Isaiah 5
Узумзор қўшиғи
1Қўшиқ айтай суюклигимга,Айтай муҳаббат қўшиғимни
Унинг узумзори ҳақида.
Суйганимнинг узумзори бор эди
Тупроғи унумли тепаликда.
2Ерни ағдариб, тошлардан тозалади,
Ўтқазди энг сара узум токини,
Қоровул минорасини ўртага қурди.
Узум сиқиш чуқурини ▼
▼ Узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди.
тайёрлади,Узумларнинг пишишини У кутди,
Аммо ҳосил итузум бўлди.
3Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи,
Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида.
4Яна нима қилишим керак эди узумзор учун?
Унга қилмаганим яна не қолди?!
Узумларнинг пишишини кутганимда,
Нега ҳосил итузум бўлди?!
5Энди Мен сизларга айтаман
Нима қилишимни узумзоримни.
Четан деворини олиб ташлайман,
Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин.
Унинг деворини бузиб ташлайман,
Узумзорим пайҳон қилинсин.
6Мен уни харобазор қиламан,
Энди токларим буталмайди,
Ери ҳеч юмшатилмайди.
Тиканлар, чангалзор билан қоплансин,
Булутларга ҳам амр бераман,
Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин.
7Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи,
Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари.
Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди,
Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди.
Ишаё адолатсизликни қоралайди
8Эй кўплаб уй сотиб оладиганлар!Ҳолингизга вой!
Эй даласига яна дала қўшиб оладиганлар!
Ҳолингизга вой,
Ҳа, бошқаларга жой қолдирмайсиз,
Энди бу юртда ёлғиз ўзингиз қолиб кетасиз.
9Сарвари Оламнинг сўзи аён бўлди менга:
“Кўплаб уйлар, шубҳасиз, хароб бўлади,
Катта, чиройли уйлар кимсасиз қолади.
10Йигирма таноб ▼
▼ Йигирма таноб — ибронийча матнда Ўнта бўйинтуруқ, яъни ўн жуфт ҳўкиз бир кунда шудгор қиладиган дала (тахминан 4 гектар).
узумзор икки кўза ▼▼ икки кўза — ибронийча матнда бир бат, тахминан 22 литрга тўғри келади.
шароб беради,Ўн сават ▼
▼ Ўн сават — ибронийча матнда Бир ҳўмр, тахминан 220 литрга тўғри келади.
уруғ аранг бир сават ▼▼ бир сават — ибронийча матнда бир эфа, тахминан 22 литрга тўғри келади.
ҳосил беради.”11Ҳолингизга вой, эй эрта тонгда туриб,
Ўткир ичимлик ортидан қувадиганлар!
Ҳолингизга вой, эй тунда алламаҳалгача
Шароб ичиб қизийдиганлар!
12Зиёфатларингизда лира, арфа,
Чилдирма, най чалинар, шароб ичилар!
Бироқ Эгамнинг ишларини англамайсизлар,
Унинг қўллари ижодини кўрмайсизлар!
13Шу боис, халқим Мени билмагани туфайли сургунга кетди.
Амалдорлари очликдан ўлиб кетди,
Кўплари ташналикдан ўртаниб ёнди.
14Ҳа, беҳад очилиб кетди
Ўликлар диёрининг ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
иштаҳаси,Чексиз очилиб кетди унинг оғзи,
Тушиб кетди у ерга Қуддуснинг обрўси,
Ўликлар диёрига кетди кўп одами,
Шовқин–сурони, юксалгани ҳам.
15Шундай қилиб, инсон шарманда бўлди,
Одамзод тиз чўктирилди,
Киборларнинг кўзлари ерга қаради.
16Бироқ Сарвари Олам адолати ила юксалади.
Мана, Муқаддас Худо одиллиги ила
Муқаддаслигини кўрсатди.
17Қўзилар ўтлайди энди ўзларининг
Яйловида ўтлагандай,
Сарсон бўлиб юрган бўрдоқилар
Еб тўяди вайроналарда ▼
▼ …Сарсон бўлиб юрган бўрдоқилар Еб тўяди вайроналарда — ёки …Бегоналар бойларнинг вайроналари орасида еб тўядилар.
.18Ҳолингизга вой! Эй ёлғонни арқон қилиб
Айбларини тортиб келадиганлар!
Эй араванинг арқони билан
Гуноҳларини судраб келадиганлар!
19Сизлар айтасиз: “Қани, тез бўлсин,
Қиладиганини дарров қилсин,
Токи биз буни кўрайлик.
Исроил халқининг Муқаддас Худосининг мақсади
Зудлик билан амалга ошсин,
Токи биз буни билиб олайлик.”
20Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши,
Яхшини ёмон деб айтадиганлар,
Зулматни нур билан,
Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар!
Эй аччиқни ширин,
Ширинни аччиқ дейдиганлар!
21Ҳолингизга вой, эй ўзини доно деб билганлар,
Ўзларини идрокли деб ҳисоблаганлар!
22Ҳолингизга вой, эй шароб ичишда
Қаҳрамон бўлганлар,
Ичкиликни аралаш–қуралаш ичишда
Баҳодирлик кўрсатганлар.
23Пора эвазига айбдорни ҳақ деб топганлар,
Солиҳларнинг тўғрилигини инкор қилади улар!
24Шу боис аланганинг тили сомонни ютгандай,
Уларнинг илдизи чириб кетади,
Қуруқ хашак оловда куйиб битгандай,
Уларнинг ғунчаси чангдай учиб кетади.
Сарвари Оламнинг таълимотини улар рад қилди,
Исроил халқининг Муқаддас Худосининг сўзидан нафратланди.
25Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди,
У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди.
Шунда тоғлар ларзага келди,
Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди.
Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади,
Унинг қўли ҳамон
Исроилга қарши кўтарилганча турарди.
Худо, Исроилга ҳужум қилсин деб, бегона халқларни олиб келади
26Узоқдаги халқларга ▼▼ Узоқдаги халқлар — Оссурия ва Бобил халқлари назарда тутилган бўлиши мумкин. Оссурия лашкари милоддан олдинги 722 йилда Исроилни, яъни шимолий шоҳликни босиб олди. Милоддан олдинги 701 йилда эса Оссурияликлар Яҳудога, яъни жанубий шоҳликка ҳужум қилишди, аммо уни босиб ололмай, ортга чекинишди. Яҳудони милоддан олдинги 605 йилда Бобил лашкари босиб олди.
Эгам белги беради,Ернинг четидаги халқларга ишора юборади.
Ана, улар келаётир бу ерга тез, шиддат ила!
27Улар на чарчайди, на йиқилади,
На мудрайди, ё на ухлайди,
На камари бўшалади,
На чориғининг иплари узилади.
28Уларнинг ўқлари ўткирланган,
Ҳамма ёйлари тортиб боғланган,
Отларининг туёқлари чақмоқтошга ўхшар,
Араваларининг ғилдираклари қуюн кабидир.
29Улар шерга ўхшаб бўкиради,
Йиртқич шер каби ўкиради,
Ўкириб, ўлжасини ушлайди, олиб кетади,
Ҳеч ким уни қутқариб ололмайди.
30Ўша куни гувиллаган денгизга ўхшаб
Юрт узра ўкириш эшитилади.
Ана юртга қаранг!
Зулмат ва кулфат,
Булутлар туфайли нур хира бўлди.
Copyright information for
UznUzbC