Isaiah 33
Нажот ва умид ҳақида башорат
1Эй таланмаган талончи! Ҳолингга вой!Эй хиёнатни татимаган хиёнаткор! Ҳолингга вой!
Роса талаб бўлганингдан сўнг,
Ўзингни талон–тарож қиладилар.
Хиёнатни бас қилганингда,
Сенга хиёнат қиладилар.
2Эй Эгамиз, бизга марҳамат қил,
Биз Сенга умид боғлаймиз.
Бизга ҳар куни куч ато қил,
Кулфат чоғи эса бизга нажот бер.
3Гумбурлаган овозингдан халқлар тарқаб кетар,
Сен қўзғалганингда элатлар қочиб кетар.
4Чигирткалар ▼
▼ чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот.
йиғилгандай ўлжаларинг йиғилар,Чигирткалар уюми каби, ўлжаларингни талон–тарож қилишар.
5Эгамиз юксалгандир. Ҳа, Унинг маскани юксакда.
Тўлдиргандир У Қуддусни ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 14–оятида ҳам бор). 1:8 изоҳига қаранг.
адолату солиҳлик ила.6Эй Қуддус, У кунларингиз тинчлигини маҳкам тутади,
Унинг Ўзи нажот, илм–маърифат, доноликнинг бой манбаидир.
Эгамиздан қўрқиш сизларнинг хазинангиздир.
7Ана қаранг! Яҳудонинг жасур йигитлари
Кўчаларда фарёд қилади,
Тинчлик элчилари ▼
▼ Тинчлик элчилари — 36:1-3, 22 га қаранг.
аччиқ–аччиқ йиғлайди.8Катта йўллар ҳувиллаб қолган,
Бу йўллардан юрмайди ҳеч кимса,
Аҳдлар бузилди, шаҳарлар вайрон бўлди ▼
▼ …шаҳарлар вайрон бўлди… — ибронийча матндан. Қумрон қўлёзмаларида аҳдларнинг гувоҳлари хор бўлди.
,Инсон ўз қадрини йўқотди.
9Юрт аза тутди, азоб чекди.
Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди.
Шарон текислиги ▼
▼ Шарон текислиги — Ўрта ер денгизи бўйидаги, Кармил тоғи (шимол томонда) ва Яффа шаҳри (жануб томонда) орасидаги унумдор текислик.
саҳрога ўхшаб қолди,Башан ▼
▼ Башан — Жалила кўлининг шимоли–шарқидаги ҳудуд.
, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади.10“Энди қўзғаламан,
— демоқда Эгамиз. —
Энди Мен юксаламан,
Ҳа, Ўзимни баланд кўтараман.
11Сизлар эса сомонга ҳомиладор бўлгандай,
Фойдасиз поялар туққандай бўласиз.
Руҳингиз сизларни олов каби еб битиради.
12Халқлар ёниб, кул бўлади,
Кесилиб, оловга ташланган тикандай бўлади.
13Эй узоқдагилар, Менинг қилганларимни эшитинг,
Эй яқиндагилар, қудратимни билиб олинг!”
14“Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади?
Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея
Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди,
Нопокларни қўрқув эгаллаб олди.
15Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга!
Улар тўғри гапни гапиради,
Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради,
Пора олишдан қўлларини тияди.
Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди,
Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди.
16Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади,
Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади.
Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди.
17Мана, кўзларингиз улуғвор шоҳни,
Кенг ёйилган юртни кўради.
18Шунда ўтмишдаги қўрқувни эслаб, дейсиз:
“Қани экан ўша бош лашкарбоши?
Қани ўша ўлжаларни ўлчаган одам?
Қани энди минораларни санаганлар?”
19Сизлар тилларини тушунмайдиган,
Гапларини англамайдиган,
Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз!
20Мана, қаранг Қуддусга!
Байрамларимиз шаҳрига боқинг.
Ўз кўзларингиз билан Сионни,
Ўша осуда масканни кўрасиз.
Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди,
Унинг қозиқлари сурилмайди,
Биронта арқони узилмайди.
21Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг Шоҳимиз бўлади,
У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади.
Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди,
Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди.
22Ахир, Эгамиз ҳукмронлик қилади,
Унинг Ўзи қонун–қоидани ўрнатади.
Эгамиз бизнинг Шоҳимиздир,
Унинг Ўзи бизга нажот беради.
23Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас,
Унинг арқонлари заифлашган,
Унинг елкани ёйилмайди ▼
▼ Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас…елкани ёйилмайди — кўчма маънодаги гап бўлиб, Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисининг ожизлигини, Худонинг ёрдамига муҳтож эканликларини кўрсатади (шу бобнинг 22–оятига қаранг).
.Сўнг мўл–кўл ўлжа бўлинади,
Ҳатто чўлоқ ҳам ўлжага шерик бўлади.
24Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди,
Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади.
Copyright information for
UznUzbC