‏ Isaiah 37

Шоҳ Ҳизқиё Ишаёдан маслаҳат сўрайди

1Шоҳ Ҳизқиё буларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб
…қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Кийимларни йиртиш ва қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
, Эгамизнинг уйига борди.
2У бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбарнинг ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар. 3Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар:

— Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
4Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.”

5Шоҳнинг айтиб юборган бу хабарини Ишаё эшитгач, 6Ҳизқиёнинг аъёнларига шундай деди:

— Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма.
7Мен Оссурия шоҳининг юрагига ғулғула соламан, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.”

Оссурия шоҳининг Ҳизқиёга мактуби

8Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан
Лахиш шаҳри — 36:2 изоҳига қаранг.
қайтиб кетганини эшитиб, шоҳнинг мулозими ҳам орқасига қайтди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.
9 10Санхарив: “Ҳабашистон
Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш (11:11 нинг иккинчи изоҳига қаранг).
шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди:

“Умид қилган худойинг сени алдамасин: «Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди», деб сени лақиллатмасин.
11Ахир, ўзинг эшитгансан–ку! Оссурия шоҳлари ҳамма юртларни ер билан яксон қилган. Энди сен қутуламан, деб ўйлаяпсанми?! 12Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?! 13Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”

14Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида очиб, ерга ёйди ва 15ёлвориб ибодат қилди: 16“Эй икки каруб
икки каруб — қанотли самовий мавжудотларнинг ҳайкаллари. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
17Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхаривнинг ҳамма айтганларини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй. 18Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари ҳамма халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар. 19Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди. 20Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Эгамиз эканингни билишсин!
…Сенинг танҳо Эгамиз эканингни билишсин — ибронийча матндан. Қумрон қўлёзмаларида Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй Эгамиз (яна 4 Шоҳлар 19:19 га қаранг).

Ишаё шоҳ Ҳизқиёга Худонинг сўзини етказади

21Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга шундай хабар юборди:

“Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: «Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.»
22Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди:

«Бокира қиз
Бокира қиз — шеърий усул бўлиб, шаҳар ёки юрт аҳлига ишора қилади.
Қуддус сендан нафратланади,
Устингдан кулади.
Гўзал Сион
Сион — 1:8 изоҳига қаранг.
орқангдан масхара қилади,
Бошини чайқайди.

23Кимни ҳақорат қилдинг ўзи?
Кимни таҳқирладинг?
Кимга қўрс гапирдинг?
Киборларча боқдинг, ҳей?
Исроил халқининг Муқаддас Худосига!
24Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг.
Ўзинг ҳақингда айтдингки:
‘Кўплаб жанг араваларим билан тоғ чўққиларини забт этдим.
Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим.
Энг баланд садр дарахтларини,
Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим.
Лубноннинг энг узоқ тепаликларига,
Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим.
25Мен қудуқлар қазиб,
Сувларидан ичдим.
Мисрнинг ҳамма дарёларини
Оёғим кафти билан қуритдим.’

26Эшитмаганмисан, эй Санхарив,
Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим,
Буни азалдан режа қилган эдим.
Энди амалга оширдим.
Қалъаларни вайронага айлантирсин деб,
Мен сенга куч бердим.
27Қўлу қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг,
Ваҳимага тушиб, уятга қолдилар.
Улар далада ўсган ўт, янги майсалар кабидир.
Томларда ўсган майсаларга
Томларда ўсган майсалар — қадимги Исроилда одатда уйларнинг томлари тупроқдан бўлиб, шиббаланган. Баъзан томларда майсалар ўсиб чиқар, лекин қуёш ва гармсел таъсирида тез қуриб қолар эди.
ўхшаб,
Етилмасдан олдин қуриб қолдилар
Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Етилмасдан олдин қуриб қолдилар — Қумрон қўлёзмаларидан (яна 4 Шоҳлар 19:26 га қаранг). Ибронийча матнда Улар томларда ўсган майсалардай, ҳали ҳосили етилмаган дала кабидир.
.

28Сени ҳар томондан биламан, эй Санхарив!
Қачон урушга чиқиб,
Уйингга қачон қайтишингни ҳам биламан.
Биламан: Мендан ғазабдасан.
29Мендан қаттиқ ғазабдасан.
Манманлигинг қулоғимга етиб келди.
Энди Мен бурнингдан ҳалқамни,
Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман
…Мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман — Оссурияликлар асирларга шундай муносабатда бўлишар эди.
.
Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.»

30Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларни тановул қиласиз. Иккинчи йили ҳам ўрнидан ўсиб чиққанини ейсиз. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз. 31Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отиб, мева беради. 32Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.
33Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди
…шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
.
34Келган йўлидан қайтиб кетади, шаҳарга кирмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. 35— Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати бу шаҳарни ҳимоя қилиб, сақлайман.”

36Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди! 37Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Ўз уйи Найнавога
Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум.
қайтиб, ўша ерда яшади.
38Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди, ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига
Арарат юрти — кейинчалик Арманистон таркибига кирган (ҳозирда Туркиянинг бир қисмини ташкил қилади).
қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди
…Исархаддўн шоҳ бўлди — милоддан олдинги 681-669 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
.
Copyright information for UznUzbC