‏ Isaiah 41

Худонинг Исроил халқига берган ваъдаси

1Эгам айтар: “Менинг олдимда сукут сақланг,
Эй денгиз ортидаги юртлар!
Халқларнинг кучи қайта тиклансин.
Улар яқинроқ келиб, гапирсинлар.
Ҳукм қилишга бирга йиғилайлик.

2Ким шарқдан ғолиб шоҳни
шарқдан ғолиб шоҳ — Форс шоҳи Куруш назарда тутилган бўлиши мумкин (44:28, 45:1, 48:14 га қаранг). У Кир исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 559-530 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. Милоддан олдинги 539 йилда Бобилни босиб олиб, кейинги йили яҳудийларга Бобилдан ўз юртларига қайтишларига рухсат берган (Эзра 1:1-4 га қаранг).
чақирди?!
Ким уни Ўз хизматига чақирди?!
Ким унга элатларни бўйсундиради?!
Ким шоҳларни оёғи остида эзади?!
Ғолиб шоҳ ўз қиличи билан
Уларни чопиб ташлайди,
Ёйи билан уларни сомондай учиради.
3Уларни таъқиб қилади,
Оёқ босмаган йўлдан юради,
Ўша жойлардан эсон–омон ўтади.
4Бу воқеалар ортида турган ким?!
Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?!
Мен эмасми?!
Азалдан Мен сизнинг Эгангизман,
Охиргача ҳам Эгангиз бўламан.

5Денгиз ортидаги юртлар
Буни кўриб, қўрқади.
Ер юзининг тўрт бурчидан титраб,
Улар яқинлашиб келади.
6«Қўрқмагин», дея ҳамма
Бир–бирига далда беради.
7Мана, ҳунарманд одам
Тилла устасига далда беради.
Мисгар: «Ҳа, яхши чиқди», деб
Темирчига далда беради.
Йиқилиб тушмасин деб, бутни михлаб қўяди.

8Аммо сен–чи, эй қулим Исроил,
Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли,
Дўстим Иброҳимнинг авлоди!
9Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим,
Ернинг олис бурчакларидан чақирдим.
Айтдимки: «Сен Менинг қулимсан,
Сени танладим, рад этмадим.»
10Қўрқма, Мен сен билан биргаман,
Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман.
Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман,
Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
11Ҳа, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси
Шармандаю шармисор бўлиб қолади,
Душманларинг йўқ бўлади, нобуд бўлади.
12Уруш қиладиганларни излаб ҳам топа олмайсан,
Сен билан жанг қилганлар тамомила тугаб битади.
13Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман,
Сенга: «Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман» деган Менман.”

14Эгамиз шундай айтмоқда:
“Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли!
Сен кичкина бир чувалчангдайсан.
Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман.
Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси,
Сенинг қутқарувчингман.
15Сендан буғдой янчадиган хўптир
буғдой янчадиган хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта. Донни бошоқдан ажратиб олиш учун ўрилиб хирмонга ёйилган буғдой устидан хўптир юргизиларди. Яна 21:10 изоҳига қаранг.
ясайман,
Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан,
Сен тоғларни янчасан, эзасан,
Тепаликларни
…тоғлар…Тепаликлар… — Исроил халқининг кучли ва мағрур душманларига ишора.
сомон қиласан.
16Сен уларни совуриб ташлайсан,
Уларни шамол учириб кетади.
Бўрон уларни тўзғитади,
Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан,
Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан.

17Қашшоқлару муҳтожлар сув излар,
Аммо сув йўқ.
Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган.
Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман,
Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман.
18Яланғоч тепаликлардан дарёлар ўтказаман,
Водийлар ўртасида булоқлар очаман.
Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман,
Қақраган ерда булоқлар очаман.
19Чўлда садр, акас, зайтун дарахтларини,
Ҳамда мирта буталарини
мирта буталари — доим яшил, хушбўй ўсимлик.
ўстираман,
Саҳрода сарв, арча, қарағай дарахтларини ўстираман.
20Мана, ҳамма кўриб билсин,
Буларни Мен, Эгангиз,
Ўз қўлим билан қилганимни улар тушунсин.
Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси,
Буларни яратганимни улар англаб етсин.”

Бутлар фойдасиздир

21Ёқуб наслининг Шоҳи — Эгамиз, шундай дейди:
“Даъволарингизни айтинг,
Исботингизни келтиринг.
22Қани, бутларингизни олиб келинг,
Келажакда нима бўлишини
Бутларингиз айтиб берсин.
Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи!
Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик.
Охири нима бўлишини билайлик.
Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин.
23Эй бутлар! Келажакни бизга билдиринг,
Шунда худо эканлигингизни биламиз.
Бирон яхшилик ёки ёмонлик қилиб кўринг–чи,
Кўриб, биргаликда ваҳимага тушайлик.
24Ахир, сизлар ҳеч нима эмассиз,
Ишларингиз эса ундан ҳам баттар.
Сизни танлаганнинг ўзи жирканчдир.

25Мен шимолдан бир етакчи
бир етакчи — Форс шоҳи Куруш назарда тутилган бўлиши мумкин (41:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
чақирдим.
Ана, у келади.
Шарқдан келиб, Менинг номимга шуҳрат келтиради.
Ҳукмдорларни у тупроқдай оёқ ости қилади,
Кулолнинг лойидай қилиб тепкилайди.
26Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?!
Ким буни илгари билдирибдики, «У ҳақ эди», деб айтсак?!
Бутлар бу ҳақда гапирмади, хабар бермади,
Ҳеч ким уларнинг овозини эшитмади.
27Мен, Эгангиз, биринчи бўлиб бу хушхабарни Қуддусга етказдим,
Сионга элчи жўнатиб, шундай деб айтишни буюрдим:
Халқинг келяпти! Улар уйларига қайтиб келишяпти!
28Мен бутларга қарадим,
Лекин улар Менга ҳеч нарса айтмади.
Саволимга улар жавоб бермади.
29Қаранг, бутларнинг ҳаммаси сохта,
Қилган ишлари ҳеч нима эмас,
Ҳамма бутлар шамолдай беҳуда.”
Copyright information for UznUzbC