўршапалакларга.
21Ҳа, Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда,
Инсон Эгамиздан қўрққанидан
Қоялардаги ғорларга кириб кетар.
Унинг буюк улуғворлигидан
Чўққиларнинг ёриқларига яширинар.

22Энди узоқда юринг
Тупроқдан яратилганлардан.
Борми уларнинг бирон қиймати?!
Copyright information for UznUzbC