‏ Isaiah 48

Худонинг исёнкор халқи

1Эшитинг буни! Эй Ёқуб насли!
Эй Исроил номи билан аталадиганлар,
Яҳудо уруғидан чиққанлар!
Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар,
Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар,
Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас.
2Ҳа, сизлар ўзингизни муқаддас шаҳар
муқаддас шаҳар — яъни Қуддус.
номи ила атадингиз,
Исроил халқининг Худосига таяндингиз,
Ахир, Унинг номи Сарвари Оламдир.

3Эгамиз сизларга шундай деди:
“Бўлиб ўтганларни олдиндан Мен айтдим,
Оғзимдан чиқиши билан буларни билдирдим,
Бирданига ҳаракат қилдим ва улар содир бўлди.
4Ахир, қайсарлигингни Мен биламан–ку!
Бўйнинг темирдай, пешананг бронзадай қаттиқ!
5«Буларни менинг санамим қилди,
Қуйма, ўйма бутларим амр қилди», деб
Айтмагин, дея Мен олдиндан айтдим,
Бажо бўлмасдан олдин, бўлиб ўтганларни билдирдим.
6Буларнинг ҳаммасини эшитдинг,
Наҳотки энди эътироф этмасанг?!
Ҳозирдан бошлаб янгиларини,
Ўзинг билмаган яширин нарсаларни
Сенга эшиттирдим.
7Булар ҳозир яратилди, қадимда эмас,
Бу тўғрида сен илгари эшитмагансан.
Йўқ! Сен: «Мен буларни биламан–ку!»
— деб айта олмайсан.
8Ҳа, эшитмагансан, билмайсан ҳам,
Ҳатто азалдан ҳам қулоқларинг очилмаганди.
Мен биламан–ку хиёнаткор эканлигингни,
Туғилганингданоқ сен исёнкор деб аталгансан.
9Ўзимнинг исмим ҳақи ғазабимни босяпман,
Шарафим ҳақи Ўзимни тутяпман,
Бўлмаса, сени йўқ қилган бўлардим.
10Мана, Мен сени покладим,
Аммо кумушдай қилиб эмас.
Сени кулфат ўчоғида синадим.
11Ўз ҳақим, ҳа, Ўз ҳақим учун шундай қиламан!
Ахир, нимага Мен бадном бўлишим керак?!
Шуҳратимни бировга бериб қўймайман.

Исроил Бобил зулмидан халос бўлади

12Менга қулоқ тут, эй Ёқуб насли!
Ўзим чақирган Исроил халқи, эшит!
Мен Ўшаман!
Боши ҳам, охири ҳам Мен Ўзимман.
13Ҳа, Менинг қўлим заминнинг пойдеворини
заминнинг пойдевори — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди.
қўйган,
Самоларни ёйган Менинг қўлимдир.
Мен уларни чақирганимда
Улар биргаликда туради.
14Ҳаммангиз тўпланиб, эшитинг!
Бутларнинг қайсиси буларни билдирди?!
Курушни
Куруш — 41:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Мен, Эгангиз, яхши кўраман.
У Бобилда Менинг ниятимни бажо келтиради.
Менинг қўлим Бобилликларга
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 20–оятида ҳам бор).
қарши бўлади.
15Мен айтдим! Ҳа, Мен Ўзим айтдим!
Уни Мен чақирганман!
Уни Мен олиб келдим,
У ғалабага эришади.
16Менга яқинлашинг! Бунга қулоқ солинг!
Азалдан ҳеч нарсани яширмай айтдим,
Бошиданоқ Мен ўша ердаман.”

Мана энди Эгамиз Раббий мени
Ҳамда Ўз Руҳини юбормоқда
Мана энди Эгамиз Раббий мени Ҳамда Ўз Руҳини юбормоқда — бу сўзларни айтган одам Ишаё ёки Эгамиз танлаган қул (42:1-9 га қаранг) ёхуд шоҳ Куруш (шу бобнинг 14-15–оятларига қаранг) бўлиши мумкин.
.
17Қутқарувчингиз, Исроил халқининг Муқаддас Худоси —
Эгамиз шундай айтмоқда:
“Мен Эгангиз Худоман!
Яхши бўлинг деб, сизларга йўл–йўриқ кўрсатаман,
Юрадиган йўлларингиздан етаклайман.
18Қанийди амрларимга қулоқ солганингизда!
Ўшанда фаровонлигингиз дарёдай бўларди,
Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди.
19Уруғингиз қум каби бўларди,
Наслингиз қум зарраларидай сон–саноқсиз бўларди.
Уларнинг номи ўчиб кетмаган бўларди,
Менинг олдимдан йўқотилмаган бўларди.”

20Энди Бобилдан чиқиб кетинг,
Бобилликлардан қочинг.
Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг!
Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг!
“Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг!
21Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда,
Улар ташналикдан қийналмадилар.
Худо улар учун қоядан сув чиқарди
Худо улар учун қоядан сув чиқарди — Чиқиш 17:1-7 га қаранг.
.
У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди.

22“Ёвузларга омонлик йўқ”, дейди Эгамиз.
Copyright information for UznUzbC