‏ Isaiah 52

Худо Қуддусни қутқаради

1Уйғон, уйғон, эй Қуддус,
Куч–қудратга тўлгин.
Ажойиб кийимларингни кийгин,
Эй Сион, муқаддас шаҳар!
Мана энди суннатсизлар, нопоклар
Дарвозаларингдан ичкари кирмайди!
2Қани, тур, тупроқни қоқиб ташла!
Эй Қуддус, ўз тахтингга ўтир!
Бўйнингдаги занжирни узиб ташла,
Эй асира қиз
қиз — 37:22 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Сион!

3Мана Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар бепул сотилган эдингиз, энди пулсиз қутқариласиз.” 4Ҳа, Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Олдин халқим Мисрга борди. У ерда мусофир бўлди. Кейин Оссурияликлар сабабсиз уларга зулм ўтказди. 5Бу нимаси? — демоқда Эгамиз. — Халқим беҳудага босиб олинди. Ҳукмдорлари фарёд қилмоқда, — демоқда Эгамиз. — Менинг номим доимо, кун бўйи ҳақорат қилинмоқда. 6Шу боис халқим номимни билиб олади. Ҳа, Мен гапираётганимни ўша куни улар билиб олади. Мана, Мен Ўшаман.”

7Тоғлар оша тинчликни эълон қилган
Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!
У хушхабар олиб келмоқда,
У нажотни эълон қилмоқда,
У Қуддусга
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 8–оятида ҳам бор). 1:8 изоҳига қаранг.
: “Худойинг ҳукмрондир”, демоқда.
8Қулоқ солинг! Соқчиларингиз овозини кўтармоқда,
Биргаликда улар шодликдан куйламоқда!
Ахир, Эгамизнинг Қуддусга қайтиб келишини
Улар ўз кўзлари билан кўради.
9Эй Қуддус вайроналари!
Биргаликда севинч ила ҳайқиринг.
Эгамиз Ўз халқига тасалли берди,
Қуддусни қутқариб, Ўзига олди!
10Ҳамма халқларнинг кўз ўнгида
Эгамиз муқаддас қўлини кўрсатди.
Худойимизнинг нажотини
Ернинг тўрт бурчи кўради.

11Кетинг, у ердан чиқиб кетинг!
Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг!
Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар
…Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар… — руҳонийлар ва левиларга ишора. Бобил халқи Қуддусни босиб олганда, Маъбаднинг муқаддас ашёларини ўз юртига олиб кетганди (4 Шоҳлар 25:13-15 га қаранг). Энди руҳонийлар ва левилар муқаддас ашёларни Қуддусга қайтариб олиб келади (Эзра 1:7-11 га қаранг).
,
У ердан чиқинглар, покланинглар!
12Мана, сиз шошилмай йўлга чиқасиз,
Қочишингизга асло ҳожат қолмайди.
Ахир, Эгамиз олдингизда бормоқда,
Исроил халқининг Худоси ортингиздан
Сизни қўриқламоқда.

Эгамизнинг азобланаётган қули

13Эгам айтар: “Мана, Менинг қулим яшнайди,
У кўтарилиб, юксалади,
Ғоят баландга кўтарилади.
14Илгари унинг қиёфаси шундай бадбашара эдики,
Инсон зотига ўхшаш жойи қолмаган эди.
Шу боис кўплар унинг олдида
…унинг олдида… — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда …сизнинг олдингизда….
даҳшатга тушди,
15Энди эса у кўп халқларни ҳайратда қолдиради,
Уни деб шоҳлар ҳам лол бўлиб қолади.
Ахир, улар билмаган нарсаларни кўрадилар,
Эшитмаганларини англаб етадилар.”
Copyright information for UznUzbC