Isaiah 3
Қуддусдаги бетартиблик
1Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти. 2Жангчилар ва аскарлардан, ҳакамлар ва пайғамбарлардан, фолбинлар ва оқсоқоллардан маҳрум қиляпти. 3Элликбоши ва амалдорлардан, маслаҳатчилардан, моҳир усталар ва “доно” афсунгарлардан жудо қиляпти. 4Эгам айтар: “Болалар ҳукмрон бўлар бу халқ устидан,Ақлсизлар ҳукмронлик қилар улар тепасидан.”
5Халқ бир–бирига зулм қилади,
Ҳар ким дўстига душман бўлади.
Ҳақорат қилар ёш йигит оқсоқолни,
Шарманда одам эса обрўли одамни.
6Одамлар ўз яқинини ушлаб олиб,
Ўша қариндошига шундай дейдилар:
“Устингда кийиминг бор экан,
Бизга бош бўла қол.
Мана бу вайроналар уюми
Сенинг қўл остингда бўлади.”
7У эса ўша куни қасам ичиб айтар:
“Ахир, мен шифо бера олмайман,
Мени қилманг халққа бошлиқ,
Уйимда бор на нон, на кийим.”
Ҳукмнинг натижаси
8Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади.Халқининг тиллари, ишлари Эгамизга қаршидир.
Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади.
9Юзлари гувоҳлик бериб турар,
Улар Садўм ▼
▼ Садўм — 1:9 изоҳига қаранг.
каби гуноҳларини ошкор қилар.Ҳа, гуноҳларини улар яширмас.
Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат!
Уларнинг ҳолига вой!
10Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг,
Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади.
11Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат,
Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига.
12Ёш болалар эзади халқимни,
Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан.
Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради,
Сўқмоқларингдан сени адаштиради.
Эгамизнинг даъвоси
13Эгамиз Ўз даъвосини исбот қилмоққа киришаётир,Ҳа, халқларни ҳукм қилмоққа У қўзғалаётир.
14Ўз тахтига ўтириб Эгамиз
Ўз халқининг оқсоқолларию
Шаҳзодалари билан ҳукмга киришар:
“Сизлар Менинг узумзоримни ▼
▼ Менинг узумзорим — Исроил халқига ишора (5:1-7 га қаранг).
хароб қилгансиз.Камбағалдан олган ўлжа билан тўла уйингиз.
15Нимаси бу?! Халқимни эзаверасиз!
Камбағални исканжага олаверасиз!”
Сарвари Олам — Раббийнинг сўзидир бу.
Эгамиз Қуддус аёлларини огоҳлантиради
16Эгам айтар: “Мағрурдир Қуддус ▼▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 17–оятида ҳам бор). 1:8 изоҳига қаранг.
аёллари,Бўйинларини ликиллатиб, кўзларини сузиб юрар,
Майда қадам ташлаб юриб,
Тўпиғидаги ҳалқаларни жиринглатар.”
17Шу боис Раббий яра қилар
Қуддус аёлларининг бошларини,
Шарманда қилар очиб уятли жойларини.
18Ўша куни Раббий тортиб олар уларнинг
Гўзаллиги — тўпиғидаги безакларини,
Тиллақошларию зеб–зийнатларини,
19Сирғалари, билагузук ва ҳарир рўмолларини,
Тортиб олар бошидаги тожини,
Билагузук, маржон, хушбўй мой, туморларини,
20Муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини,
21Тортиб олар шоҳона либосини,
Нафис кўйлаклари, нимчалари, кармонларини,
22Кўзгулари, зиғир либосларини,
Тиллақошларию ҳарир рўмолларини.
23Хушбўй ҳид ўрнига улардан сассиқ ҳид келади,
Камарлар ўрнига арқон боғлаб юради,
Турмакланган соч ўрнига кал бош бўлади,
Башанг кийим ўрнига қанор кияди,
Ҳа, гўзаллик ўрнига асирлик тамғаси бўлади.
24Мана, йигитлари қиличдан йиқилиб қолади,
Ботир эркаклари жангда қирилиб кетади.
25Қуддус дарвозалари йиғлаб, аза тутади.
Сион бўм–бўш бўлиб, ерда ўтирибди.
Copyright information for
UznUzbC