‏ Isaiah 22

Қуддус ҳақида башорат

1Ваҳий водийси
Ваҳий водийси — Қуддус шаҳри назарда тутилган.
ҳақида башорат:

Эй Қуддус аҳли, нима қиляпсиз?!
Нега томларга чиқиб
…томларга чиқиб… — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди.
, шод–хуррам бўляпсиз?!
2Нима учун бутун шаҳар қувонч садоларига тўла?!
Орангизда ўлганлар урушда нобуд бўлмади,
Шуни унутдингизми?!
3Йўлбошчиларингиз жанг майдонидан қочди,
Шуни эсдан чиқардингизми?!
Узоққа қочган бўлса–да,
Уларнинг ҳаммаси душман қўлига тушди,
Жангсиз, ўқсиз душманга таслим бўлди.
4Шунда мен дедим:
“Ёлғиз қолдиринг мени,
Аччиқ–аччиқ йиғлайин.
Тасалли беришга уринманг менга,
Ахир, учради халқим қирғинга!”

5Зотан, Сарвари Олам — Раббий бир кунни белгилади,
У куни Ваҳий водийсида қий–чув бўлади,
Зулм ва саросима ҳукм суради.
Деворлар қулаётир,
Одамлар тоғларга қараб фарёд қилаётир.
6Элам
Элам — 11:11 нинг учинчи изоҳига қаранг.
лашкари ўқдонларини тайёрлади,
Жанг аравалари, отлиқлари билан келди,
Хир лашкари қалқонларини қўлга олди.
7Мана, гўзал водийларингиз жанг аравалари билан тўлди,
Отлиқлар шаҳар дарвозалари олдига йиғилди.
8Эвоҳ, Яҳудо ҳимоясиз қолди!

Ўша куни сизлар “Лубнон ўрмони” деган уйдаги
“Лубнон ўрмони” деган уй — шоҳ Сулаймон томонидан қурилган бўлиб, қалқонлар сақланадиган омбор эди (3 Шоҳлар 7:2, 10:16-17 га қаранг).
қуролларга ишондингиз.
9Довуд қалъаси деворларининг ёриқлари жуда кўп. Буни кўриб сизлар Қуйи ҳовуздан сув тўпладингиз. 10Қуддусдаги уйларни санаб чиқдингиз. Шаҳар деворларини мустаҳкамлаш учун уйларни буздингиз. 11Эски ҳовуз сувларини тўплаш учун икки девор ўртасида
…икки девор ўртасида… — баъзи шаҳарларнинг ташқи ва ички деворлари бўлган. Бу деворларнинг оралиғида бўш жойлар бўлган. Душман ташқи деворни бузган тақдирда ҳам, ички девор шаҳарни ҳимоя қилган.
сардоба қурдингиз. Аммо буни илгаридан режа қилган Худони ёдга олмадингиз. Амалга оширадиган Худони хаёлингизга ҳам келтирмадингиз.

12Ўша куни Сарвари Олам — Раббий:
“Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди.
“Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг
Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Сочни қириш ва қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
”, деди У.
13Аммо буни қаранг!
Шодлигу кайфу сафо!
“Эрта–индин ўлиб кетамиз,
Келинглар, еб–ичиб қолайлик”, деб
Сизлар буқа, қўйлар сўйдингиз,
Гўшт еб, майхўрлик қилдингиз.
14Шунда Сарвари Оламнинг Ўзи менга шундай деди:
“Бу гуноҳларингиз кечирилмас ўлгунингизгача.”
Ҳа, буни Сарвари Олам — Раббий айтмоқда.

Шавна огоҳлантирилади

15Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Қани, шоҳнинг ўнг қўл вазири, сарой аъёни Шавнанинг
Шавна — Яҳудонинг, яъни жанубий шоҳликнинг шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлиги даврида хизмат қилган (36:1-37:7 га қаранг).
олдига бориб, шундай деб айт:
16«Бу ерда нима ишинг бор?! Бу ерда сенинг киминг борки, ўзингга қабр қазибсан?! Юксакда ўзингга қабр қазибсан, қояда ўзингга маскан қилибсан?! 17Мана, Мен, Эганг, сени улоқтираман. Эй кучли инсон! Мен сени чирпирак қилиб шиддат билан улоқтираман. 18Мен сени айлантириб–айлантириб, тўп каби, кенг бир юртга учириб юбораман. Сен ўша юртда ўлиб кетасан. Улуғвор жанг араваларинг ўша ерда қолиб кетади. Хўжайининг хонадонига сен шармандалик келтирасан! 19Мен сени ўз жойингдан қўзғатаман. Сен ўз лавозимингдан олинасан.

20Ўша куни Хилқиёнинг ўғли қулим Элияқимни
Элияқим — Яҳудонинг, яъни жанубий шоҳликнинг шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлиги даврида хизмат қилган (36:1-37:7 га қаранг).
чақираман.
21Сенинг либосларингни унга кийдираман. Камарингни унга боғлаб, сенинг бутун ҳукмронлигингни унга бераман. У Қуддус аҳолисига, Яҳудо халқига ота бўлади. 22Довуд хонадонининг калитини
Довуд хонадонининг калити — яъни Довуд авлодидан бўлган шоҳ Ҳизқиё Элияқимга берган юксак ҳокимият. Бу ўринда шоҳнинг ҳузурига киришга рухсат берадиган ҳокимиятга ишора қилинаётган бўлиши мумкин.
унга бераман. У очганда, ҳеч ким беркитолмайди. У беркитганда, ҳеч ким очолмайди.
23Мен уни деворга мустаҳкам қоқилган қозиқдай қиламан, у ўз уруғига шуҳрату шараф келтиради. 24Ҳамма уруғ–аймоқларини қўллаб–қувватлайди, уларнинг оғирини енгил қилади. Улар қозиққа осилган идишлар каби Элияқимга осилиб олади. 25Аммо бир кун келиб, мустаҳкам қоқилган бу қозиқ жойидан чиқиб, ерга тушади, — демоқда Сарвари Олам. — Унга осилган юк чилпарчин бўлади.»” Эгамиз шундай деб айтди.
Copyright information for UznUzbC