‏ Isaiah 27

1Ўша куни Эгамиз қиличи билан Левитанни
Левитан — Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуқ. Левитан ҳалокат келтирувчи денгиз кучларининг ва ўрнатилган барча тартибга таҳдид соладиган бузғунчи кучларнинг рамзидир. Муқаддас Китобда Худонинг Левитан устидан қозонган ғалабаси Унинг куч–қудрати рамзидир. Зотан, Худо бутун борлиқ устидан, шунингдек, Ўз халқининг душманлари устидан ғолиб бўлган қудратли Ҳукмдордир.
жазолар.
Ҳа, шафқатсиз, баҳайбат, қудратли қиличи билан жазолар
Ўша қочаётган, ғимирлаётган илон — Левитанни.
Ўлдирар денгиздаги ўша аждарҳони.

2Эгам айтар: “Ўша куни ажойиб узумзор
узумзор — 5:1-7 га қаранг.
тўғрисида куйланг!
3Мен, Эгангиз, узумзор қўриқчисиман,
Доимо уни суғораман.
Кечаю кундуз узумзорни қўриқлайман,
Ҳеч ким унга зарар келтиролмайди.
4Мен ғазабда эмасман!
Лекин тиканлару буталар Менга қарши чиқса,
Улар билан жанг қиламан.
Уларни ёндириб ташлайман.
5Улар Мендан паноҳ излаб келсин!
Ҳа, Мен билан тинчлик ўрнатсин,
Улар Мен билан тинчлик ўрнатсин.”

6Вақти келиб, Ёқуб насли илдиз отади,
Исроил куртак отиб, гуллайди,
Ер юзини мевалари билан тўлдиради.

7Исроилнинг душманларини Эгамиз қаттиқ жазолайди!
Исроилнинг кўп ғанимларини Эгамиз ўлдиради,
Исроилни эса у қадар жазоламайди,
8Эгамиз Ўз халқини жазолаганда
Уларни юртидан ҳайдаб, сургун қилади.
Шарқдан эсган бўрон каби,
Уларни узоққа олиб кетади.
9Шундай қилиб, Эгамиз Ёқуб наслини гуноҳдан поклайди.
У бутларга аталган қурбонгоҳларни парчалаб ташлайди.
Ашерага
Ашера — 17:8 изоҳига қаранг.
аталган устуну тутатқи қурбонгоҳлардан асар ҳам қолмайди.
10Мана, Исроилнинг мустаҳкам шаҳарлари ташландиқ бўлади,
Тарк этилган саҳродай, ҳувиллаган юрт бўлади.
Вайроналар орасида чорва ўтлаб юради,
Дарахтларнинг баргини еб, шип–шийдам қилади.
11Шохлари қуриб, синиб ётади,
Аёллар келиб, уларни ёқади.
Бу халқ ақл–ҳушидан айрилган,
Яратувчи ҳам уларга ачинмайди,
Худо уларга марҳамат кўрсатмайди.

12Ўша куни, эй Исроил халқи, Эгамиз сизларни Фурот дарёсидан Миср чегарасидаги ирмоққача
Миср чегарасидаги ирмоқ — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Ибтидо 15:18, Саҳрода 34:5 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг).
бўлган ерда янчади
янчади — 21:10 изоҳига қаранг. Исроил халқи бошқа халқлар орасига тарқалиб кетгандан кейин, Худо ўша халқларни ҳукм қилади. Деҳқон донни бошоқдан ажратиб йиғиб олгандай, Худо ҳам Ўз халқини ўша халқлар орасидан ажратиб йиғиб олади.
. Ҳаммангизни битта–битта йиғиб келади.
13Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда
Қуддусдаги муқаддас тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Эгамизга сажда қилади.
Copyright information for UznUzbC