‏ Isaiah 45

Шоҳ Куруш — Эгамизнинг танлагани

1Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушни
Куруш — 41:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
ўнг қўлидан тутиб турибман.
Халқларни унга итоат эттирай дея,
Шоҳларни қуролсизлантираман.
Унинг олдида эшиклар очиқ туради,
Дарвозалар ёпилмайди.”
Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда:
2“Мен Ўзим Сенинг олдингда бораман,
Тоғларни
Тоғлар — Қумрон қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржимадан.
текисликка айлантираман,
Бронза эшикларни парчалайман,
Темир тамбаларни синдираман.
3Мен Эганг эканлигимни билиб олгин,
Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен
Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин деб,
Яшириб қўйилган бойликларни,
Зулматдаги хазинани сенга бераман.
4Қулим Ёқуб ҳақи,
Ўзим танлаган Исроил ҳақи,
Сенинг исмингни айтиб чақирдим.
Сенга ном ато қилдим,
Аммо сен Мени билмайсан.
5Мен Эгангман, бошқаси йўқ,
Мендан ўзга худо йўқ!
Сенга мадад бераман,
Аммо Мени билмайсан.
6Мендан бошқаси йўқлигини
Шарқу ғарбда ҳамма билсин, дедим.
Мен Эгангман, бошқаси йўқ!
7Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан,
Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман.
Мен Эгангман!
Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан!

8Эй самолар, юқоридан солиҳлик ёғдиринг,
Ҳа, солиҳлик булутлардан қуйилсин.
Ердан нажот униб чиқсин,
Солиҳлик билан бирга яшнасин.
Мен Эгангизман! Мен уни яратганман.”

9Ҳолингизга вой!
Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар!
Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар!
Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?!
“Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?!
10Туғилмаган ҳомила отасига:
“Нима туғдиряпсиз ўзи?” деб айтадими?!
Онасига: “Нимага мени туғяпсиз ўзи?” дейдими?!
Сизларнинг ҳолингизга вой!
11Исроил халқининг Муқаддас Худоси,
Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда:
“Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг
Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?!
Ўз қўлларим ижоди тўғрисида
Менга кўрсатмалар берасизми?!
12Заминни барпо қилган,
Ер юзида инсонни яратган Менман.
Мен Ўз қўлим билан осмонни ёйдим,
Барча самовий жисмларга Мен буйруқ бердим.
13Мен Ўзим Курушни қўзғатиб,
Унга ғалаба бераман.
Унинг барча йўлларини текислайман.
У Менинг шаҳримни қуради.
Пораю мукофот олмасдан
Менинг асирларимни қўйиб юборади.”
Сарвари Олам шундай деди.

Эгамиз танҳо Худо ва нажоткордир

14Эгамиз айтмоқда: “Мисрнинг бойликлари,
Ҳабашистоннинг
Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш (11:11 нинг иккинчи изоҳига қаранг).
хазиналари сеники бўлади!
Саво юртининг
Саво юрти — 43:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
баланд бўйли одамлари сенга келади.
Улар сенга эргашади.
Занжирбанд бўлиб, сенга таъзим қилади.
Ёлвориб: «Ҳа, Худо сизнинг орангизда!
Ундан бошқа Худо йўқ!» дейди.”

15Эй Исроил халқининг Худоси — қутқарувчи!
Ҳақиқатан ҳам, Сен Ўзини яширадиган Худосан.
16Бут ясайдиганлар биргаликда уятга қолди.
Ҳаммаси шармандаю шармисор бўлди.
17Исроилни эса Эгамиз қутқарди,
То абад нажот берди!
Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз,
То абад уятга қолмайсиз!

18Эгамиз Самоларни яратган,
У Худодир!
У ерни барпо қилган, мустаҳкамлаган.
Ерни бўш қилиб эмас,
Яшашга лойиқ қилиб яратган.
У шундай деб айтмоқда:
“Мен Эгангизман, бошқаси йўқ.
19Мен сизларга яширин жойда,
Зимзиё юртда гапирмадим.
Мен Ёқуб наслига: «Бўш жойлардан
Мени қидиринг!» деб айтмадим.
Мен Эгангизман.
Ҳақиқатни айтаман,
Тўғрисини эълон қиламан.

20Эй халқларнинг омон қолганлари,
Йиғилинглар, яқинлашиб, бирга келинглар!
Ёғоч бутларини олиб юрадиганлар,
Қутқармайдиган худога ибодат қиладиганлар
Ҳеч нарсани англаб етмайдилар.
21Гапиринг, исбот келтиринг.
Ўзаро маслаҳатлашинг.
Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди?
Азалдан ким айтиб берган эди?
Мен Эгангиз эмасми?!
Мендан бошқа Худо йўқ!
Мен одил Худоман, қутқарувчиман!
Мендан бошқаси йўқ.
22Менга юз буринг, нажот топасиз,
Эй заминнинг барча четлари!
Ҳа, Мен Худоман, бошқаси йўқ.
23Ўзим ҳақим онт ичдим
Ўзим ҳақим онт ичдим… — қадимги Яқин Шарқда одамлар айтган гапини тасдиқлаш учун, ўзларидан буюкроқ зот номини ёки нарсани ўртага қўйиб қасам ичишар эди. Худо борлиқдаги энг буюк Зот бўлгани учун, У айтган сўзининг қатъий эканлигини кўрсатиш мақсадида Ўз номини ўртага қўйиб қасам ичди.
,
Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас:
Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади,
Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади.
24Мен ҳақимда: «Фақатгина Эгамизда адолат, қудрат бор», деб айтадилар.
Мендан ғазабланганларнинг ҳаммаси
Менга келадилар, улар уялиб қоладилар.
25Аммо бутун Исроил насли
Мен — Эгаси туфайли нажот топади.
Улар мақтовга сазовор бўлади.”
Copyright information for UznUzbC