Isaiah 40
Худонинг халқига тасалли сўзлари
1“Юпатинг, халқимни юпатинг,— демоқда Худойингиз. —
2Қуддуснинг руҳини кўтариб,
Унга шундай деб айтинг:
«Азоб косанг тўлиб бўлди,
Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг.
Ҳамма гуноҳларинг эвазига
Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг.»”
3Бир овоз янграмоқда:
“Чўлда ▼
▼ Бир овоз янграмоқда: “Чўлда… — ёки Чўлда бир овоз шундай ҳайқирмоқда: “….
Эгамизга йўл ҳозирланг,Саҳрода Худойимизга тўғри йўл очинг.
4Ҳар бир жарлик юксалади,
Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди.
Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади,
Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади.
5Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади,
Бутун жонзот биргаликда буни кўради.
Ҳа, Эгамиз Ўз оғзи билан шуни айтди.”
6Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди,
Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради ▼
▼ …Иккинчиси…сўради — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …У…сўради. Қумрон қўлёзмаларида …Мен…сўрадим.
.Биринчи овоз шундай деди:
“Инсон зотининг ҳаммаси майсадай,
Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир.
7Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда
Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади.
Мана, бу халқ майсанинг ўзи.
8Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади,
Худойимизнинг каломи эса абадий туради.”
9Эй хушхабар келтирган Қуддус,
Баланд тоққа чиқ!
Эй хушхабар келтирган Сион ▼
▼ Эй хушхабар келтирган Қуддус…Эй хушхабар келтирган Сион… — ёки Эй хушхабарни Қуддусга олиб келган…Эй хушхабарни Сионга олиб келган….
,Баланд овозда эълон қил!
Қўрқмагин, жар солгин!
Яҳудо шаҳарларига:
“Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин.
10Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади,
Қудрати ила ҳукмронлик қилади.
Унинг Ўзи тақдирлайди,
Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.
11Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади,
Қўзиларни қўлларида кўтаради.
Уларни кўтариб, бағрига босади,
Қўзилари билан бирга она қўйни
Эҳтиётлаб ҳайдаб боради.
Исроилнинг тенги йўқ Худоси
12Ким ҳовучи ила сувларни ўлчаган?!Ким қаричлаб осмонни ўлчаган?!
Замин тупроғини ўлчаган борми?!
Ким тоғларни тарозида тортиб кўрган?!
Тепаликларни тарози палласида тортган?!
13Ким Эгамизнинг Руҳига ▼
▼ Эгамизнинг Руҳи — Ибтидо 1:2 га қаранг.
йўл кўрсата олади?!Ким Унга маслаҳат бера олади?!
14У кимга маслаҳат солган?!
Ким Унга насиҳат берган?!
Ким Унга адолат йўлини ўргатган?!
Унга билим берган борми?!
Идрок йўлларини Унга кўрсатган борми?!
15Ахир, элатлар челакдаги бир томчи сувдайдир,
Улар тарози палласидаги чанг кабидир.
Мана, оролларни ҳам Эгамиз чангдай кўтаради.
16Лубнон юртидаги ҳайвонлар қурбонликка озлик қилади,
Ўрмонларининг дарахтлари эса етарли ўтин бўлмайди.
17Жамики элатлар Эгамиз олдида ҳеч нима эмас,
Эгамиз назарида улар арзимас, бўшлиқдир.
18Хўш, Худони кимга ўхшатасиз?!
Унга қандай қиёфани бераркансиз?!
19Ҳунарманд ясаган бутнинг қиёфасиними?!
Ахир, уста бутни олтин билан қоплаган.
Унга кумуш занжирлар ясаб берган.
20Ундай қилишга қурби етмаган эса
Чиримайдиган ёғоч топади.
Моҳир устани ёллаб,
Йиқилиб тушмайдиган бут ясаттиради.
21Билмайсизми?! Эшитмаганмисиз?!
Бошидан сизга айтилмаганми?!
Дунё пойдеворига қараб ҳам тушуниб етмайсизми?!
22Худо осмон гумбази узра ўтиради,
Замин аҳли чигиртка кабидир.
Худо осмонни парда каби ёйган,
Одамзод макон қилсин дея, чодир каби қурган.
23Шаҳзодаларни У пастга уради,
Замин ҳукмдорларини йўққа чиқаради.
24Эвоҳ, улар экилиши биланоқ қуриб қолади.
Ерга ўтқазилиши биланоқ сўлиб қолади.
Илдиз отиши биланоқ қуриб қолади.
Ҳа, Эгамизнинг нафаси уларни қуритади.
Бўрон уларни сомондай учириб кетади.
25“Мени кимга қиёслайсиз?
Ким Менга тенг кела олар?”
— деб айтади Муқаддас Худо.
26Кўзларингизни осмонга тикинг, қаранг:
Ахир, буларни ким яратган?
Худо осмонга юлдузларни териб қўйган–ку!
Унинг Ўзи ҳар бирига ном берган–ку!
Ўзининг буюк кучи, улуғ қудрати билан
Ҳар бирини ўз жойига чиқармай қўймайди.
27Эй Ёқуб насли, нима учун сен:
“Бошимга тушганни Эгамиз кўрмайди”, дейсан?
Эй Исроил халқи, нима учун сен:
“Машаққатларимни Худойим унутган”, деб айтасан?
28Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан?
Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку!
Бутун оламни У яратган–ку!
У чарчамайди, ҳолдан тоймайди,
Унинг донолигини билиб бўлмайди.
29У толиққанга куч беради,
Заифнинг кучига куч қўшади.
30Ҳатто ёшлар чарчайди, ҳолдан тояди,
Йигитлар қоқилиб, йиқилади.
31Эгамиздан умид қилганлар эса
Янгидан куч олади,
Бургут сингари парвоз қилади.
Улар югуриб, чарчамайди,
Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.
Copyright information for
UznUzbC