Isaiah 36
Оссурия қўшини Қуддусга таҳдид солади
1Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида ▼▼ Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йили — милоддан олдинги 701 йил.
Оссурия шоҳи Санхарив ▼▼ Оссурия шоҳи Санхарив — милоддан олдинги 705-681 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди. 2Лахиш шаҳридан ▼▼ Лахиш шаҳри — Қуддусдан қарийб 35 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
Оссурия шоҳи ўз мулозимини катта лашкар билан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиё ҳузурига юборди. У Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўлда эди. 3Шунда Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Осиф ўғли Йўх Қуддусдан чиқиб, мулозимнинг ёнига бордилар. Шоҳ Ҳизқиёнинг саройида Элияқим бош вазир бўлиб, Шавна котиб, Йўх эса мушовир бўлиб хизмат қилар эдилар. 4Мулозим уларга шундай деди:“Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: «Нимангга ишоняпсан ўзи? 5Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку! Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан? 6Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку! Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавнига ишонганларнинг ҳаммаси шу аҳволга тушади. 7Балки сизлар: ‘Биз Эгамиз Худога ишонамиз’, деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. Баъзи бир пайтларда одамлар мана шу маҳаллий саждагоҳларда Эгамизга сажда қилардилар.
қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: ‘Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар’, деб айтган экан–ку! ▼▼ Ахир, Ҳизқиё…айтган экан–ку! — Ҳизқиёнинг қилган ишларидан Худо мамнун эди (Қонунлар 12:2-7, 4 Шоҳлар 18:3-5 га қаранг). Аммо Оссурия шоҳи бу сўзларни Яҳудо халқини ва Қуддус аҳолисини Ҳизқиёга қарши қўзғатиш ниятида, Худога итоат қилмасликка ва ишонмасликка ундаш мақсадида айтган эди (шу бобнинг 15, 18-20–оятларига қаранг).
»8Келинглар, энди Оссурия шоҳи жаноби олийлари номидан сизлар билан бир гаров ўйнайлик. Биз сизларга икки мингта от берамиз, қани, уларни минишга одам топинглар–чи! 9Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига ▼
▼ отлиқлар — бу ўриндаги ибронийча сўз аравакашлар маъносини ҳам ифодалаши мумкин.
умид боғлаб ўтирибсиз. 10Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: «Ўша юртга бориб, у ерни вайрон қилинглар», деб амр берган–ку!”11Элияқим, Шавна ва Йўх Оссуриялик мулозимга: — Бу қулларингга орамийча ▼
▼ орамийча — орамий тили ўша даврда тижоратда ва халқаро дипломатик доираларда ишлатилган.
гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Тағин девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолмасин, — дедилар. 12Мулозим эса шундай жавоб берди: — Шоҳим бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин, деб мени юборибдими?! Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган. 13Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг! 14Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У барибир сизларни қутқара олмайди. 15«Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига таслим бўлмайди», деб Ҳизқиё сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин. 16Шоҳингиз Ҳизқиёга қулоқ солманглар. Мана, Оссурия шоҳи айтмоқда: мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга чиқинглар. Шунда ҳар кимга ўз узумзорию анжир дарахти ҳосилидан ейишга, ўз сардобасидан сув ичишга ижозат берилади. 17Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узумзорларга бой юртдир. 18Яна Ҳизқиё: «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамасин. Қани, қайси халқнинг худоси ўз юртини мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?! 19Хомат билан Арпад шаҳарларининг худолари қани?! Сефарвайимнинг ▼▼ Хомат…Арпад…Сефарвайим… — Хомат ва Арпад ҳозирги Суриянинг шимолида жойлашган эди. Сефарвайим шаҳрининг қаерда жойлашгани баҳсли.
худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни ▼▼ Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти бўлиб, Оссурия томонидан босиб олинган.
менинг қўлимдан қутқара олмади–ку! 20Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!” 21Аммо халқ жим тураверди. Биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди. 22Шундан кейин бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва мушовир Йўх қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар–да, Оссурия мулозимининг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.
Copyright information for
UznUzbC