Isaiah 35
Нажот топишга умид
1Чўлу биёбон шод бўлади,Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди.
2Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади,
Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради.
Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг,
Шарон текислигининг ▼
▼ Шарон текислиги — 33:9 нинг биринчи изоҳига қаранг.
улуғворлиги Унга берилади.Улар Эгамизнинг шуҳратини,
Худойимизнинг улуғворлигини кўради.
3Қўллари чарчаганларга далда бергин,
Тиззалари букилганларга мадад бергин.
4Қўрқоқ юракларга шундай деб айтгин:
“Дадил бўлинг, қўрқманг!
Мана, Худойингиз!
Қасос келмоқда илоҳий интиқом ила,
Унинг Ўзи сизларга нажот беради.”
5Ўша пайтда кўрларнинг кўзлари очилади,
Карларнинг қулоқлари эса эшитади.
6Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди,
Соқов шодликдан ҳайқиради.
Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда,
Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла.
7Қизиб ётган қум ҳовузга айланади,
Қақраган ер қайнаётган булоқ бўлади.
Олдин чиябўрилар яшаган масканларда
Энди майса, қамиш, папируслар ўсади.
8Ўша ердан катта йўл ўтади,
Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади.
Нопоклар у йўлга қадам босмайди,
Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир.
Бу йўлдан юрадиганлар,
Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди ▼
▼ Бу йўлдан…адашмайди — ёки Идроксизлар ҳеч қачон бу йўлдан юра олмайди.
.9У ерда шер бўлмайди.
Йиртқич ҳайвон юрмайди.
Улар бу ерда топилмайди.
Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради.
10Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади,
Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
киради.Бошларида абадий шодлик тожи бўлади,
Шод–хуррамлик уларни қамраб олади,
Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади.
Copyright information for
UznUzbC