Isaiah 34
Эгамиз элатларни жазолайди
1Эй элатлар, яқинроқ келинг, қулоқ солинг!Эй халқлар, диққат қилинг!
Эшитинг, эй замин, заминдаги бор жонзот!
Оламу унинг маҳсули, эшитинг!
2Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда,
Уларнинг лашкарларига қаҳри келди.
Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди.
Уларни бўғизлашга ҳукм этган.
3Мурдалари кўмилмай қолиб кетади,
Жасадларидан қўланса ҳид анқийди,
Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади.
4Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади,
Осмон ўрама қоғоздай ▼
▼ ўрама қоғоз — 29:11 изоҳига қаранг.
эшилиб кетади.Токдан қуриб тушган барглар сингари,
Дарахтидан тўкилган анжир сингари,
Самовий жисмлар тўкилиб кетади.
5Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди ▼
▼ …самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди — Қумрон қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда …самоларда Менинг қиличим тўйиб қон ичди ёки …самоларда Менинг қиличим қонга бўкди.
.Мана, у Эдомга ▼
▼ Эдом — 11:14 нинг биринчи изоҳига қаранг.
,Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.”
6Эгамизнинг қиличи қонга булғанган.
Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига,
Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган.
Ҳа, Бозрах шаҳрида ▼
▼ Бозрах шаҳри — Эдом юртининг пойтахти.
Эгамизга қурбонлик бор,Эдом юртида катта қирғин бошланади.
7Ёввойи буқалар, новвослар, катта ҳўкизлар ҳам
Улар билан бирга қирилиб кетади.
Уларнинг ери қон билан суғорилади,
Тупроғи ёғни шимиб олади.
8Ҳа, бу кун Эгамизнинг қасос кунидир.
Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
учун Эгамиз қасос оладиган йилдир бу.9Эдом ирмоқлари қатронга айланади,
Тупроғи олтингугуртга айланади,
Бутун юрт эса аланга ичида қолади.
10Аланга кечаю кундуз ўчмайди,
Тутун абадий кўтарилаверади.
Бу юрт авлодлар оша
Вайрона бўлиб қолаверади.
Ҳеч ким уни то абад босиб ўтмайди.
11У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади,
Уккию ▼
▼ …бойқушлару кирпилар…Укки… — ибронийча матнда айтиб ўтилган бу ҳайвонларнинг қандай ҳайвон эканлиги баҳсли.
қарғалар у ерда макон қилади.Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб,
Вайронаю харобага лойиқ топди.
12Бу юртда аслзодалар йўқ энди,
У ердан бирорта шоҳ чиқмайди,
Барча шаҳзодалари йўқ бўлиб кетади.
13Қалъаларида тиканлар ўсади,
Саройларида янтоқлар, қушқўнмас буталар битади.
У ер чиябўриларга маскан бўлади,
Туяқушларнинг бошпанаси бўлади.
14Ёввойи мушуклару сиртлонлар
Бир–бирига дуч келади,
Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди,
У ерда тун шарпалари дам олади,
Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади.
15Илонлар ▼
▼ илонлар — ибронийча матнда айтиб ўтилган бу ҳайвон қандай ҳайвон эканлиги баҳсли.
у ерда ин қуриб, тухум қўяди,Соя жойларда болаларини йиғади.
Қузғунлар у ерда жуфтланиб тўпланади.
16Мана, Эгамизнинг китобидан ▼
▼ Эгамизнинг китоби — Худо Ишаёга берган башоратлар назарда тутилган бўлиши мумкин.
топиб, ўқинг:Ҳайвонлару қушлардан биронтаси йўқ бўлмайди,
Уларнинг ҳаммаси жуфт–жуфт бўлади,
Эгамизнинг Ўзи шундай амр этган,
Унинг Руҳи ҳаммасини тўплади.
17Эгамиз қуръа ташлаб, ҳар бирининг улушини берди,
Арқон билан ўлчаб, юртни уларга бўлиб берди.
Бу юрт то абад уларнинг мулки бўлади,
Авлодлар оша улар бу ерда яшайди.
Copyright information for
UznUzbC