Isaiah 29
Қуддус қамал қилинади
1Эгам айтар:“Ҳолингга вой, эй Довуд яшаган шаҳар!
Эй Ориёл ▼
▼ Ориёл — Сион тоғи, яъни Қуддуснинг шеърий номи (4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Ориёл номи ибронийчадаги қурбонгоҳ сўзига оҳангдош.
, Ориёл!Йиллар ортидан йиллар ўтаверади,
Байрамлар нишонланади.
2Аммо Мен бошингга кулфат келтираман,
Фарёд қилиб, нола чекасан,
Сени қурбонгоҳ ▼
▼ қурбонгоҳ — ибронийча матнда Ориёл. Шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг.
қиламан.3Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман,
Қамал иншоотларини ▼
▼ қамал иншоотлари — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча девор ёнига баланд қурилмалар ясаганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
ўрнатаман.Миноралар қуриб, сени ўраб оламан.
4Ернинг остидан сен гапирасан,
Тупроқ остидан сўзларинг келади,
Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади,
Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади.
5Аммо шунда шафқатсиз душманларинг
Бирданига чанг каби учиб кетади,
Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай
Улар тўзиб кетади.
6Келаман Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур,
Зилзила, шовқин–сурон, довул,
Бўрону ютиб юборувчи аланга билан.
7Эй Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Ориёл. Шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг.
, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади.Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар
Тундаги туш каби ўтиб кетади.
8Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам,
Уйғонганда, очлигича қолаверади.
Чанқаган одам тушида сув ичади–ю,
Чанқоғи қонмасдан уйғонади.
Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан
Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.”
9Қулоғингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг,
Кўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг,
Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас,
Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас.
10Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди,
Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди.
Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди.
11Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай ▼
▼ ўрама қоғоз — папирус ёки ошланган теридан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар одатда ўрама қоғоз шаклида бўлган.
бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. 12У ўқий олмайдиганларга берилиб: “Буни ўқинг”, деб айтилган бўлса, улар: “Биз ўқишни билмаймиз”, деб жавоб берадилар. 13Ҳа, Раббий айтди:“Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади,
Тилидагина Мени иззат қилади,
Юраклари эса Мендан узоқдир.
Улар инсон яратган қоидалари орқали
Менга сажда қилишади.
14Мана, Мен шундай бир иш қиламанки,
Бу халқ ҳайратда қолади,
Лол бўлиб, донг қотади.
Донолари донолигидан маҳрум бўлади,
Идроклилари идрокидан айрилади.”
15Ҳолингизга вой!
Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз,
Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз.
“Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.
16Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз,
Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?!
Наҳотки буюм ўзини яратганга:
“Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?!
Наҳотки идиш кулолга:
“Сен тушунмайсан”, деб айтса?!
Келажакка умид
17Мана, қисқа вақт ичидаЛубнон ўрмони ▼
▼ Лубнон ўрмони — Лубнон тоғларида ўсадиган садр дарахтлари дунёнинг ўша ҳудудидаги энг катта дарахт турларидан эди.
далага айланади.Дала эса қалин ўрмон бўлади.
18Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар,
Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар.
19Бечораларга Эгам янги қувонч ато этади,
Исроил халқининг Муқаддас Худоси туфайли
Муҳтожлар шод бўлади.
20Золимлар то абад йўқ бўлади,
Мазахчилар ҳалок бўлади,
Ёмонлик истовчилар қириб ташланади.
21Улар одамларга туҳмат ёғдирар,
Ҳакамларга тузоқ қўяр,
Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар.
22Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам
Ёқуб хонадони тўғрисида шундай деб айтмоқда:
“Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди,
Қўрқувдан унинг ранги оқармайди.
23Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда
Улар Менинг номимни муқаддас деб билади,
Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади.
Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради.
24Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади,
Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.”
Copyright information for
UznUzbC