Isaiah 28
Худо Самарияни жазолайди
1Эй улуғворлик тожи бўлган шаҳар! Ҳолингга вой!Сен Эфрайимдаги ▼
▼ Эфрайим — 7:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
маст–аластларнинг улуғворлиги эдинг!Эҳ, ажойиб, гўзал шаҳар эдинг! Шуҳратинг гулдай сўлмоқда!
Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эдинг.
Тубанлашдинг шаробдан!
2Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор ▼
▼ …Раббийнинг кучли бир баҳодири бор — Оссурия шоҳига ишора.
.У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди.
Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди.
Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади.
3Эҳ, Эфрайимдаги маст–аластларнинг улуғворлик тожи!
Ана энди оёқ остида топталади!
4Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди!
Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади.
Улар илк пишган анжирларга ўхшайди,
Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади.
5Ўша куни Сарвари Олам
Ўзининг халқидан қолганлари учун
Шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади.
6Ҳукм курсисида ўтирганларга
У адолат руҳини беради.
Дарвозадан душманга зарба берадиганга
У жасорат манбаи бўлади.
Худо бузуқ йўлбошчиларни жазолайди
7Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли,Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради.
Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади,
Май дастидан улар йўлларидан адашади,
Ўткир ичимликдан гандираклаб юради.
Улар ваҳий кўрганларида хато қилади,
Қиладиган ҳукмларида адашади.
8Уларнинг дастурхони қусуққа тўла,
Бирорта ҳам тоза жой йўқ.
9Улар менга таъна қилиб айтади:
“Сен кимга таълим бераётганингни биласанми ўзи?!
Бизни энди кўкракдан ажратилган гўдак деб ўйлаяпсанми?!
10Қачон қарама, бидир–бидир қиласан,
Гўдакдай гувранасан ▼
▼ …бидир–бидир қиласан, Гўдакдай гувранасан — ибронийча матнда …сав ласав, сав ласав, қав лақав, қав лақав. Бу товушлар чақалоқлар оғзидан чиқадиган маъносиз товушларга ўхшайди. Оссурия халқи юртни босиб олгандан кейин, Оссурияликларнинг тили халқнинг қулоғига шу товушлар каби эшитилади (шу бобнинг 11–ояти изоҳига қаранг).
.”11Шундай экан, Худо уларга,
Ўзга тилда, тушунарсиз шевада ▼
▼ …Ўзга тил…тушунарсиз шева… — Исроил халқини босиб олган Оссурияликларнинг тили назарда тутилган. Исроил халқи уларнинг тилини тушунмас эди.
гапиради.12Худо уларга қаерда ором топишларини айтган,
Тинчликка қандай эришиш кераклигини ўргатган,
Аммо улар қулоқ солишни истамадилар.
13Шу сабабдан Эгамизнинг сўзи
Улар учун мазмунсиз сўзлардай бўлади.
Гўдакнинг гувранишидай ▼
▼ …мазмунсиз сўзлар…Гўдакнинг гувраниши… — ибронийча матнда …сав ласав, сав ласав, қав лақав, қав лақав… (шу бобнинг 10–ояти изоҳига қаранг).
эшитилади.Улар юрмоқчи бўлганларида
Орқага йиқилиб, яраланадилар,
Тузоққа тушиб, олиб кетиладилар.
Қуддус ҳукмдорларига мурожаат
14Шу боис Эгамдан келган бу хабарни эшитинг,Эй Қуддусдаги масхарабоз ҳукмдорлар!
15Сизлар шундай дедингиз: “Биз
Ўлим билан аҳд қилганмиз,
Ўликлар диёри ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл (шу бобнинг 18–оятида ҳам бор). 5:14 изоҳига қаранг.
ила битим тузганмиз.Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди.
Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз,
Сохталикни чодир қилиб олганмиз.”
16Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда:
“Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
Синалган бир тошни, пойдевор тошини.
Бу қадрли тамал тоши ▼
▼ тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди.
ишончли пойдевордир.Ҳа, унга таянган ҳеч бир инсон умидсиз бўлмайди.
17Мен адолат билан ҳукм қиламан,
Тўғрилик ўлчовим бўлади.
Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади,
Чодирингизни селлар ювиб кетади.
18Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади,
Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади.
Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда,
Сизлар ер билан яксон бўласиз.
19Ҳа, ҳар тонгда, туну кун
Ўша тўфон сизни ювиб кетади.”
Эшитганингизни англаб етганингизда,
Бу хабар ғоят катта хавфдан дарак беради:
20Ётгани тўшагингиз калталик қилади,
Ёпингани кўрпангиз энсизлик қилади ▼
▼ Ётгани тўшагингиз…энсизлик қилади — бу ибронийча мақол бўлиб, одамларнинг ишончли деб билган нарсалари уларнинг хотиржам яшашларига омил бўла олмаслигини таъкидлайди (шу бобнинг 15, 18–оятларига қаранг).
.21Перазим тоғидагидай ▼
▼ Перазим тоғидагидай… — 2 Шоҳлар 5:17-21 га қаранг.
Ўз ишимни қилай, деб Эгам қўзғалади.
Гивон водийсидагидай ▼
▼ Гивон водийсидагидай… — Ёшуа 10:7-14 га қаранг.
У ғазабга минади.Ҳа, У Ўзининг ажойиб ишини қилади.
Унинг ишлари ҳайратда қолдиради.
22Масхаралашни бас қилинг энди,
Бўлмаса занжирларингиз яна оғирлашади.
Сарвари Олам — Раббий менга:
“Бутун юртни вайрон қиламан”, деб айтди.
Барча донолик Эгамиздандир
23Тингланг, овозимга қулоқ солинг,Диққат қилинг, гапларимни эшитинг!
24Деҳқонлар экиш учун ерга ишлов бераверадими?!
Тупроқ ковлайверади–ю, ҳеч қачон экмайдими?!
25Йўқ, улар ерни текислайди,
Кейин укроп, зира уруғини сепади.
Белгиланган жойларига
Ҳар турли буғдой, арпа уруғини экади.
26Ҳа, деҳқонлар нима қилишни билади,
Худо уларга ақл–идрок берган!
27Ахир, укропни болға билан янчмайди,
Зирани арава ғилдираги билан эзмайди.
Мана, укропни калтак билан янчиб олади,
Зирани таёқ билан эзиб олади.
28Буғдойдан ун қилинади,
Аммо у то абад янчилмайди ▼
▼ …янчилмайди — 21:10 изоҳига қаранг.
.Арава ғилдираги буғдой устидан
Чанг бўлгунча юргизилмайди.
29Бу донолик келар Сарвари Оламдан,
Унинг маслаҳатлари ажойиб, донолиги буюкдир.
Copyright information for
UznUzbC