‏ Isaiah 42

Эгамиз танлаган қул

1Эгам айтар: “Мана Менинг қулим,
Ўзим уни қўллаб–қувватлайман.
Мен Ўзим уни танлаганман.
Ундан жуда мамнунман.
Мен унга Ўз Руҳимни бердим,
У элатларга адолат келтиради.
2У бақирмайди, қаттиқ гапирмайди,
Кўчаларда овозини баланд кўтармайди.
3Эзилган қамишни синдирмайди,
Тутаётган пиликни ўчирмайди,
Содиқ бўлиб, адолат келтиради.
4Ер юзида адолат ўрнатмагунча
У ҳолдан тоймайди,
Унинг жасорати сўнмайди.
Денгиз ортидаги юртлар
Унинг йўл–йўриқларини кутади.”

5Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда:
“Мен осмонни яратиб, уни ёйганман
…уни ёйганман… — 40:22 ва Забур 103:2 га қаранг.
,
Ерни яратиб, уни тўлдирганман,
Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман,
Жамики одамзодга ҳаёт берганман.
6Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим.
Мен сенинг қўлингни кучайтираман,
Ўзим сени ҳимоя қиламан.
Халқим билан тузган аҳдимни
Сен орқали амалга ошираман,
Жамики элатларга сен орқали нур сочаман.
7Сен кўрларнинг кўзларини очасан,
Маҳбусларни зиндондан озод қиласан,
Зулматда ўтирганларни қутқарасан.
8Мен Эгангизман!
Менинг номим шудир!
Мен шуҳратимни бировга бермайман,
Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони
Бутлар билан баҳам кўрмайман.
9Мен сизларга келажакдаги воқеаларни
Юз бермасдан олдин айтяпман.
Олдин аён қилганларимга қаранг,
Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!”

Ҳамду сано мадҳияси

10Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг!
Ер юзининг ҳар бир четидан
Эгамизни тараннум этинг!
Эй кемаларда сузиб келадиганлар,
Денгиздаги барча жонзотлар,
Эгамизга қўшиқ айтинг!
Эй денгиз ортидаги юртлару
Бу юртларни тўлдирганлар,
Эгамизга қўшиқ айтинг!
11Саҳролар, у ердаги шаҳарлар хитоб қилсин,
Кедар
Кедар — Арабистон саҳросидаги ерлар.
қишлоқларининг аҳли шод бўлсин!
Села
Села — Эдом юртидаги бу шаҳар, Ўлик денгиздан қарийб 40 километр жанубда, баланд ясси тоғда жойлашган.
аҳли шодликдан куйласин,
Тоғ чўққиларидан ҳайқирсин!
12Улар Эгамизни улуғласин,
Денгиз ортидаги юртларда ҳам
Унга ҳамду санолар айтсин!
13Эгамиз баҳодир йигитдай олға босади,
У ғайратли жангчидай келади, хитоб қилади.
Ҳайқириб, душманларидан устунлигини кўрсатади.

Худонинг мададкор сўзи

14Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим,
Жим турдим, Ўзимни тутдим.
Энди эса туғаётган аёлдай
Оғир нафас оламан, фарёд қиламан.
15Тоғу тепаликларни вайрон қиламан,
Жамики ўт–ўланни қуритаман,
Ирмоқларни қуруқ ерга
…қуруқ ерга… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …оролларга…. Ирмоқлар қуриб боргани сари, уларнинг ўртасида қуруқлик ҳосил бўлиб, оролларга ўхшаб кўринарди.
айлантираман,
Ҳатто ботқоқликларни қуритаман.
16Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман,
Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман.
Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман,
Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман.
Мана шу айтганларимни қиламан,
Уларни тарк этмайман.
17Бутларга ишонганлар уятга қолади.
Ҳа, бутларни «худоларимиз» дейдиганлар
Шармандаю шармисор бўлади.

Ношуд Исроил халқи

18Эшитинг, эй карлар,
Қаранг, кўриб қўйинг, эй кўрлар!
19Менинг қулимдай кўр бўлган борми?!
Мен юборган хабарчидай кар бўлган борми?!
Мен танлаганларимдай кўр бўлган борми?!
Мен, Эгангизнинг қулидай кўр бўлган борми?!
20Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз,
Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.”

21Ўз адолати ҳақи,
Эгамиз Ўз қонунларини
Улуғ ва шарафли қилмоқни истади
Ўз адолати ҳақи, Эгамиз…истади — Чиқиш 34:29-32, Қонунлар 4:5-8 га қаранг.
.
22Аммо бу халқ талон–тарож қилинган
…бу халқ талон–тарож қилинган… — Оссурия ва Бобил халқлари Исроил халқини талон–тарож қилгани назарда тутилган (10:5-11, 39:5-7 га қаранг).
,
Ҳаммаси зиндонда тутқун, қамоққа ташланган.
Улар қўлга тушди, қутқарадигани йўқ.
Улар ўлжа бўлди, “Қайтариб бер” дейдигани йўқ.
23Қайси бирингиз буларни эшитасиз,
Эътибор бериб, ўтмишга қулоқ соласиз?!
24Ёқуб наслини ўлжа қилиб қўйган ким?
Исроил халқини талончиларга берган–чи?
Эгамиз эмасми?!
Ахир, биз Унга қарши гуноҳ қилдик–ку!
Унинг йўлидан юришни истамадик,
Унинг йўл–йўриқларига қулоқ солмадик.
25Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини,
Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди.
Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз,
Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз.
Copyright information for UznUzbC