‏ Isaiah 20

Яланғоч Ишаё халқ учун аломатдир

1Оссурия шоҳи Саргон ўз лашкарбошисини Ашдод шаҳрига юборди. Лашкарбоши келиб, Ашдодни қўлга олди
Оссурия шоҳи Саргон…Ашдодни қўлга олди — Саргон II Филистларнинг бу шаҳрини милоддан олдинги 711 йилда босиб олган.
.
2Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди:

— Қани, эгнингдаги қанорни
қанор — дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган. Пайғамбарларнинг одатдаги кийими ана шу матодан тикилган бўлиши ҳам мумкин (4 Шоҳлар 1:8, Закариё 13:4 га қаранг).
еч, оёқларингдаги чориқларингни еч.

Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди.
3Шунда Эгамиз деди:

— Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон
Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш (11:11 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Шу бобнинг 4, 5–оятларида ҳам бор.
қисматини билдирувчи белги ва аломатдир.
4Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. 5Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. 6Ўша куни қирғоқдаги юртнинг аҳолиси
қирғоқдаги юртнинг аҳолиси — Филист халқи назарда тутилган бўлиши мумкин.
шундай деб айтади: “Биз ишонган одамларнинг аҳволини кўриб қўйинг. Улар бизга ёрдам бериб, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради, деб юрардик. Энди қандай қутулар эканмиз?!”
Copyright information for UznUzbC