Isaiah 23
Тир шаҳрини Худо жазолайди
1Тир ▼▼ Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади. Шаҳарнинг бир қисми қўрғон бўлиб, бу қўрғон кичкина оролда, денгиз қирғоғидан узоқ бўлмаган жойда қурилган эди.
ҳақида башорат:Эй Таршиш ▼▼ Таршиш — 2:16 изоҳига қаранг.
кемалари, фарёд қилинг!Сиз Кипр ▼
▼ Кипр — ибронийча матнда Киттим, Кипрнинг қадимги номи (шу бобнинг 12–оятида ҳам бор).
соҳилида эшитган хабарлар тўғри,Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди.
2Сукут сақланг, эй орол халқи!
Эй Сидон ▼
▼ Сидон — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Тир шаҳридан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу шаҳар Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади.
савдогарлари!Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз.
3Шихор ▼
▼ Шихор — Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган бўлиши мумкин.
дони, Нилнинг ҳосилиТирнинг даромади бўлган эди,
У элатлардан фойда қиларди.
4Уят сенга, эй Сидон!
Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда:
“На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим,
На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.”
5Тир тўғрисида эшитганда,
Мисрнинг юраги қинидан чиқай дейди.
6Таршишга жўнанг, эй қирғоқ аҳолиси,
Фарёд қилинг!
7Қадимда барпо бўлган,
Такаббур шаҳрингизнинг ҳоли не бўлди?
Энди дарбадар бўласиз,
Узоқ, бегона юртни ватан қиласиз.
8Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди?
Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди,
Савдогарлари ҳукмдор эди,
Бутун дунё уларни иззат қиларди.
9Сарвари Олам қабул қилди бу қарорни:
“Такаббурлиги, улуғворлиги йўқ бўлсин,
Бутун олам иззат қилганлар ерга урилсин.”
10Эй Таршиш аҳли!
Нил бўйидаги деҳқонлар каби,
Ерларингга ишлов бер ▼
▼ Нил бўйидаги деҳқонлар каби, Ерларингга ишлов бер — Қумрон қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда Нилни кечиб ўтгандай, юртингизни кесиб ўтинглар.
.Ахир, бандаргоҳинг йўқ энди ▼
▼ …Ерларингга ишлов бер…бандаргоҳинг йўқ энди — Таршишлик савдогарлар Ўрта ер денгизи бўйидаги бандаргоҳ шаҳар Тирда тижорат қилиб, кўп фойда олишарди. Пайғамбар ўша савдогарларга, энди деҳқон бўлинглар, деб маслаҳат беради, чунки Тир вайрон бўлади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
.11“Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб
Эгамиз амр берди.
Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди,
Шоҳликларни титратди.
12Эгамиз шундай деди:
“Зулм чеккан, эй Сидон аҳли,
Энди хурсандчилик билмай ўтасан.
Қани, Кипрга жўна,
У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.”
13Ана Бобил ▼
▼ Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди.
юртига боқ, энди унинг халқи йўқ. Оссурияликлар қуршов миноралари қурдилар, Бобилликларнинг саройларини яксон қилдилар. Юртни вайронага айлантирдилар, ёввойи ҳайвонларга бердилар. 14Фарёд қилинг, эй Таршиш кемалари,Энди йўқ бошпанангиз! ▼
▼ бошпанангиз — Тир шаҳри назарда тутилган (шу бобнинг 10–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг).
15Шундан кейин Тир шаҳри бир шоҳнинг умрича — етмиш йилга унутилади. Етмиш йил ўтгандан кейин, Тир ҳам қуйидаги қўшиқда айтилган фоҳишадай бўлади. 16Арфангни ол, шаҳар бўйлаб кез,
Эй ҳамма унутган фоҳиша!
Қани, гўзал қилиб чал–чи!
Қўшиқ кетидан қўшиқ куйла–чи!
Балки сени эслаб қоларлар.
17Етмиш йил ўтгач, Эгамиз Тир билан яна алоқада бўлади. Аммо Тир пул учун яна фоҳишалик қила бошлайди. Дунёнинг ҳамма шоҳликларига фоҳиша бўлади. 18Шаҳар тижоратдан ва фаҳшдан олган даромадларини Эгамизга атайди. Даромадлар йиғилмайди ҳам, сақланмайди ҳам. Тижоратдан олганларини тўйгунча есинлар, чиройли кийинсинлар деб, даромад Эгамизнинг ҳузурида яшаётганларга берилади.
Copyright information for
UznUzbC