Isaiah 4
1Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди:“Ўз нонимизни еймиз,
Ўз кийимимизни киямиз.
Шармандалигимиздан бизни қутқаринг,
Бизни сизники деб билишса бўлди.”
2Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга
Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади.
Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.
3Қуддусда омон қолганлар,
Ўша Сион шаҳрида қолганлар
“Муқаддас” деб аталади.
Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.
4Адолат руҳи, оташ руҳи ила
Раббий ювиб ташлайди
Қуддус халқининг ҳаром–харишини,
Поклайди Сионнинг қон доғларини.
5Жамоа узра кундузи булутни,
Тунлари тутунни, ёруғ алангани ▼
▼ …кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани… — Худо Исроил халқининг аждодларини қирқ йил давомида саҳрода бошлаб борган. Бу оятда ишлатилган тасвир Исроил халқига ўша воқеаларни эслатади (Чиқиш 13:20-22, 40:36-38 га қаранг).
Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида ▼
▼ Сион тоғи — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
.Ҳа, ўша ҳашаматли шаҳар узра
Эгам Ўзи соябон бўлади.
6У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан,
Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан.
Copyright information for
UznUzbC