‏ Isaiah 53

1Бизнинг
Биз — шу бобда Ишаё пайғамбар ўз халқи номидан гапирмоқда.
хабаримизга ким ишонди?
Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?
2Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай,
Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди.
Бизни ўзига жалб қиладиган
Гўзаллик, улуғворлик унда йўқ эди.
Бизни ўзига ром этадиган
Ҳеч бир жозибаси йўқ эди.
3Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар.
У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди.
Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди.
Биз уни одам қаторида санамадик.
4Ҳа, дардларимизни у ўзига олди,
Оғриқларимизни у ўз зиммасига олди.
Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган,
Аламдийда, жабрланган у!”
5У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,
Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,
Унинг яралари бизга шифо берди.
6Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,
Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.
Ҳаммамизнинг айбларимизни
Эгамиз унинг зиммасига юклади.

7У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди,
Аммо миқ этмади, оғзини очмади.
Бўғизланишга олиб борилган қўзидай,
Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай
У миқ этмади, оғзини очмади.
8Ҳукм билан, куч билан
Ҳукм билан, куч билан… — ёки Адолатсиз ҳукм билан….
олиб кетилди.
Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?
Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? — ёки Унинг насли орасидаги одамлардан ким унинг тақдири ҳақида қайғурди? ёхуд Унинг насли орасидаги одамлардан қуйидагиларни ким тушунди?

Тириклар юртидан у улоқтирилди,
Халқимизнинг
Халқимиз — ибронийча матнда Халқим, шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг.
гуноҳи туфайли унга зарба тушди.
9Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам,
Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам,
Унга ёвузлар қатори қабр берилганди,
Аммо ўлганда у бойлар ёнига қўйилди.

10Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди.
Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради,
Узоқ умр кечиради,
Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди.
У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.
11Чеккан азобларининг натижасини кўриб
Чеккан азобларининг натижасини кўриб… — ибронийча матндан. Қумрон қўлёзмаларида Азоблар чеккандан кейин ёруғлик кўриб (яъни у яшайди).
,
У мамнун бўлади.
Менинг солиҳ қулим ўз билими туфайли
Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади.
12Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман
…буюклар қаторида унга улуш бераман… — 49:7, 52:15 га қаранг.
,
У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади.
Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди,
Гуноҳкорлар қаторида саналди.
Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди,
Гуноҳкорлар учун васийлик қилди.
Copyright information for UznUzbC