‏ Isaiah 21

Бобилнинг қулаши ҳақида башорат

1Денгиз бўйидаги саҳро
Денгиз бўйидаги саҳро — Бобил юрти назарда тутилган бўлиши мумкин (шу бобнинг 9–оятига қаранг). Бобил юртининг Форс қўлтиғидаги жанубий қисми баъзан “денгиз бўйидаги ер” деб аталган. Худо Бобил юртига даҳшатли жазо бериши муқаррар эди. Шу боис пайғамбар бу юртни саҳро деб атаган бўлиши мумкин.
ҳақида башорат:

Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби,
Чўлдан — қўрқинчли юртдан келаётир босқинчи.

2Мен мудҳиш бир ваҳий кўрдим:
Хоин хоинлик қилаётир,
Босқинчи талон–тарож қилаётир.
Эгамнинг сўзларини эшитдим:
“Эй Элам халқи, ҳужум қил,
Эй Мидия
…Элам…Мидия… — 11:11 нинг учинчи изоҳига ва 13:17 нинг изоҳига қаранг. Мана шу икки шоҳлик Форс лашкари билан бирлашиб, Бобилга ҳужум қилдилар ва уни мағлуб этдилар (шу бобнинг 9–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
халқи, қамал қил!
Жамики нолаларга барҳам бераман!”

3Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди,
Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради.
Икки букилдим эшитганларимдан,
Даҳшатга тушдим кўрганларимдан.
4Юрагим увушиб кетди,
Қўрқувдан титраб кетдим.
Оқшомни кутгандим,
Оқшом эса қўрқувга тўла.

5Бобилликлар гиламлар тўшаб,
Дастурхон ҳозирламоқдалар,
Улар еб–ичмоқдалар.
Бирданига шундай овоз эшитилмоқда:
“Қўзғалинг, эй раҳнамолар, қалқонларни ёғланг!”

6Раббий менга шундай деди:
“Қани, бир қоровул қўй,
Кўрганини етказсин.
7Жанг араваларининг, отлиқларнинг,
Эшакларга, туяларга минганларнинг
Жуфт–жуфт бўлиб келганини кўради.
Яхшилаб эътибор берсин.”
8Шу лаҳзада қоровул шердай ўкириб қолди
…қоровул шердай ўкириб қолди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …шер ўкириб қолди. Қумрон қўлёзмаларида, қадимий сурёнийча таржимада …қоровул ўкириб қолди.
:
“Эй тўрам, мен кундузи ҳар доим
Қоровул минорасида тураман,
Ҳар тун ҳам жойимдаман.
9Ана, жанг аравалари, отлиқлар
Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!”
Шу он у бақириб хабар берди:
“Қулади, Бобил қулади!
…Бобил қулади… — Бобил шаҳрини милоддан олдинги 539 йилда шоҳ Куруш бошчилигида Мидия ва Форс лашкарлари босиб олгани назарда тутилган. Шоҳ Куруш яна Кир исми билан танилган.

Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!”

10Эҳ, халқим!
Хирмонда буғдой каби янчилган
янчилган — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқларини таёқ билан уриш, устидан тепкилаш ёки хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган.
халқим!
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламдан
Эшитганларимни сизга билдирдим.

Эдом ҳақида башорат

11Думах
Думах — Арабистон саҳросининг шимолида жойлашган воҳа ёки Эдом юрти назарда тутилган бўлса керак.
ҳақида башорат:

Сеирдан
Сеир — Эдом юртига қарашли бўлган тоғли ерлар (яна 11:14 нинг биринчи изоҳига қаранг).
мени чақиришар:
“Эй посбон, қачон тонг отар?
Қачон тонг отар?”
12Жавобим шудир: “Тонг отаётир,
Аммо яна кеч киради.
Кўпроқ билмоқчи бўлсангиз,
Яна қайтиб келинг.”

Арабистон ҳақида башорат

13Арабистон ҳақида башорат:

Ғарб ўрмонларида тунайсиз,
Эй Дедон
Дедон — Арабистон ярим оролининг шимоли–ғарбида жойлашган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудуд.
карвонлари!
14Эй Темо
Темо — Арабистон ярим оролининг шимолидаги ерлар.
аҳолиси!
Сув келтиринг, ташналарга пешвоз чиқинг!
Қутулиб омон қолганларга нон беринг!
15Ахир, улар қочаётирлар қиличдан,
Душманнинг кўтарилган қиличидан,
Таранг тортилган ёйлардан,
Шафқатсиз урушлардан.

16Раббий менга шундай деди: “Яна бир йилдан кейин, ёлланган ишчининг муддати каби, Кедарнинг
Кедар — Арабистон саҳросидаги ерлар.
улуғворлиги барҳам топади.
17Кедарнинг жасур камонкашларидан озгинаси қолади.” Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай деди.
Copyright information for UznUzbC