Isaiah 46
1Эгам айтар: “Худо Бэл тиз чўкди, худо Наво ▼▼ Худо Бэл…худо Наво… — Бэл Бобилнинг бош худоси эди (Мардух исми билан ҳам танилган). Наво (Мардухнинг ўғли) ҳам Бобил халқи учун муҳим бир худо эди.
букилди.Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди.
Олдин кўтариб юрганларингиз
Энди толиққанга юк бўлди.
2Улар эгилди, бирга тиз чўкди,
Улар энди юкни қутқара олмайди,
Ўзлари эса асир бўлиб кетади.
3Эй Ёқуб насли! Менга қулоқ солинг!
Эй Исроил наслининг омон қолганлари!
Эй халқим! Туғилганингдан бери сени онадай кўтариб юрдим,
Ҳа, дунёга келмасингдан олдин Мен таянчинг бўлдим.
4Кексайгунингча ҳам Мен Ўшаман,
Сочинг оқарганда ҳам сени кўтариб юраман.
Мен сени яратганман, Ўзим сени кўтараман.
Ўзим сени кўтариб, қутқараман.
5Мени кимга ўхшатасан?!
Кимга тенглаштирасан?!
Мени кимга таққослайсан?!
Нима, Мен ўшалар билан тенг бўлиб қолдимми?!
6Мана, одамлар ҳамёндан тилла чиқарадилар.
Кумушни тарозиларда тортадилар.
Уста ёллаб, худо ясаттирадилар.
Улар ўша худосига таъзим қиладилар.
Ҳа, унга сажда қиладилар.
7Ўша худосини опичлаб олиб кетадилар,
Уни жойига ўрнатиб, турғизиб қўядилар.
У жойидан қимирламай тураверади.
Кимдир унга ёлворганда, жавоб бермайди,
Машаққатидан халос қила олмайди.
8Буни ёдда тутинг, маҳкам бўлинг!
Эй исёнкорлар, буни эсга олиб туринг!
9Азалдан бўлганларни ёдда тутинг!
Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ!
Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ!
10Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман.
Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман.
«Ниятларим бажо бўлади,
Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман.
11Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман.
Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни
Узоқ юртдан чақиряпман ▼
▼ Шарқдан…чақиряпман — Форс шоҳи Куруш назарда тутилган бўлиши мумкин (41:2 изоҳига қаранг).
.Мен Ўз айтганимни бажо қиламан!
Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман!
12Менга қулоқ солинг, эй ўжарлар!
Ғалаба узоқ, деб ўйлаганлар!
13Мана, Мен ғалаба келтираман, у узоқда эмас.
Кечиктирмай нажот бераман.
Ҳа, Қуддусга ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
нажот ато қиламан,Исроилга Ўз улуғворлигимни бераман.”
Copyright information for
UznUzbC