‏ Isaiah 38

Ҳизқиё касал бўлиб қолади

1Ўша кунлари Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. Омиз ўғли Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: тайёргарлигингни кўриб қўявер, энди тузалмайсан, ўласан.”

2Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди: 3“Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.

4Шундан кейин Ишаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 5“Бориб, Ҳизқиёга шундай деб айт: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман. 6Сени ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ҳа, бу шаҳарни ҳимоя қиламан. 7Эй Ҳизқиё! Мен, Эганг, берган ваъдамни бажараман. Мана сенга Мендан аломат: 8ана қара! Ботаётган қуёш Охознинг зинапоясига
Охознинг зинапояси — археологик топилмаларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, бу зинапоя вақтни кўрсатадиган махсус қурилма сифатида хизмат қилар эди.
соя тушириб турибди. Ўша сояни ўн қадам орқага сурдираман.»”

Шундай қилиб, соя ўн қадам орқага кетди.

9Шоҳ Ҳизқиё соғайгандан кейин қуйидаги шеърни ёзди:

10“Мен айтдим:
Наҳотки ҳаётим чўққисида
Ўликлар диёрига
Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 5:14 изоҳига қаранг.
борсам?!
Умримнинг қолгани хазон бўлса?!
11Наҳот, Эгамни энди кўрмасам?!
Ҳа, Уни кўрмасман бу ёруғ дунёда.
Тирик зотларни энди кўрмайман.
Бу дунёдагилар билан бўлмайман.
12Чўпоннинг чодири йиғилганидай
Менинг умрим узилди,
Мендан тортиб олинди.
Умрим тўқувчининг матоси каби битди.
Унинг дастгоҳидаги ипдай
Менинг умрим ҳам қирқилди.
Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.
13Тонггача фарёд қилдим,
Шердай ҳамма суякларимни синдирасан.
Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.
14Қалдирғочу турнадай нола чекдим,
Мусичадай оҳ–воҳ қилдим.
Юқорига қарайвериб, кўзларим толди,
Эй Раббий, эзилдим, ёрдам бер менга!

15Энди мен нима десам экан?!
Эгам менга нима айтган бўлса,
Унинг Ўзи ўшани қилди.
Жоним тортган бу азоблар туфайли
Умрим бўйи итоат этиб юраман
…итоат этиб юраман — ёки …мен секин юраман.
.
16Эй Раббий, Сенинг тарбиянг яхшидир,
Чунки у ҳаёту соғликка етаклайди.
Сен менга соғлигимни қайтардинг,
Менга қайта ҳаёт бахш этдинг.
17Мана, ҳамма қийинчилигим
Яхшиликка айланди.
Қабрдан мени сақладинг
…мени сақладинг… — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …мени севдинг….
,
Ҳамма гуноҳларимни кечирдинг.
18Ахир, ўликлар диёри
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл (5:14 изоҳига қаранг). Қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, Шеўлда Худо билан мулоқот қилишнинг асло иложи йўқ эди.
Сенга шукур қилмайди,
Ўлим Сенга ҳамду сано айтмайди.
Қабрга борадиганлар
Сенинг садоқатингдан умид қилмайди.
19Мана, мен Сенга шукур айтмоқдаман.
Ахир, тириклар, фақатгина тириклар
Сенга шукур айтадилар–ку!
Оталар ўзларининг фарзандларига
Сенинг садоқатингни билдирадилар.

20Эгам мени қутқаради.
Бутун умримиз бўйи торли асбоблар ила
Эгамнинг уйида куйлаймиз.”

21Ишаё шундай деган эди: “Анжир ширасини олиб, яранинг устига қўйинглар. Шунда Ҳизқиё соғаяди.” 22Буни эшитган Ҳизқиё: “Эгамизнинг уйига боришимни қандай биламан? Буни нима исботлайди?” деб сўраганди
Ишаё шундай деган эди…22…Ҳизқиё…деб сўраганди — шу бобнинг 21-22–оятларидаги воқеалар 6 ва 7–оятларидаги воқеалар орасида юз берган. 4 Шоҳлар 20:6-9 га қаранг.
.
Copyright information for UznUzbC